Тушда УЗУМ

Тушда УЗУМ

Тушда УЗУМ

Тушда УЗУМ – Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги кишмиш . молу неъматга далил бўлади. Тушида кишмиши борлигини ёки кимдир унга берганини ва у еганини кўрса, унинг микдорича ўша одамдан хайру манфаат топишига далилдир.

Агар кишмишдан сувини чиқариб, ичганини кўрса, агар олим бўлса, илми зиёда бўлиши, агар савдогар бўлса, моли зиёда бўлишига далилдир.

Кирмонийнинг айтишича, тушида бир қоп кишмиш борлигини кўрса, агар олим бўлса, моли зиёда бўлиши, агар косиб бўлса, касбидан кўп мол ҳосил қилишига далилдир.

Жаъфар Содиқнинг айтишича, тушда кишмиш ейиш уч нарсани билдиради: фойдани; ҳалол молнии ва касбни.

КИШАН СОЛМОҚ (БАНД НИҲОДАН) – Ибн Сириннинг айтишича, оёғида кишан борлигини кўрса, қўрқув ва хавфда қолишига далилдир. Агар оёғида иккита кишан борлигини ва ўзи масжидда эканини билса, динда ва намозда ёки ғазавотда ёки

дин ишларини яхшилайдиган бирорта ишда мустаҳкам ва барқарор бўлишига далилдир. Агар ўз оёғида кишан борлигини кўрса ва сафарга жўнаётганини билса, ўша сафардан қайтиши ва борган жойида муқим бўлиб қолишига далилдир.

Кишан қанчалик маҳкам ва қаттиқ бўлса, у ерда муқим бўлиб қолиши шунчалик кўпроқ бўлади. Агар кишан пўлатдан эканини кўрса, аввал юқорида зикр қилган таъбирларга тааллуқлидир.

Агар кишанни арқондан эканини кўрса, унинг муқим бўлиб қолиши дин учун эканини кўрсатади. Агар унинг кишани ёғочдан эканини кўрса, унинг муқим экани диннинг бузилиши учун эканини билдиради.

Жобир Мағрибийнинг айтишича, бемор киши оёғида кишан борлигини кўрса, беморликдан қутулишига далилдир. Подшоҳ ўз оёғида кишан борлигини кўрса, подшоҳлиги мустаҳкам бўлишига далилдир.

Жаъфар Содиқ айтадики, тушда кишанни кўрмоқ уч нарсага далилдир: динда барқарорликка; хотин олишга ва сафардан қайтишига.

(Visited 906 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика