Тушда узук
Тушда узук Ҳар ким тушида узукни кўрса, унга манфаатлар йетгай ёки биров унга узук берса, подшох токи бузрук амалларига мансуб бўлади.
Туш кўрган киши савдогар бўлса, молдор бўлгай. Агар тушида узукни йўқоца ёки ўғирлаца, у кишига кулфат етгай.
Тушда узук Узукни туш кўриш 4 нарсага далолат қилади: *.Салтанат *.хотин *.Фарзанд *.Мол – дунё Тилла узук яхшилика далолат қилади.
УЗУМ (АНГУР) – Ҳазрати Дониёлнинг айтишларича, қора узумни ўз вақтида ейиш ғаму қайғу бўлади, бевақт еса, ваҳима ва қўрқинчдир. Таъбирчиларнинг айтишларича, еган ҳар бир донаси баробарида таёқ ёки қамчи ейди.
Оқ узумни ўз вақтида еса, умид қилмаган томондан етадиган яхшилик ва дунё бўлади. Бевақт ейилган бўлса, туш эгасининг оғзидан чиқадиган сув бўлиб, у молнинг кетишига далолат қилади. Қизил узум ҳам шундай далилга эга.
Тушда узук Ибн Сириннинг айтишича, оқ узум ўз вақтида ейилса, озгина фойдага далил бўлади. Териси қалин бўлган ҳар қандай узум қийинчилик билан қўлга кирадиган мол бўлади. Териси юпқа узум ҳалол молга далил бўлади.
Суви хира узум ҳаром молга далилдир. Кўриниши қизил узум иззат ва обрўга, қора кўринишга эга узум эса, ғаму андуҳга далил бўлади. Ширин ва тоза бўлган ҳар қандай узум дунё ва шарафга далил бўлади, изАти ошади.
Агар жомда узум эзаётганини кўрса, бир улуғ аёлнинг хизматини қилишига, косада узум эзаётганини кўрса, бир хасис одамнинг. хизматини қилишига далилдир.
Узум эзаётганини ва ширасини хумларга жойлаётганини кўрса, подшоҳ орқали кўп молу дунё топишига далилдир. Агар узумни аҳлу аёли билан шира сиқадиган идишда эзаётганини кўрса, унга ва аёлига подшоҳ хизматидан манфаат етади.
Ҳазрати Содиқнинг марҳамат қилишларича, қора ва оқ узум ўз вақтида ва бевақт ейилса уч нарсани билдиради: яхши фарзандни; фаройиз илмини; ҳалол молни.