Тушда йўл

Тушда йўл

Тушда йўл

Тушда йўл — Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги йўл дин ва унинг амали, дин йўлида тўғриликни қидиришдир. Тушида катта йўлдан кетаётганини кўрса, дин йўлида эканига далилдир.

Тушида қандайдир гуруқга тўғри йўлда раҳбарлик қилаётганини кўрса, бирорта қавмга тўғри йўл ва динини созлашда раҳбарлик қилишига далилдир.

Йўлда саргашта ва ҳайрон бўлиб қолганини кўрса, дин йўлида ёки дунё ишларида саргашта ва ҳайрон бўлишига далил.

Тушида ўғрилар йўлда унинг молларини ўғирлаб кетганини кўрса, унинг микдорича бировнинг зарарини қоплашига ёки жарима тўлашига далилдир.

Йўлда кетаётганини ва чарчамаётганини кўрса, ўз ҳақини бировдан қийинчилик билан олишини билдиради. Кимдир уни тўғри йўлдан эгри йўлга олиб кетганини туш кўрса, маъсиятга машғул бўлиши ва тўғри йўлдан озишига далилдир.

Қоронғу тунда кетаётганини ва йўл юриш қийин бўлаётганини, аммо тўғри йўлдаман деб гумон қилаётганини кўрса, динда тўғри йўлда эканига далил.

Кўпгина йўлларни кўрса ва қайси биридан юриш кераклигини билмаса, динида ҳайронликда қолиши ва дини бузуқ одамлар билан суҳбатдош эканлигига далил.

Тушида йўл унга оғир бўлганини, қаёққа кетаётганини билмаганини, Расулуллоҳ (с.а.в.) сўзлари бўйича, ўнг томонга юрганини кўрса, ҳақ йўл унга ёпиқ бўлишига далил.

Тушида тўғри йўлдан бошқа тарафга кетаётганини кўрса, душманга макру ҳийла қилишига далилдир.

Тушида тўғри йўлдан кетаётганини, сўнг бир одамнинг андишаси учун қайтганини кўрса, динга зиён берадиган бир иш қилишини, ўз маишати учун беъмани ишлар билан машғул бўлишини билдиради.

Тушида йўлда кетаётганини, олдидан бир аёл чиқиб, шу аёлни деб йўлдан ”а.йтганини ва бошқа томонга қараб кетганини кўрса, динида нуқсон пайдо бўлиши ва дунёга алданишига далилдир.

Жобир Мағрибий айтадики, йўлида сабза борлигини ва чиройли кўкатлар ўсиб турганини туш кўрса, ҳолининг яхши ва динининг пок бўлишига далилдир.

Тушида аниқ бўлмаган йўлдан гумон билан кетаётганини кўрса, динда бидъатга йўл қўйиши ёки ишларида саргашта бўлишини билдиради.

Тушида кимнидир йўлдан адаштирганини кўрса унинг динини бузилишига далилдир.

Исмоил Ашъас айтадики, тушдаги тўғри йўл мусулмонлик бўлади, эгри йўл бунинг аксидир.

Жаъфар Содиқ айтадики, тушдаги йўл б( шта нарсага далилдир: дунёга; шодликка; яхши ишга; хайру баракотга ва осон- ликка.

(Visited 3 435 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика