Тушда ГУЛ
Тушда ГУЛ – Ибн Сириннинг айтишича, тушда кўрилган гул ҳақидаги ҳукм икки хилдир: биринчиси — дарахтда турган гул; ик- кинчиси — дарахтдан тўкилган гул. Бақоси йўқ, узоқ турмайдиган гул туш кўрувчи учун ғам-андуҳ бўлади. Ҳар ким тушида қизил гулни ўз вақтида ўз дарахтида кўрса, унинг оиласида фарзанд туғилишига далилдир, агар ўз вақтида бўлмаса, фарзанд сабабли мусибат етишига далилдир.
Тушдаги гул дарахти улуғлик ва сўзини ўтказиш бўлади. Тушдаги сариқ гул дарахти ҳожатларни чиқарувчи савдогар аёл бўлади. Оқ гул иззат, давлат ва обрў бўлади. Агар ўз ҳовлисида гул дарахтини кўрса, бир қизга уйланишига далилдир. Агар ўз ҳовлисида садбарг гулини кўрса, фарзанд сабабли шод бўлишига далилдир. Агар ҳар хил гулларнинг очилиб турганини кўрса, қариндошлари ва оила аъзоларидан хурсанд бўлишини билдиради.
Мағрибийнинг айтишича, тушдаги гул бировга вафо қилмайдиган паст ҳимматли эркакни билдиради. Тушида бировга гул берганини ёки гул қўлидан тушиб кетганини кўрса, айтилган сифатли эркакдан узоқлашишини билдиради.
И смоил Ашъаснинг айтишича, тушдаги гул ғойибдаги одамдан келадиган мактубни ёки ғойибдаги одамнинг келишини билдиради.
Жаъфар Содиқнинг айтишича, тушдаги гул олти нарсани билдиради: фарзандни; дўстни; паст ҳимматли одамни; канизакни; ғуломни ва ғойибдаги одамнинг хатини.
ГУЛОБ10 (ЖУЛЛОБ) – Ибн Сириннинг айтишича, тушда гулоб ичмоқ ҳалол мол ва пок динни билдиради. Агар тушида биров гулоб берганини ва ичганини кўрса, шу ичгани миқдорича мол ҳосил бўлишига далилдир, яна дини пок ва дуруст эъти- қодга ҳам далилдир. Агар ўзига гулоб берганини кўрса, ўша берган кишидан хайру манфаат топишини билдиради. Агар гулобни ичмаганини ва ерга тўкиб юборганини кўрса, таъбири бунинг акси бўлади.