Тушда КИЙИМ ТЎҚИМОҚ

кийим тўқимоқ

Тушда КИЙИМ ТЎҚИМОҚ

Тушда КИЙИМ ТЎҚИМОҚ – Ибн Сириннинг айтишича, тушда кийим тўқимоқ сафарни, тўқувчи эса мусофир кишини билдиради. Агар кийим тўқиётганини кўрса, сафарга боришини билдиради. Айтишларича, тушда кийим тўқиса хусуматни билдиради. Тушида кийим тўқиб ипини узса, ўртадаги хусуматни бартараф бўлишини билдиради Агар арқон ёки ипга тоб бераётганини кўрса, сафарга ҳозирликни билдиради.

Кирмонийнинг айтишича, ипак ўрнига одл,ий ипдан ёки каноп ипдан либос тўқиётганини кўрса, ёмон бўлади, чунки бу хиёнатни билдиради. Агар кийимни тўла тўқиб, ипини қирқса, сафарга бориши ва ишлари тўлиқ амалга ошишига далилдир. Агар тўлиқ тўқиб битирмаганини кўрса, ишлари нотавон бўли шини билдиради.

Жобир Мағрибийнинг айтишича, тушида тўқувчилик қилаётганини кўрса, одамлардан унинг ўртасига хусумат тушиши, аммо ҳоли яхши бўлиши, бироқ одамлардан унга таъна ва маломатларнинг етишини билдиради.

КИНДИК (НОФ) – Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги киндик хотин ёки қўл остидаги канизак бўлади. Тушида киндиги тушиб қолганини кўрса, хотинини талоқ қилиши ёки канизагининг ўлишига далилдир. Тушида киндигининг кесилганини кўрса, хотинининг ўлиши ва барча ишларининг издан чиқишига далилдир. Тушида киндиги кичрайиб қолганини кўрса, таъбири бунинг аксига бўлади. Тушида киндигида тешик пайдо бўлганини кўрса, аҳволида нуқсон пайдо бўлишига далилдир.

Мағрибийнинг айтишича, тушида киндиги ёки кўкрагида чизиққа ўхшаб мўй чиққанини кўрса, Пайғамбар (с.а.в.) суннатларини бажаришга рағбатли бўлишига далилдир. Тушида киндигининг томири кесилганини кўрса, ота ёки онасидан жудо бўлишини билдиради. Агар киндигидан то қорнигача ёрилганини кўрса, доно ва билимдон бўлишига далилдир, бироқ бойлиги кетади.

Исмоил Ашъаснинг айтишича, тушида бировнинг киндигини кесганини ва еб юборганини кўрса, унинг микдорича мол йўқ бўлишига далил бўлади.

Жаъфар Содиқнинг айтишича, тушдаги киндик беш нарсага далилдир: чиройли хотинга; канизакка; бойлик ва ризқ-қа; ўғилга ва ота-онага.

(Visited 201 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика