Тушда ГИЛАМ

тушда ГИЛАМ

Тушда ГИЛАМ

Тушда ГИЛАМ – Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги гилам раис ва раҳбар бўлади.

Агар туш кўрувчи раҳбарлардан бўлса, унинг иззат ва улуғлиги янада зиёда бўлади.

Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, тушдаги гилам солиҳ ва сара одамдир, у дарвишлардан бўлади.

Тушида гилам тўшалганини ва бу гилам унинг мулки эканини кўрса, умри узун ва ризқи кенг бўлишига далилдир.

Агар туцшда гиламга ўтирганини кўрса бироқ бу жой кимники эканини билмаса, аҳволи ўзгаришига далилдир.

Кирмонийнинг айтишича, тушида гилам олган бўлса, бадавлат аёлга уйланишини билдиради.

Агар бу тушни аёл киши кўрса, эрга тегиши ва эридан хайру манфаатлар кўришига далилдир. Агар тушида кичкина гиламга ўтирганини кўрса, чиройли, порсо, соз аёлга уйланишини билдиради.

Агар гилам яшил бўлса, урушқоқ диндор аёлга. кизил булса, ишрат ва шодликни яхши кўрадиган аёлга далилдир. Агар гилам сариқ бўлса, касалманд аёлга, қора бўлса, зоҳид ва обид аёлга, ҳар хил рангларда бўлса, айтилган барча нарса мавжуд бўлган аёлни билдиради.

Агар тушида гиламни ёпиб олганини кўрса, бир улут ва порсо одамнинг ҳимоясида бўлишини, ундан фойдалар топишини билдиради.

Агар гиламни ўзидан узоқлаштирса ва у йўқолса таъбири айтилганнинг акси бўлади. Тушида кичкина гиламга ўтирганини кўрса, умри қисқа эканига далилдир.

Агар ўтирган кичкина гилами унинг остида каттага айланганини кўрса, ризқи кенг бўлишига далилдир. Агар гиламни йиғиштириб, уйнинг бурчагига қўйганини кўрса, ўз иқболини ўз қўли билан йўқотишига далилдир.

Жаъфар Содиқнинг айтишича, тушдаги гилам беш нарсани билдиради: раисни; порсо раҳбарни; бадавлат аёлни; канизакни ва хайру манфаатни.

Ҳазрати Дониёл айтадиларки, агар тушида гиламни яшил ва тозо ҳолда кўрса, дин ва дунёда хотиржамликка далилдир. Агар бошқаларнинг уйида тўшалган гиламни кўрса, сафарга чиқиши ва сафардан кўп фойдалар кўришига далилдир.

(Visited 6 786 times, 2 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика