Тушда КАФАН
Тушда КАФАН – Ибн Сириннинг айтишича, тушида ўлик ёки тирик учун кафан бичганини кўрса, кафан бичилган киши таниш бўлса, ўша кишидан унга зиён етишига далилдир. Агар тушида таниш бир мурдани кафанлаганини кўрса, дунёда ўша одам- нинг изидан юришга интилишни билдиради.
Кирмонийнинг айтишича, тушида мурданинг кафанини йиртиб юборганини кўрса, таъбирчиларнинг фикрича, туш кўрувчи солиҳ ва порсо бўлса, толиби илм бўлса, доно фикрларни айтувчи бўлса, демак унга бойлик юз кўрсатади ва ҳаром мол йиғишига далил бўлади.
Тушида мурдаларни кафанлаб, бир жойдан иккинчи жойга олиб борганини кўрса, ҳаром мол унга оқиб келишини билдиради, борди-ю туш кўрувчи ёмон одам бўлса, мунофиқ ва чақимчи эканига, одамлар учун ёлғон гувоҳлик берувчилигига далилдир.
КАФАН ЎҒРИСИ – Наббош – қабрларни очиб, ўликларнинг кафанини ўғирловчи кишидир.
Ибн Сириннинг айтишича, тушида кафан ўғриси бўлиб қолганини кўрса, ўзи илм аҳлидан бўлса, илмини сотиши, ботил дунё қидирувчи бўлиши, умрини шу йўлда сарф қилишига далилдир.
Мағрибийнинг айтишича, тушида кафан ўғриси бўлиб, кўпгина кафан тўплаганини кўрса, солиҳ одамга айланиши ва илму ҳикмат ҳосил қилишига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, ҳаром мол йиғади ва одамлардан маломат ва таъна эшитади.
Tuklardan xalos bo’lish — uy sharoitida tuklardan qutulish yo’llari