Тушда КЕМА

tushda kema TUSHDA

Тушда КЕМА

Тушда КЕМА – Ҳазрати Дониёлнинг айтишларича, тушдаги кема ғам ва ўй ёки қамоқ ёхуд ранж ва бало келтирувчи бир ишга далилдир, хусусан, кема дарёдан чиқмаган ёки дарё суви ичида қолган бўлса.

Ибн Сириннинг айтишича, ҳар ким тушида кема ичида эканини ва ундан соғ-саломат чиққанини кўрса, ғамдан қутилишига далилдир. Агар тушида кеманинг дарёдан ҳалок бўлганини кўрса, бирорта қавм томонидан халок бўлишига далилдир.

Агар тушида кемаси ер устида қолганини кўрса, ранжу балога мубтало бўлиши, охири қутилишига далилдир. Тушида кеманинг ғарқ бўлганини ва ўзи саломат қолганини кўрса, моли талон-тарож бўлишига, ўзининг соғ қолишига далилдир.

Агар тушида кема синганини ва барча ғарқ бўлганини кўрса, катта мусибатга мубтало бўлишини билдиради. Тушида кеманинг баланд жойига ўтириб олганини ва кема эса сувда юриб кетаётганини кўрса, улуғ подшоҳлардан яқинлик ва иззат ҳосил бўлишига далилдир.

Агар дарё ўртасида кемалар кетаётганини кўрса, сафарга боришига далилдир. Агар кемада ўтирганини, бу унга ёқаётганини, кемани яхши юргизаётганини кўрса, ғаму қайғудан қутилиб, шод бўлишини билдиради.

Тушида кеманинг тўхтаб турганини ва ҳар томондан тўлқин кемага урилаётганини кўрса, ўлим хавфи бўлган қийинчилик унга юзланишига далилдир. Тушида олдинда кема кетаётганини ва у кемага ета олмаётганини кўрса, бир оғир ишга мубтало бўлиши ва охири халос бўлишига далилдир.

Агар тушида кема ёнида денгизга борганини кўрса, сафарга бориши ва кўп фойда ва мол топишига далил. Агар кемаларнинг ичида ҳеч нарса йўқлигини ва барчаси бўш эканини кўрса, подшоҳ ўз элчиларини бирор ерга жўнатишига далилдир. Агар кемалар ғарқ бўлганини кўрса, подшоҳ ўз элчиларини қайтаришига далилдир.

Мағрибийнинг айтишича, тушида кема денгизга чўкканини ва кема уники эмаслигини кўрса, ўлим ҳақида андишаси йўқлигини билдиради.

Тушида кемада ўтирганини ва подшоҳдан қўрқаётганини кўрса, подшоҳга яқин бўлишига ва кеманинг катталиги баробарида фойда топишига далилдир. Агар кемада хавфхатарсиз ўтирганини кўрса, подшоҳдан унга хавф етишига далилдир.

Агар тушида денгиздаги кема ранг-баранг либослар билан безатилганини кўрса, подшоҳга яқин бўлишини билдиради. Агар кеманинг денгиз тубига чўкиб кетганини кўрса, подшоҳдан унга катта куч етишига далилдир. Агар кема тўхтаб турганини кўрса, таъбири аксинча бўлади.

Исмоил Ашъаснинг айтишича, тушида кичкина кемада ўтирганини ва кема денгизда юрмай турганини кўрса, ғаму қайғуси зиёда бўлишига далилдир. Агар кема сувда юриб кетаётганини кўрса, сафарга бориб, тез қайтиб келишига далилдир. Агар кемасини қуруқликда турганини кўрса, бирор ишда чорасиз қолишига далилдир.

Жаъфар Содиқнинг айтишича, тушда кема кўриш саккиз нарсага далилдир: фарзандга; отага; хотинга; уловга; шодликка; омонликка; айшга ва бадавлатликка.

(Visited 7 672 times, 2 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика