Тушда жийда

Тушда жийда TUSHDA

Тушда жийда

Тушда жийда – Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги жийда қийинчилик билан қўлга келадиган ҳалол ва тоза молдир. Агар тушида жийда сотаётганини ёки биров унга берганини кўрса, ҳалол молни қўлга киритишига далилдир.

Жобир Мағрибийнинг айтишича, дарахтдан жийда йиғаётганини кўрса, бадфеъл бир одамдан мол ҳосил қилишига далилдир. Агар жийда еяётганини кўрса, аёлга мол нафақа қилишига далилдир.

Ҳазрати Содиқнинг айтишича тушдаги жийда уч нарсани билдиради: мол ҳосил қилишни; қўлга мол киритишни; бад- феъл бир одамдан фойда олишни.

ЖИЛОНЖИЙДА,   – Ибн Сириннинг айтишича, тушида жилонжийдаси борлигини ва ундан еганини кўрса, унинг ми сдорича мол топишига далилдир. Агар тушида бир одамга жило гжийда берганини кўрса, ундан бунга мол ети- шига далилдир.

Мағрибийнинг айтишича, тушида дарахтдан жилонжийда йиғиб олаётганини кўрса, унинг миқдорича қийинчилик билан мол жамлашига далилдир.

ЖИГАР – Ибн Сирин айтадики, тушдаги жигар яширилган мол бўлади. Агар одамларнинг жигарини кўрса, яширин мол топиши ва сарфу харажат қилишига далилдир. Агар унинг қўлида кўпгина пиширилган ёки хом жигарлар бўлса, хазина топишига далилдир. Молнинг ва қўйнинг жигари ҳам молу неъматга далолат қилади. Баъзи бир таъбирчиларнинг айтишича, тушдаги жигар фарзандларга далолат қилади, чунончи Расулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар: «Болаларимиз жигарларимиздир».

Кирмоний айтадики, жигарнинг ташқарига чиқиши, пинҳон молнинг юзага чиқишдир. Кўпгина жигар, у хом бўлсин ёки пишган бўлсин, хазина топиш ёки ғайб илмидан баҳра топи шига далилдир.

Жаъфар Содиқ айтадики, тушдаги жигар уч нарсани билидради: фарзанд ва молни; фарзанд ўрнидаги дўстни; илмни.

Агар унинг уйидан жигарни олиб чиқиб кетаётганларини ёки олов жигарни куйдириб юборганини кўрса, подшоҳ унинг хазина ва молини тортиб олишига далилдир. Агар бу тушни бирор олим одам кўрса, илмлари бутунлай ёдл,ан чиқишига далилдир.

(Visited 4 470 times, 2 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика