Тушда ДАСТУРХОН

Тушда ДАСТУРХОН

Тушда ДАСТУРХОН

Тушда ДАСТУРХОН – Ибн Сириннинг айтишича, тушида янги ва тоза дастурхони борлигини ёки сотиб олганини кўрса, хунук юзли канизакка далилдир.

Агар дастурхонда тўла нозу неъмат бўлса, канизакдан фойдалар кўришига далилдир.

Кирмонийнинг айтишича, тушдаги дастурхон фойдали сафарни билдиради. Агар дастурхон кичик ва қуруқ бўлса, фойда кам бўлишига далилдир.

Агар дастурхони куйганини ёки йўқолганини кўрса, кснизагининг ўлишига ёки молининг йўқ бўлишига далилдир.

Жаъфари Содиқнинг айтишича, тушдаги дастурхон тўрт нарсани билдиради: канизакни; хизматкорни; сафарни ва касбу маишатни.

ДАСТРЎМОЛ (ДАСТОРЧА) – Ибн Сирин айтадики, тушида зиғир толасидан қилинган дастрўмолни қўлида кўрса, унга яхши бир инсондан манфаат етади. Тушида дастрўмолининг йўқолганини ёки ёниб кетганини кўрса, зиён етишини билдиради.

Жаъфар Содиқнинг айтишича, тушдаги дастрўмол уч нарсага далилдир; фойдага; канизакка ва арзимас ҳадяга.

ДАШНОМ (УРИШИШ, СЎКИШ) – Ибн Сириннинг айтишича, ҳар ким тушида бировнинг ўзига дашном бераётганини кўрса, аҳволи яхши бўлишига ва дашном берувчи устидан ғалаба қозонишига далил бўлади.

Кирмоний айтадики, ҳар ким ўзига дашном бераётганларини кўрса, дашномчи устидан ғолиб бўлади.

(Visited 4 286 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика