Тушда ЕР

Тушда ЕР TUSHDA

Тушда ЕР

Тушда ЕР – Ҳазрати Дониёлнинг айтишларича, тушдаги ер хотинни билдиради.

Агар тушида катта ва кенг ери борлигини кўрса, бунинг бариси дийдор ва юз кўришишга далилдир.

Агар ўша ер тоза бўлса, унинг солиҳа хотинлари бўлиши ва бу хотинларнинг ичида унинг учун иззат ва обрў бўлишига далилдир.

Агар ернинг жуда катта бўлиб қолганини, чунончи, чегараси йўқ эканини кўрса, уйланиши ва хотиндан унинг учун неъмат ва кўпгина асбоблар ҳосил бўлишига далилдир.

Агар ерда нотаниш гиёҳлар ва сабзалар ўсиб ётганини ва бу ер ўзиники эканини кўрса, мусулмон бўлишига далилдир, негаки сабза ислом юзи, яъни белгисидир.

Ибн Сириннинг айтишича, ердаги ўсимликлар ва сабзалар неъматлари билан таниш бўлса, туш эгаси фазилатли ва диёнатли бўлишига оқибатда охират савобларини топишига далилдир.

Агар бирорта далада бўлиб қолганини, у ернинг биёбонга ўхшашини ва у ўзига таниш эканини кўрса, узоқ сафар қилишига далилдир. Агар ерни кавлаётганини ва тупроғини еяётганини кўрса, еган тупроғига қараб мол топишига далилдир.

Агар ерда йўқ бўлиб кетганини, ваҳоланки у ерда йўқ бўлиб кетадиган жой ёки ғор бўлмаса, бу ҳалок бўлишига далилдир.

Агар ерни қудуқ ёки сардобага ўхшатиб кавлаётганини кўрса, дунё молини макру ҳийла билан қўлга киритишига далилдир. Агар уни ер ютиб юборганини кўрса, хотин томонида ғаму қайғуга қолишига ва молу дунёси йўқ бўлишига далилдир.

Агар кенг ердан тор ерга ўтиб қолганини кўрса, яхши ишдан ёмон ишга ўтиб қолишига далилдир.

(Visited 8 226 times, 4 visits today)

TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика