Тушда курбака

Тушда курбака

Тушда курбака

Тушда курбака – Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги бақа обид ва зоҳид кишидир. Ҳар ким тушида бақани тутиб олганини кўрса, юқорида айтилган сифатли киши билан ҳамсуҳбат бўлишига далилдир.

Агар бақа билан уришаётганини кўрса, айтилган сифатдаги одам билан душманлашади. Тушида бақаларнинг бирорта ерга йиғилиб, вақирлаётганларини кўрса, ўша ерга Аллоҳ таолонинг азоби етишига далилдир.

Жобир Мағрибийнинг айтишича, тушида бақани ўлдирганини ва гўштидан еганини кўрса, бир зоҳид одамга қаҳр қилиши, унинг микдорича молини тортиб олиб, сарф қилишига далилдир.

Тушида бақа тишлаб олганини кўрса, зоҳид одамдан унга зиён етишига далилдир. Тушида бақани сувдан олиб, қуруқликка ташлаганини кўрса, бир зоҳид одамни ишдан қўйиши ва унга зарар етказишига далилдир.

(Visited 12 409 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика