Тушда Оёқ ТУШ ТАБИРИ ХАКИДА СИЗ БИЛМАГАН ХАЙРАТЛАНАРЛИ МАЛУМОТ

Оёқ, панжа, тирноқ ва оғиз ўзгариши

Кимки ўзида туёқ, туянинг панжасига ўхшаш панжа, қуш тирноғига

ўхшаш тирноқ ва қуш тушмуғига ўхшаш тумшуқ борлигини кўрса, улар у

учун қувватдир.

Оёқ синиши

Агар тушида оёғи синган бўлса-ю, сафар қилмоқчи бўлса, сафарга

чиқмай турсин.

Оёқ чиқиши

Агар тушда оёғи чиққан бўлса, хотини касал бўлади.

Оёқ кафти

У тушда фарзандлар, деб таъбир қилинади.

Оёқ кафти йўқ бўлса

Ким тушида оёғининг кафти йўқлигини кўрса, ундан кейин фарзанд

қолмайди.

Оёқ кафти синса

Кимки оёқ кафти синганини кўрса ёки кесилса, фарзанди вафот қилади.

Чап оёқ қиз, ўнг оёқ ўғилдир.

Оёқ кафтининг яхшилиги

Унинг яхши бўлишлиги яхши амаллар ва келажакда кўриш мумкин

бўлган яхши нарсага далолатдир.

Оёқ кафтининг қорайиши

Унинг қорайиши ва ҳолатининг ўзгариши залолату тоатдан гуноҳга

қайтишга далолатдир.

Озиқ тишларнинг чиройи

Озиқ тишларнинг чиройли бўлиб қолганлигини кўриш хурсандчилик

белгисидир.

Оз нарса

Тушда олдин кўп бўлган нарсанинг озайиши ҳаром касб, рибо ва зарар

кўришдир.

 

(Visited 48 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика