Тушда жаннатф

Тушда жаннат TUSHDA

Тушда жаннат

Тушда жаннат – Ибн Сирин айтадики, тушида жаннатни кўрмоқ шоду хуррамликка далилдир ва Аллоҳ таолодан мужда (хушхабар) бўлади.

Жаннат меваларидан олганини ёки кимдир унга берганини ва мевалардан еганини кўрса, егани миқдорига мувофиқ илм ўрганишига ва динни чуқур англашига далилдир, бироқ фойдаси бўлмайди.

Агар жаннат ҳурлари билан бирга бўлганини кўрса, уни жон бериши осон бўлишига далилдир.

Агар жаннатда муқим бўлиб қолмоқчи бўлганини, лекин унга рухсат бермаганликларини кўрса, дунёда унинг майли фасод ва исён ишларга мойил бўлишига далилдир.

Агар жаннат эшигини унинг учун ёпиб қўйганларини кўрса, ота-онаси ундан хафа эканликларига далилдир.

Агар жаннатга яқинла- шиб, яна орқасига қайтганини кўрса, ўлим ҳолатига тушувчи касал бўлишига, лекин шифо топишига далил. Агар фаришталар уни жаннатга олиб бориш учун қўлларидан тутсалар ва Тубий дарахтининг остига ўтирганини кўрса, икки дунё муродига етишига далилдир.

Агар кимдир унга жаннат меваларидан берганини кўрса, ўша киши туфайли илмдан баҳраманд бўлишига далил. Жаннатга ўт ёқиб юборганини кўрса, бирор кишининг боғидан ҳаром ейишига далил.

Агар Кавсар ҳовузидан сув ичганини кўрса, душман устидан зафар топишига далил бўлади. Агар жаннат кўшкларидан бири унга берилганини кўрса, бир дилором аёлга ёки канизакка уйланишига далил бўлади.

Жобир Мағрибий айтадики, агар жаннат фариштаси ундан шод ва хуррам эканини кўрса, бирор кимсадан шоду хуррамлик ва неъмат топади.

Агар жаннатга ўхшаган чиройли бир баланд жойда турганини кўрса ва бу ерни жаннат экан деб хаёл қилаётган бўлса, бир одил подшоҳ билан ёки бирор бой киши билан ёхуд бир улуғвор киши билан алоқа боғлашини билдиради. Агар жаннат томон кетаётганини кўрса, Ҳақ йўлига киришига далилдир.

 

Жаъфар Содиқ айтадики, тушда жаннатни кўрмоқ тўққиз нарсани билдирс ди: илмни; тақвони; миннатни; шодликни; башоратни; омонл! кни; хайру баракотни; неъматни ва саодатни.

Агар тушида ;каннатда юрганини кўрса, икки дунё мақсадларига етганига ва қўлига кўп яхшиликлар тушишига далилдир. Бироқ бу тушни солиҳ одам кўрса, касаллик ёки бирор балога мубтало бўлишини билдиради, бундан эса Биҳишт аҳлининг савобини топади ҳамда олим бўлади, халқ эса унинг ил мидан манфаат олади.

(Visited 1 642 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика