Тушда КИР

Тушда КИР TUSHDA

Тушда КИР

Тушда КИР – Ибн Сириннинг айтишича, ҳар ким тушида кир либоси борлигини кўрса, ёмон ишларга далилдир. Ҳар ким либосини ифлос нарса билан булғанганини кўрса, унинг диний ва дунёвий ишлари бузулишига далилдир. Агар либоснинг чиркинлиги ўликлар сабабли бўлса, динининг бузуқлиги ва дунёсининг соз бўлишига далилдир.

Кирмоний айтадики, тушда боши ва танидаги чиркинлик ғаму андуҳга далолат қилади. Тандаги чиркинликда ҳеч қандай хайру манфаат бўлмайди.

КИР ЮВИШ (ГОЗУРИЙ КАРДАН) – Ибн Сириннинг айтишича, тушида кир ювувчилик қилаётганини, аслида кир ювув чи эмаслигини кўрса, тавба қилиши ва яхшиликлар қилишига тавфиқ топишига далилдир. Чунки либос кири ғам ва ўй бўлади, кир ювувчи эса кирни тозаловчидир, демак Худо йўлига қайтишни билдиради.

Кирмонийнинг айтишича, тушида кийимни юваётиб йиртиб қўйса, тавбасини бузишига далилдир. Агар йиртилган кийимни тикканини кўрса, яна қайтиб тавба қилишига далилдир. Тушида ювган кийими оқарганини кўрса, тавба туфайли халослик топганига далилдир. Агар кийимни ювганини, бироқ оқармаганини кўрса, доимий гуноҳ қилишига далилдир.

Жаъфар Содиқнинг айтишича, тушдаги кир ювувчи одамларнинг дилидан ғам ва андуҳни кетказувчи кишидир. Шу сабабдан таъбирчилар айтадиларки, тушида бир киши либос юваётганини кўрса, кийимини оқ қилиб ювган бўлса, ғам ва қайғудан халослик топишига, гуноҳлардан тавба қилишига далил бўлади.

(Visited 4 988 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика