Тушда калтаклаш
Тушда калтаклаш – Ҳазрати Дониёлнинг айтишларича, тушида қамчи билан уришаётганини ва қамчи изи баданида қолаётганини кўрса ёки қўл-оёғини боғлаб, савалаётганларини, натижада баданидан қон оқаётганини кўрса, буларнинг барчаси ёмондир.
Бу туш бирор кимса уни тили билан хафа қилиши ва чиққан қон микдорига мувофиқ ғамгин бўлишига ҳам далолат қилади.
Муҳаммад ибн Сириннинг айтишича, тушида қўл-оёғини боғламай, қамчи билан ураётганларини, баданидан эса қон равон бўлаётганини, бадани қон билан бўялганини кўрса, ҳаром мол топишига далилдир.
Тушда калтаклаш Агар жароҳат сабабли ҳолсизлик юз берганини кўрса, ҳолсизлик миқдорига мувофиқ ҳар кимдан фойда олишига далилдир.
Кирмонийнинг айтишича, бир киши елкасига қамчи билан урганини ва у ердан қон оқаётганини кўрса, ўша кишидан мол топишига ёки урган одамни бир гуноҳ билан айблашига далилдир.
Агар елкасида жароҳат борлигини ва уни ким урганини билмаса, унинг диний ва дунёвий ишлари яхши бўлишига далил бўлади. Агар бировни қамчи билан урганини ва қамчи пора- пора бўлиб кетганини кўрса, оиласи пароканда бўлишига далилдир.
Агар биров таёқ билан урганини кўрса, бир дини бузуқ ва мунофиқ одам сабабли ғамгин бўлишига далилдир.
Агар муҳтасибни олиб кетганини ва урганини кўрса, подшоҳ иш бериши ва ишлари яхши бўлишига далилдир. Агар бир киши уни кесак билан урганини кўрса, унга қандайдир фойда ҳосил бўлишига далилдир.
Тушда калтаклаш Агар биров елкасига кесак билан урганини кўрса, бирор киши унга насиҳат қилишига далилдир. Агар биров уни мушт билан урганини кўрса, урувчидан унга урилган зарбнинг кучига яраша зарар етишига далилдир.
Агар кимдир уни шапалоқ билан урганини кўрса, бировдан ёмон сўз эшитиши ва обрўйи кетишига далилдир.
Жобир Мағрибийнинг айтишича, биров уни урганини кўрса ва нима сабабдан урганини билмаса, мол топиши ва янги кий- им кийишига далил бўлади, агар қўл-оёғи боғланган бўлса, бироқ урувчини танимаган бўлса, янада яхшироқ бўлади.
Агар бирор киши уни таёқ ёки қамчи билан урганини, урувчи таниш киши эканини кўрса, туш кўрувчидан ўша одамга бирор нарса етиши далил бўлади, туш кўрувчига эса яхши бўлмайди.
Исмоил Ашъаснинг айтишича, қандайдир ўлик уни ураётганини кўрса, сафардан фойда топишига ёки қўлидан кетган нарсанинг қайтиб қўлига келишига далилдир. Агар ўзининг ўлик эканини ва уни уришаётганини кўрса, дини бақувват бўлишига далилдир.
Баъзи таъбирчиларнинг айтишларича, қарзидан қутулади. Агар ўзи мурдани ураётганини ва бу уришдан ўзи рози эканини кўрса, ўша мурданинг аҳволи охиратда яхши бўлишига далилдир.
Ҳазрати Содиқнинг айтишича, тушдаги уриш ва калтаклаш олти нарсани билдиради: шафоатни; жанжални; мушкил ишнинг ҳал бўлишини; сафарни; шараф ва улуғликни; ҳаром молни.