Тушда ЛИБОС

tushda libos

Тушда ЛИБОС

Тушда ЛИБОС – Ҳазрати Дониёл айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади.

Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир. Агар жамоат ўз кийимининг қора эканликларини кўрсалар, ғаму андуҳга далил бўлади.

Тушдаги сариқ кийим беморлик белгисидир. Тушдаги қизил кийим шодлик бўлади. Тушдаги яшил кийим, беҳиштдагиларнинг либоси ҳисобланади.

Ювилган оқ кийим одамларнинг ишлари соз бўлишига далилдир. Яшил кийим зиёнга далолатдир. Куйган кийим подшоҳ томонидан етадиган зиёнга далилдир. Йиртилган кийим сирларнинг очилишига далилдир.

Жун, кигиз, полос, умуман жундан қилинган кийимларнинг барчаси молу давлат ҳосил бўлишига далилдир.

Ямоқ кийим камбағаллик ёки бечораликка далилдир. Кир кийим қайси навдан бўлмасин, ғаму андуҳга далилдир. Қоғоз кийим маломат етишига далилдир.

 

Агар бир ёш йигит миршаблик кийимини кийган бўлса, кимдандир ёрдам олишига далилдир. Агар жаллодлик либосини кийганини кўрса, манфаат топишига далилдир. Агар қишлоқ оқсоқолининг либосини кийганини кўрса, омонатли, сўзи ўтадиган бўлишига ҳамда халқ ишларини ҳал қилишга машғул бўлишига далилдир.

Сўфийлар либосини кийганини кўрса, дини зиёда бўлишига далилдир. Зоҳидлар кийимини кийиб олганини кўрса, омонаткор бўлишига далилдир. Савдогарлар кийимини кийганини кўрса, дунёвий касбу кори яхши бўлишига далилдир.

Агар аёл киши ўзининг сариқ кийим кийганини кўрса, эрга тегишини билдиради, агар эри бўлса, касал бўлишига далилдир. Яшил либос, эркак ва аёллар учун диндир. Агар яшил либосни тириклар устида кўрса, диннинг созлиги ва ўликлар устида кўрса охират яхшилиги бўлади.

Эски либос подшоҳ томонидан етадиган ғамдир. Агар либос лочин томига қўнганини кўрса, у билан янги подшоҳ орасида суҳбат юз беришини ва ундан хайру манфаат топишига далилдир. Агар лочин қочиб кетса ва уйига бекиниб олса ёки бирор аёлнинг этаги остида пинҳон бўлса, ўша аёл чиройли бир ўғил бола туғишига далилдир. Агар ўша лочиннинг оёғида олтиндан ёки кумушдан қўнғироқча бўлса, ўша аёлнинг қиз туғишига далилдир.

 

(Visited 2 701 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика