Тушда ГУРУЧ

Тушда ГУРУЧ TUSH TABIRI

Тушда ГУРУЧ

Тушда ГУРУЧ – Ибн Сирин айтишича, тушдаги гуруч қийинчилик билан ҳосил бўладиган молга далолат қилади.

Кирмонийнинг айтишича, пишган гуруч еяётганини кўрса, ҳожати раво бўлишига белги бўлади, унга яхшилик келади. Агар гуручни гўшт билан пишириб еганини кўрса, яна ҳам яхшироқ ва

 

ГЎНГҚЎНҒИЗ (САРГИНГАРДОН) – Уни араб тилида жуъал дейдилар.

Тушдаги гўнгқўнғиз молу давлат тўплайдиган кишидир.

Ибн Сириннинг айтишича, аТар тушида гўнгқўнғизни тутиб олганини кўрса, ҳаромхўр бир киши билан суҳбат қуришига далилдир. Агар уни ўлдирганини кўрса, ҳаромхўр кишини ўлдиришига далилдир.

Агар кўпгина гўнгқўнғизлар ўзига ёпишиб олганини кўрса, ҳаромхўрларга дучор бўлишига ва зарар тортишига далилдир. Агар гўнгқўнғизни еб юборганини кўрса, ҳаромхўр кишининг молини ейишига далилдир.

ГЎР – Ҳазрати Дониёлнинг айтишларича, тушдаги гўр зиндон, яъни қамоқни билдиради.

Тушида ўзи учун ўзи гўр кавлаганини кўрса, аҳволи танг бўлишига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, ўша гўр кавлаган жойида ўзи учун уй қуришини билдиради. Тушида уни гўрга қўйганларини кўрса, аҳволи оғир бўлишига далилдир.

Тушида уни гўрга қўйганларини ва бошидан тупроқ тортганларини кўрса, динида нуқсон бўлиши ва дунёдан тавбасиз кетишига далилдир.

Ибн Сириннинг айтишича, тушида ўзи гўрга кирганини кўрса, қамоққа солишларига далилдир. Тушида гўрга кириб, у ерда ўлганини кўрса, қамокда ўлишига далилдир.

Тушида унинг томи устида гўр кавлаганларини кўрса, узоқ яшашига далилдир. Агар гўр устида турганини кўрса, гуноҳ устида доимий бўлишига далилдир.

Кирмонийнинг айтишича, тушида ўзини гўрда ўлик ҳолда кўрса ва Мункар-Накир уни саволга тутса, ўша диёр подшоҳи уни қидиришига далилдир. Агар Мункар-Накирга хато жавоб айтганини кўрса, подшоҳ азобидан ожиз қолишига далилдир.

Уни тушида гўрдан чиқариб, дорга осганларини, яна қайтиб гўрга қўйганларини кўрса, подшоҳ уни эъзозлаши ва сарпо кийдиришига, сўнг қамоққа солишига далилдир.

(Visited 4 647 times, 4 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика