Ип йигирувчи
У тушда мусофирга далолат қилади. Агар йигирувчига айланиб қолса, бу
унинг бир ҳолатдан бошқа ҳолатга ўтганлигига ишорадир.
Ип сотувчи
Уни тушида кўриш ишларни бажариш ва солиҳ амалларга киришишдир.
Ип эшадиган ғалтак
Агар аёл киши тушида бир ип ғалтакни қўлга киритса, эрга тегади.
Ип ғалтакни йўқотиш
Аёл ип ғалтагини йўқотса, эри уни талоқ қилади.
Ип тугаса
Агар аёл тушида ипи тугаганлигини кўрса, унинг иддаси тугаган бўлади.
Исёнкор
У намозни тарк қилувчи учун огоҳлантиришдир.
(Visited 1 000 times, 2 visits today)