Тушда КУЛ
Тушда КУЛ – Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги кул султон томонидан етадиган ва боқий турмайдиган ботил молдир. Баъзи таъбирчиларнинг фикрича, хайру манфаати бўлмаган илмдир.
Жаъфар Содиқ айтадики, тушдаги кул тўққиз нарсани билдиради: номақбул илмни; ҳаром молни; ботил ишни; хусуматни; фисқу фужурни; макру ҳийлани; ҳасратни; пушаймонликни; фойдаси бўлмаган ишни.
КУЛГИ (ХАНДА) – Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги ханда ғаму андуҳдир. Тушида қаҳқаҳа билан кулаётганини кўрса, қайғу-ғамнинг зиёда бўлишига далилдир. Тушида оҳиста кулаётганини кўрса, ғами камроқ бўлишига далил.
Кирмоний айтадики, тушида оҳиста кулиш мурод ва башорат топишига далилдир.
Жаъфар Содиқ айтадики, тушида оҳиста кулиш фарзандга далолат қилади.
Тушида қаҳ-қаҳ уриб кулмоқ ғаму андуҳни ва Аллоҳ таоло ишларидан ҳайратга тушишини билдиради.
КУЛЧА НОН (КУЛИЧА) – Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги кулча нон ёқимли ҳаёт, неъмат ва молга далилдир. Тушида кулча нон еганини кўрса, молу неъматни осон қўлга кирити- шига далилдир. Агар қопда кулчани борлигини кўрса, кўп молу неъмат ҳосил бўлишига далилдир. Тушида оғзига кулчани солганини ва уни еёлганини кўрса, унинг молу неъмати бошқаларга тақсим бўлишини билдиради.
Жаъфар Содиқнинг айтишича, тушдаги кулча нон тўрт нарсани билдиради: осон қўлга келадиган ҳалол молни; фаровон ризқни; неъматни ва хуш ҳаётни.