Тушда мозор
Тушда мозор – Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги гўристон дини ва дунёси бузуқ ҳамда ғаму пушаймонда бўлган нодон кишилар билан суҳбатдош бўлишига далилдир.
Кирмонийнинг айтишича, тушида гўрдагиларни зиёрат қилТушида аждарҳо гўштидан еганини кўрса, унинг миқдорича душман молини тортиб олиши уни харж қилиши ва душман устидан ғалаба қилишига далилдир.
Тушида от гўштини еганини кўрса, одамлари ичида яхши номга эга бўлиши ва подшоҳдан бирор нарсага эга бўлишига далилдир.
Тушида туя гўштини еганини кўрса, унинг микдорича душман молига эга бўлишни ва ундан ейишни билдиради.
Агар бўгалоқ гўштидан еганини кўрса, унинг микдорича етимнинг молини ейишга далилдир, ундан сўнг касал, бўлиши ва шифо топишини билдиради. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, подшоҳ одамларидан фойда топишни билдиради.
Агар туяқуш гўштидан еганини кўрса, унинг миқдорича саҳройи одамлардан фойда топишни билдиради.
Тушида оҳу гўштидан еганини кўрса, унинг микдорича чиройли бир аёлдан мол топишини билдиради.
Агар эчки гўштидан еганини кўрса, душман молини текинга қўлга киритишига ва харжлашишига далилдир. Тушида қалдирғоч гўштидан еганини кўрса, унга мусибат етишига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, душман молини ейишига далилдир.
Агар тушида бойўғлининг гўштидан еганини кўрса, ўғирланган молдан ейишини билдиради. Тушида эшак гўштидан еганини кўрса, ҳаром мол топишига далилдир.
Тушида қуён гўштидан еганини кўрса, хотин молидан бироз топишига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, мерос топади.
Тушида хўроз гўштидан еганини кўрса, унинг миқдорича ажамий кишидан манфаат топишини, саратоннинг гўштидан еганини кўрса, унинг миқдорича ҳаром мол ейиши ва тоатга сустлик қилишини билдиради.
Агар тушида дуррож гўштидан еганини кўрса, аёлининг молини тортиб олиши ва харж қилишига далилдир. Агар латча (ариқ сичқони)нинг гўштидан еганини кўрса, бемор бўлишига далилдир.
Агар қарға гўштидан еганини кўрса, унинг миқдорича фосиқ одамнинг молини ейишига далилдир. Агар калтакесак гўцггидан еганини кўрса, кўп сафар қиладиган одамдан фойда кўришини билдиради.
Баъзи таъбирчиларнинг гапича, калтакесак гўштидан ейиш бу жаҳоннинг зийнати ва тугаллигига далиддир. Тушида ит гўштидан еганини кўрса, душман устидан зафар топишига далилдир.
Агар олмахон гўштидан еганини кўрса, мусофир бир одамнинг молидан ейишига далилдир. Тушида семурғ гўштидан еганини кўрса, улуғ бир одамнинг моли унга тегишига далилдир.