Тушда ИЛОН

Тушда ИЛОН

Тушда ИЛОН

Тушда ИЛОН  — Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги илон яширин ёмонликни кўзловчи душмандир.

Тушида уйида илон юрганини кўрса, оиладаги душманни билдиради. Агар далада кўрса, бегона душманга далилдир. Тушида илон билан жанг қилаётганини кўрса, душман билан жанжални билдиради.

Агар илон унга ёпишиб олганини кўрса, душманни енголмаслигига далилдир. Тушида илон чақиб олганини кўрса, душмандан зарар топишини билдиради. Тушида илонни ўлдирганини кўрса, душманга қаҳр қилишига далилдир.

Тушида илоннинг гўштини еганини кўрса, унинг миқдорича душман молини ейиши, яхшилик ва хуррамлик кўришини билдиради.

Агар илонни иккига бўлиб қўйганини кўрса, душмандан ўч олишини билдиради. Агар ўша икки бўлакни қўлга олса, душман молини қўлга олишига далилдир. Тушида илон у билан мулойим оҳангда сўзлаш ганини кўрса, ҳаётида уни хуррам ва шод қиладиган бир иш юз беришига далилдир.

Агар илон у билан қўпол ва хунук оҳангда сўзлашганини қўрса, душман уни енгишига далилдир. Агар тушида ўлган илонни кўрса, Ҳақ субҳонаҳу ва таоло ёмонлик ва офатдан уни қутқаришига далилдир.

Тушида илон унга итоаткор эканини кўрса иззат ва улуғлик топишига далилдир. Агар илон ўзидан қочганини кўрса заиф душманга далилдир. Тушида яшил илонни кўрса, душмани диндор ва омонаткор эканини билдиради.

Тушида қора ва бошқа рангдаги илонларни кўрса, маккорга далил бўлади. Тушдаги илон сариқ бўлса, касалванд душманга далилдир, қизил бўлса, ўйин-кулги ва ишратни севадиган душманга далилдир.

Тушида оёғи бор илонни кўрса, кучли ва ботир душманга далилдир. Тушида олдида кўпгина илонларнинг турганини ва унга зиён етказаётганини кўрса, душман ўз қариндошларидан эканига далил, бироқ улар зарар етказолмайдилар.

Тушида шохлари ва тишлари бор илонларни кўрса, душманнинг гинаси ва ичи бузуқ эканига далилдир.

Мағрибийнинг айтишича, тушида илон унинг бурнидан, қулоғидан, эмчагидан, олатидан ёки орқасидан чақиб кетганини кўрса, фарзанди ўз душмани булишига далилдир. Агар илон унинг оғзидан чиққанини кўрса, ўзига зарар бўладиган бир сўз айтишига далилдир.

 

(Visited 495 times, 2 visits today)
Оцените статью
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика