Тушда КАМОН
Тушда КАМОН – Ҳазрати Дониёлнинг айтишларича, тушида камонни ўқсиз тортаётганини кўрса, сафарга бориб, фойда билан қайтишига далилдир.
Агар камонни тортаётганда ипи узилиб кетганини кўрса, сафари тугамаслиги, балки йўлда зиён етишига далилдир.
Тушида бир одамнинг унга камон берганини кўрса, ўғил ёки ука туғилишига далилдир. Агар тушида камони синиб қолганини кўрса, иззат ва улуғликдан тушишини ёки молидан бирор нарса йўқ бўлишини билдиради.
Тушида камондан ўқ отганини кўрса, бир улуғ одамдан унинг учун мактуб келишига далилдир.
Ибн Сириннинг айтишича, тушида камондан ўқ отганини кўрса, ўқ тўғри ва эгрига кетгани каби рост ва ёлғон сўз айтишига далилдир. Тушида ўзи учун камон тайёрлаганини кўрса,
Ажам подшоҳидан унга шараф ва улуғлик ҳосил бўлишига ёки ажамлик аёлга уйланиб, ундан ўғил кўришига далилдир.
Тушида камондан ўқ ота олмаганини кўрса, унга подшоҳдан ёки уй- ланган аёлидан фойда етмаслигига далилдир. Тушида камонини сотиб юборганини ёки бировга бериб юборганини кўрса, унинг иззат ва обрўйига нуқсон етишига далилдир. Баъзиларнинг ай- тишича, камон умрнинг узоқлигига далилдир.
Кирмонийнинг айтишича, тушида янги ва тоза камони борлигини кўрса, хотин олишига далилдир.
Тушида камонни тортганини кўрса, доимо яшайдиган аёлни билдиради. Агар камони йўқолганини кўрса, хотинидан жудо бўлишини билдиради. Тушида камони қаттиқ эканини, бироқ отадиган пайтда юмшоқ бўлиб қолганини кўрса, аёлни никоҳига олиши ва бу иш осон кўчишига, агар сафарга чиқса, сафарнинг муборак бўлиши ва сафардан мақсадга етишига далилдир. Камоннинг бўшлигини, отадиган вақтда қотганини кўрса, таъбири аксинча бўлади.
Агар тушида камонни ўз қўли билан ўзи учун тайёрлаганини кўрса, ишлари соз бўлишига далилдир. Тушида камонни сотганини ва камон учун динор ва дирам олганини кўрса, динорни диндан устун қўйганини билдиради.
Агар камоннинг баҳоси дирамдан ўзга нарса бўлмаганини кўрса, муроди ҳосил бўлишини билдиради. Тушида унга камон ҳадя қилганларини кўрса, тезда хотин олишига ва душман устида зафар топишига