Тушда КАЛ
Тушда КАЛ – Билгинки, аслаъ деб форс тилида калликка айтилади.
Ибн Сириннинг айтишича, кал жойидан соч ўсаётганини кўрса, озгина мол топишига далилдир. Тушида кал бўлиб қолганини кўрса, ғаму андуҳдан озод бўлишига далилдир. Агар бир аёл ўзининг кал бўлиб қолганини кўрса, унинг зийнати ва чиройига нуқсон етишига далилдир.
Кирмоний айтадики, тушда кал одамни кўриш савдогар учун фойда, ҳунарманд учун касбу ҳунар, подшоҳ учун тафаккур, аёллар учун зебу зийнатга далилдир.
КАЛ БЎЛМОҚ (КАЛ ШУДАН) – Ибн Сириннинг айтишича, тушида бошининг кал бўлиб қолганини кўрса, молу давлатни кўп топишига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, ундан ғаму қайғунинг кетишини билдиради, агар қарздор бўлса, қарзидан узилишига далилдир.
Тушида кал одам билан суҳбат қураётганини кўрса, бадавлат одам билан дўст ва улфат бўлишига далилдир. Тушида бошининг кал эканини, сўнг соч чи- қарганини кўрса, моли талон-тарож бўлиб, ўзи қарзга боти- шига далилдир.