Тушда куйлак

tushda koylak

Тушда кўйлак

Тушда кўйлак – Ҳазрати Дониёл айтадиларки, тушдаги оқ кўйлак дин бўлади. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, кўйлак — аёл бўлади, яна касбу маишатдаги аҳволни билдиради.

Агар янги ва кенг кўйлак кийганини кўрса, ишларининг яхши бўлишини ва аҳволининг яхшиланишини билдиради.

Агар кўйлагининг бир парчаси йиртилиб кетганини кўрса, таъбири ёмонлик ва яхшиликда ўртача бўлишига далилдир.

Агар кўйлагининг эски ва кир бўлганлигини кўрса, хорлик ва бечоралик ва ранжу ғам етишига далил, кўйлак қанчалик эски ва йиртиқ бўлса, бало ва мусибат пгунчали кўп бўлиб, туш соҳибининг ҳалок бўлишини билдиради.

Агар подшоҳ унга ўз кўйлагини берганини кўрса, подшоҳликни ундан олинишига далилдир.

Кирмоний айтадики, ҳар ким тушида янги кўйлак кийганини кўрса, зоҳиран яхши, ботинан ёмон бўлишини билдиради. Агар кўйлаги ва иштони, умуман барчаси, кир ва эски эканини кўрса, бой бўлса, камбағал бўлиши, ғаму андуҳга гирифтор бўлишини билдиради.

Жобир Мағрибий айтадики, ҳар ким тушда янги ва кенг кўйлак кийганини кўрса, маишати кенг бўлишини, кўйлаги тор бўлса, маишати тор бўлишини билдиради. Агар кўйлаги йиртилганини кўрса, сири фош бўлишига далил.

Агар ёқасиз ва енгсиз кўйлак кийганини кўрса, ажали яқин қолганини билдиради. Агар узун кўйлак кийганини кўрса, ишлари ёмон бўлиши, лекин муродига етишишини билдиради.

Агар ёқасиз орқа томондан йиртилганини кўрса, унга ёлғон туҳмат қилишларига далилдир. Агар бировга кўйлак берганини кўрса, ғамдан қутулиши ва бирор ердан хушхабар етишига далилдир.

Агар қўлида қонга бўялган кўйлак борлигини кўрса, узоқ йиллар ғам ва қайғуда қолишини билдиради. Агар йиртилган кўйлак кийганини кўрса, ишлари пароканда ва сирлари ошкор бўлишини билдиради.

Жаъфар Содиқ айтадики, тушдаги кўйлак янги ва кенг бўлса, олти нарсага далил бўлади: одамлар билан мулоқот қилишга; яширин ҳолатга; ёқимли ҳаёт кечиришга; раҳбарликка; шоду хуррамликка ва хушхабарга.

(Visited 5 412 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика