Тушда илон

tushda ilon TUSHDA

Тушда илон

Тушда илон  тушдаги илон яширин ёмонликни кўзловчи душмандир.

Тушида уйида илон юрганини кўрса, оиладаги душманни билдиради. Агар далада кўрса, бегона душманга далилдир.

Тушида илон билан жанг қилаётганини кўрса, душман билан жанжални билдиради. Агар илон унга ёпишиб олганини кўрса, душманни енголмаслигига далилдир. Тушида илон чақиб олганини кўрса, душмандан зарар топишини билдиради.

Тушида илонни ўлдирганини кўрса, душманга қаҳр қилишига далилдир. Тушида илоннинг гўштини еганини кўрса, унинг миқдорича душман молини ейиши, яхшилик ва хуррамлик кўришини билдиради.

Агар илонни иккига бўлиб қўйганини кўрса, душмандан ўч олишини билдиради. Агар ўша икки бўлакни қўлга олса, душман молини қўлга олишига далилдир.

Тушида илон у билан мулойим оҳангда сўзлаш ганини кўрса, ҳаётида уни хуррам ва шод қиладиган бир иш юз беришига далилдир. Агар илон у билан қўпол ва хунук оҳангда сўзлашганини қўрса, душман уни енгишига далилдир.

Агар тушида ўлган илонни кўрса, Ҳақ субҳонаҳу ва таоло ёмонлик ва офатдан уни қутқаришига далилдир. Тушида илон унга итоаткор эканини кўрса иззат ва улуғлик топишига далилдир.

Агар илон ўзидан қочганини кўрса заиф душманга далилдир. Тушида яшил илонни кўрса, душмани диндор ва омонаткор эканини билдиради. Тушида қора ва бошқа рангдаги илонларни кўрса, маккорга далил бўлади.

Тушдаги илон сариқ бўлса, касалванд душманга далилдир, қизил бўлса, ўйин-кулги ва ишратни севадиган душманга далилдир. Тушида оёғи бор илонни кўрса, кучли ва ботир душманга далилдир.

Тушида олдида кўпгина илонларнинг турганини ва унга зиён етказаётганини кўрса, душман ўз қариндошларидан эканига далил, бироқ улар зарар етказолмайдилар.

Тушида шохлари ва тишлари бор илонларни кўрса, душманнинг гинаси ва ичи бузуқ эканига далилдир.

Мағрибийнинг айтишича, тушида илон унинг бурнидан, қулоғидан, эмчагидан, олатидан ёки орқасидан чақиб кетганини кўрса, фарзанди ўз душмани булишига далилдир. Агар илон унинг оғзидан чиққанини кўрса, ўзига зарар бўладиган бир сўз айтишига далилдир.

Исмоил Ашъаснинг айтишича, тушдаги оқ илон душман бўлади, қора илон эса лашкарбошини билдиради.

Тушида илондан қўрқиб қочганини, бироқ илон уни сезмай қолганини кўрса, ором ва хуррамликка далилдир. Тушида илон уни ушлаб олганини, бироқ зарар етказмаганини кўрса, улуғлик топиши ва душмандан омон бўлишига далилдир.

Исфаҳонийнинг айтишича, тушида яшил илон унга итоаткор эканини кўрса, хазина топишига далидйир. Агар тушида енгидан илон чиқиб кетганини кўрса, фарзснди ўз душмани бўлишига далилдир.

Тушида илонни ўлдириб, 1,онини ўзига суркаётганини кўрса, душман молини топишига далилдир. Агар ётадиган ўрнида илонни ўлдирса, хотинининг ўлишини билдиради. Илон ёқаси ичидан ёки оғзидан чиқиб, ерга тушганини кўрса, ҳалок бўлишига далилдир.

Жаъфар Содиқнинг айтишича, тушдаги илон ўнта нарсага далилдир: яширин душманга; ҳаётга; саломатликка; подшоҳликка; лашкарбошиликка; хотинга; бойликка; ўлимга; ўғилга ва селга.

 

(Visited 1 586 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика