Тушда ГАВХАР
Тушда ГАВХАР – Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги гавҳар чиройли ва бадавлат аёл бўлади. Тушида гавҳари борлигини кўрса, хотинини талоқ қилишини билдиради. Агар тушида кўпгина гавҳарлари борлигини кўрса, кўп мол топишига далилдир.
Кирмонийнинг айтишича, тушида гавҳар сотаётганини кўрса, аёллар иши билан шуғулланишини ва даллоллик қилишини билдиради.
Агар баъзи гавҳарларнинг тешиги борлигини ва баъзиларида тешик йўқлигини кўрса, қизлар ва бева аёлларга даллоллик қилишига далилдир.
Мағрибийнинг айтишича, тушдаги оқ гавҳар фарзанд бўлади. Тушида оқ гавҳари борлигини кўрса, оиласида фарзацд туғилишига далилдир.
Жаъфар Содиқнинг айтишича, тушдаги гавҳар саккиз нарсага далил бўлади: мол; илм; фарзанд; қимматбаҳо бирор нарса; чиройли аёл; фойдали сўз; хайру баракот ва яхши ишларга.
ГАВҲАРФУРУШ – Ибн Сириннинг айтишича, тушида гавҳару марварид сотаётганини ва бу гавҳар .ўзининг мулки эканини кўрса, илм ва дин эгаси бўлишига ва ҳаммага яхшилик ва эҳсон қилишига далилдир.
Агар илм ва дин эгаси бўлмаса, ғуломлар эгаси бўлиши ва гавҳарнинг қиймати микдорида мол топишига далилдир.
Жаъфар Содиқ айтадики, агар киши солиҳ ва покдомон бўлса ва гавҳар сотаётганини кўрса, илм ва дин амалларини қилишига далилдир. Тушдаги гавҳарфуруш илму ҳикмат соҳибидир.
тушида гадойлик қилиб, нарса сўраётганини кўрса, унга хайру манфаат кўп етиши, ҳар кйм билан келингоб яшаши, бироқ одамлар уни маломат қилишига далилдир.
Агар тушида уйлардан нарса сўрагани ва ҳеч ким нарса бермаганини кўрса, ишлари юришмаслигига далилдир.
Жаъфар Содиқнинг айтишича, тушда гадойлик қилиши тўрт нарсани билдиради: яхшиликка; фойдага; маишатга; иззат-обрўга.