Тушда КУМУШ
Тушда КУМУШ – Ибн Сириннинг айтишича, кўп одамлар тушида кумуш кўрадилар, ўнгида ҳам кумуш топадилар, кўпинча заҳматга тушадилар.
Тушда кумуш кўриш тўғри хабарга далил бўлади. Синган кумуш ёлғон хабарга далилдир. Агар чўнтагида кумуш борлигини кўрса бирор нарсани омонат сифатида унга қўйишларига далилдир. Агар тушида коса, офтоба ёки жомни кумушдан эканини кўрса, молга далил бўлади. Агар ҳисобсиз кумуш топганини кўрса, хазина топишига далилдир.
Кирмонийнинг айтишича, тушида кумуши жуда кўплигини кўрса, фарзанд туғилишига далилдир.
Жаъфар Содиқнинг айтишича, тушдаги кумуш тўрт нарсани билдиради: хотинни; бойликни ва маишатни.
КУМУШ ТАНГА (ДИРАМ) – Ибн Сириннинг айтишича, одамларнинг табиатлари ҳар хил бўлади, бир одам бўладики, тушида дирамни кўради, ўнгида эса дирам топади. Баъзи таъбирчиларнинг айтишларича, ҳар ким тушида дирамни кўрса, ширин сўз эшитади ёки Ҳақ субҳонаҳу ва таоло зикрини айтади.
Агар тушидаги дирам оқ бўлса яхшироқ бўлади, агар қора бўлса, юзида нақшлар ва суврат бўлса, жанг ва хусуматга далил бўлади. Баъзи таъбирчиларнинг айтишларича, тушида кичкина дирам топиб олса, кичкина фарзандга далолат қилади.
Баъзи таъбирчиларнинг айтишларича, тушида дирами йўқолиб қолса ёки кимдир ўғирлаб кетса, кичкина фарзандидан дилига ғам тушишига далилдир. Тушида кичик дирамини йўқотиб қўйса, яна қайтариб топса, ўша ранж дилидан кетишини билдиради, агар қайта топмаса, фарзанди ҳалок бўлишига далил бўлади.
Кирмоний айтадики, тушида қўлида дирам тутиб туриш яхши сўз эшитишига далил. Синган дирамлар паришон сўзлардир. Тушидаги кўпгина дирам кўп молни билдиради.
Тушда оилада дирамлар тақсим қилаётганини кўрса, уларнинг ўртасида қозилик қилишига далил. Уйида жуда кўп дирамлар борлигини туш кўрса, унинг миқдорича мол топишини билдиради.
Тушида ҳисобсиз дирам йиққанини кўрса, одамларни ҳақ ва ботилдан огоҳ қилишини билдиради. Қўлида бир дона оқ дирам борлигини туш кўрса, фарзанд туғилишига далилдир. Дирамнинг йўқ бўлиб қолганини кўрса, фарзанди ўлишига далилдир.
Жобир Мағрибий айтадики, ҳар ким тушида оқ дирам кўрса, ўнгида қора дирам топади. Одамларнинг аксарияти тушида дирам кўрадилар ва уйғоқликда уни топадилар.
Исмоил Апгьас айтадики, тушдаги бутун дирам диннинг софлигига, сингани эса хусуматга далил. Тушида подшоҳнинг дирам берганини кўрса, ғам-андуҳдан озод бўлишини билдиради.