Тушда КЎРПА

tushda korpa

Тушда КЎРПА

Тушда КЎРПА – ТЎШАК, ЎРИН (БИСТАР) – Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги ўрин хотин бўлади, ўриннинг яхшиёмонлиги хотиннинг яхши-ёмонлигига тааллуқлидир.

Агар тушида ўрнини алмаштирса, ёки бир ўриндан иккинчи ўринга ўтса, хотин олишига ва биринчи хотинини талоқ қилишига далилдир.

Агар ўринининг ўзгариб қолганини кўрса, хотининг аҳволи ўзгаришига далилдир. Агар ўрин бошқа ўрин бўлиб қолган бўлса, бошқа хотин олишини ва биринчисини талоқ қилишини билдиради.

Агар кўрпа-тўшагини сотиб юборганини кўрса, хотинни талоқ қилишини ёки унга ғолиб бўлишини ёхуд улардан бирининг ўлишини билдиради.

Кирмоний айтадики, агар бир киши ўзини номаълум ўринда ётганини кўрса, ўша ўриннинг қадру қиймати микдорича унга зиён етишига далилдир. Агар унинг кўрпаси номаълум бир тахт устида ёзилганини ва унинг устида ўтирганини кўрса, улуғлик ва мартаба топишига ва душманлари устидан ғолиб бўлишига далилдир.

Жобир Мағрибийнинг айтишича, тушдаги ўрин мартаба ҳамда осойишталикни билдиради. Агар кўрпа-тўшагини хонадан ташқарига отиб юборганини, сўнг яна хонага олиб кирганини кўрса, у билан хотини орасида ражъий талоқ26 тушишини билдиради.

Агар ўзини тайёрлаб қўйилган ўрнида ухлаб ётганини кўрса, шу йил унинг учун муборак бўлишини билдиради. Агар унинг кўрпаси юнг қўшиб тайёрланган бўлса, бойвачча хотин олишига далилдир.

Агар кўрпа-тўшагини йиртилган ёки куйган ҳолда кўрса, ажали яқин келганини билдиради ва хотинининг дини, диёнати ва шарми йўқлигига далилдир. Агар унинг кўрпаси ипакдан эканини кўрса ёки зиғирдан қилинган матога алмаштирганини кўрса, фосиқа аёлни ҳайдаб юбориб, ўрнига покиза аёлни олишини билдиради.

Агар кўрпасини сичқон тешиб юборганини кўрса, у билан хотини ўртасида бошқа бир кишининг ўзаро муомиласи юз беради ва бу бузуқ ишга унинг рози бўлишини билдиради.

Ўрни ҳавода муаллақ турганини, кўрпаси баланд жойга ёзилганини кўрса, амали юқорилаб, давлатга эга бўлишини билдиради. Агар ўрни ҳаводан ерга қулаб кетганини кўрса, хотини бемор бўлиши ва охири шифо топишига далил бўлади.

Ҳазрати Дониёлнинг айтишларича, агар у ўз кўрпасини яшил рангда эканини кўрса, диндор ва порсо хотинга уйланишини билдиради. Агар кўрпасини қизил рангда эканини кўрса, бадфеъл ва қайсар аёлга уйланишини билдиради.

 

 

(Visited 22 244 times, 16 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика