Китоб
У тушда ҳийладир.
Китоб йиртиш
Китобни йиртиш ғам-ғуссанинг кетишидир. Шунингдек, у муртадлик ва
шу каби ишлардир.
Китобфуруш
У тушда ғамларни енгиш, хабарлардан огоҳ бўлиш, бўйдоқни
уйлантириш, фосикнинг тавбаси ва кофирнинг мусулмон бўлишидир.
Кишан, занжир, ғул
У тушда динда сабот туришдир. Гоҳида у аҳли аёлга, зиммасидаги
қарзга ёки сафардан қолишга ёхуд касалликка далолат қилади.
Кокил
Кимки кокилни кўрса, у унинг болалари ва яқинларидир. У улар билан
шуҳрат топади.
Котиб
Котиб ғам-ташвишлик кишидир.
Кофир чол
Агар тушдаги чол кофир бўлса, дўст вафодор бўлмайди.
(Visited 42 times, 1 visits today)