Тушда КАНА

Тушда КАНА

Тушда КАНА

Тушда КАНА — Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги кана одамларнинг аёлларидир.

Тушида кана баданини еяётганини кўрса, унинг микдорича аёли молидан ейишини билдиради. Тушида чорва молларида кўплаб каналар борлигини кўрса, одамлар унинг молларидан фойда олишларига далиддир.

Жобир Мағрибийнинг айтишича, тушида каналарни ўзидан олиб ташлаётганини кўрса, хотинини ўзидан узоқлаштиришига далилдир. Агар ҳайвонларидан каналарни олиб ташлаётганини кўрса, ҳеч кимга фойда етказмаслигига далилдир.

Тушда КАНА Жаъфар Содиқнинг айтишича, тушдаги кана уч нарсани билдиради: хотинни; ходим ва хизматкорларни ва кўп бой- ликни.

Агар каналар ўлдирганини кўрса, айтилган нарсаларда нуқсон юз беришини билдиради.

КАНГАР18 — Ибн Сириннинг айтишича, тушида кангарни ўз вақтида еганини кўрса, ғаму қайғу етишига далилдир. Тушда кангар ейиш фойдани билдиради. Тушида кангари борлигини ва ундан емаганини кўрса, ғаму андуҳ камроқ бўлишига далилдир.

КАНИЗАК — Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги канизак чиройига биноан хайрият ва яхшилик бўлади. Тушида чиройли ва семиз канизаги борлигини кўрса, яширин бир нарса унга етиши ва бу нарсадан ўйга чўмишига далилдир.

Кирмонийнинг айтишича, тушдаги канизак бойлик бўлади. Тушида канизак сотиб олганини кўрса, яхшиликга далилдир.

Тушида канизагини сотганини ва пулини олганини кўрса, ғам етишига далилдир. Агар канизак сотиб олганини кўрса, хуррам ва шодмон бўлишига ва молу неъматга эга бўлишига далил. Тушида канизаккни ялонғоч ҳолда кўрса, зиён етишига далилдир.

(Visited 3 803 times, 5 visits today)
Оцените статью
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика