Тушда ДЕВОР
Тушда ДЕВОР – Ибн Сириннинг айтишича, девор туш кўрувчининг ҳолатини билдиради. Деворнинг маҳкам ва соз эканини кўрса, ҳолатининг соз бўлишига далилдир. Девор эски бўлса ва уни йиқитаётганини кўрса, молу давлат топишига далолат қилади.
Девор янги бўлса ва уни бузаётганини кўрса, деворнинг бузилиши миқдорига қараб ғаму андуҳ тортади.
Деворнинг суст ва ингичкалигини кўрса, аҳволи дунёда заиф бўлишига белгидир. Деворнинг қийшайганини кўрса, ҳолининг паришон ва маишатининг завол топишига далилдир. Деворнинг йиқилганини кўрса, касбу маишатдан айрилишига далолат қилади.
Кирмоний айтади: «Шаҳар ёки масжид деворининг қулаганини кўрса, шаҳар ҳокимнинг ўлимига далилдир. Ўз қўли билан ғишту лойдан девор қилаётганини кўрса, Жаъфар Содиқ сўзи бўйича, динининг поклигига далолат қилади.
Ганч ёки пишиқ ғиштдан девор қилса, ҳолининг ёмон бўлишига, оҳак ва тошдан девор қилса, дунёга берилганига, охиратга толиб эмас- лигига далилдир».
ДИБО (Олий нав ипакдан қилинган кийим, атлас) – Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги дибо бу дунёнинг созлиги ва яхшилигидир. Агар уни хотинлар кўрса, яхшироқ бўлади. Эркак киши тушида дибодан қилинган чопон кийганини кўрса, дин ва дунёда иззат ва обрў топишини билдиради.
Жобир Мағрибий айтадики, аёл киши тушида яшил атласдан либос кийганини кўрса, ўша аёлнинг диндор ва диёнатли эканини билдиради.
Тушида оқ атласдан кийинганини кўрса, унинг покдоман ва порсолигини билдиради. Тушида кўк атласдан кийганини гўрса, мусибат етишини билдиради.
Қора атласдан кийганин г туш кўрса, ғамгин бўлишига далилдир. Тушдаги дибо тўқувчи одам дунёси соз, дини ёмон мусофирни билдиради.