Тушда жойномоз

Тушда-жойномоз TUSHDA

Тушда жойномоз

Тушда жойномоз – Ибн Сириннинг айтишича, агар масжима жойнамоз устида ўтирганини кўрса, Ҳижоз сафарига жўнашини билдиради. Хусусан, масжидда эътикоф ўтирган бўлса, (шундай бўлади).

Агар жундан ёки бўздан қилинган жойнамози борлигини ёки сотиб олганини кўрса, тоат ва ибодатга ҳарис ва рағбатли бўлишига далилдир. Агар жойнамози ипакдан эканини кўрса, тоат ва ибодатни одамлар кўзи учун қилаётганига ва дини заиф бўлишига далилдир.

ЖОМ (ТАШТ) – Кирмоний айтадики, тушдаги жом хизматкор хотинни билдиради.

Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги жом уй хизматлари топшириб қўйилган канизак хотинни билдиради.

Агар тушида жоми борлигини ёки кимдир унга берганлигини ёхуд сотиб олганини кўрса, уйига хизматкор хотин олишига ёки канизак сотиб олишига далил бўлади. Агар тушида жомнинг синганини ёки йўқолиб қолганини кўрса, канизакнинг қочиши ёки дунёдан кетишини билдиради.

Кирмоний айтадики, ҳар ким тушида жом сотиб олганини кўрса, хизматкор хотинга ёки канизакка уйланишини билдиради.

Жаъфар Содиқ айтадики, тушда жомни кўрмоқ уч нарсани билдиради: хизматкор аёлни; канизакни; аёллардан етадиган манфаатни.

ЖИННИЛИК (ДЕВОНАГИЙ) – Ибн Сирин айтадики, тушдаги жиннилик жинниликнинг миқдорига қараб, туш соҳиби учун ҳаром молни билдиради.

Кирмонийнинг айтишича, тушида жинни бўлганини кўрса, ҳаромхўрликка тушиши ва судхўрлик молини ейишига далилдир.

Жобир Мағрибий айтишича, тушида жинни билан ҳамсуҳбат бўлганини кўрса, судхўр, ярамас киши билан суҳбатдош бўлишини ва унга маломат ҳамда бадномлик етишини билдиради.

ЖАРЧИ (МУНОДИЙ) – Ибн Сириннинг айтишича, тушида жарчининг ўтганини ва айтган сўзлари илму ҳикматга мувофиқлигини, ўзи эса солиҳ ва порсо эканини кўрса, бу яхшиликка ва башоратга далилдир. Агар жарчи у дунё яхшилиги учун даъват қилса, хайру яхшилик топишини билдиради, агар дунёвий яхшилик ҳақида гапирса, бу дунё муродини топишига далилдир. Агар ёмон нарсага даъват қилса, таъбири аксинча бўлади.

 

ЖАҒ (ЗАНАХ) – Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги жағ хонадон улуғидир ва кўп иш билан машғул б/лувчи кишидир. Агар тушида жағини кенг ва катта бўлиб қолганини кўрса, оиласи ва қариндошлари учун хор ва ҳақир бўлишига далилдир. Агар жағидан қон оқаётганини кўрса унинг миқдорига мувофиқ хонадон улуғидан зиён етишига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишларича, касбу корига нуқсон етади.

(Visited 12 628 times, 6 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика