Тушда ЙЎЛБАРС

Тушда ЙЎЛБАРС

Тушда ЙЎЛБАРС

Тушда ЙЎЛБАРС — Ибн Сириннинг айтишича, бабр (йўлбарс) бир йиртқич ҳайвон бўлиб, шернинг душмани ҳисобланади.

Уни тушда кўрмоқ кучли ва ботир душманни билдиради, лекин у сахий ва меҳрибондир. Агар йўлбарс билан уруш ва жанг қилаётганини ва унга ғазабини сочаётганини кўрса, душман билан тортишиб қолишини билдиради.

Агар йўлбарсдан енгилганини кўрса, душман унинг устидан зафар қазонишига далилдир. Йўлбарс ундан қўрқанини ва қочганини кўрса, душмандан омон бўлишини билдиради.

Кирмонийнинг айтишича, йўлбарснинг териси, суяги ва юнги душмандан унга етадиган молу манфаатни билдиради. Агар йўлбарс устига ўтирганини ва у итоатли эканини кўрса, душманнинг унга итоатли бўлишини билдиради.

ЙЎТАЛМОҚ (СЎРФИДАН) — Ибн Сиринндимйтишича, тушдаги йўталиш беш нарсани билдиради: ҳўл йўталйни;»қуруқ йўтални; балғамни; қонли йўтални; сафроли йўтални.

Агар йўталганда балғам чиққанини кўрса, ўзига етган бало ва кулфатдан ёки йўқолган молидан бир одамга шикоят қилишига даЛилдир.

Агар қуруқ йўтал бўлганини кўрса, амалга ошмайдиган ва беҳуда шикоят к,илишига далилдир. Йўталганда сафро чиққанини кўрса, бадфеъл киши эканига, ҳар ким ундан шикоят қиладиган киши эканига далилдир.

Агар бир улуғ одамнинг олдида йўталганини кўрса, ўз шикоятини амалдор одамга айтишига далилдир. Агар оҳиста йўталаётганини кўрса, динга ғамхўр бўлишига далилдир.

Кирмонийнинг айтишича, тушда йўталганини кўрса, кимдир ундан шикоят қилишига далилдир. Агар йўтал тутаётгани- ни кўрса, бу нотавонликка далилдир.

Жобирнинг айтишича, агар йўтал томоғида қолганини, йўтала олмаётганини кўрса, унинг ҳалок бўлишига далилдир. Агар унда йўтал пайдо бўлганини, бу йўтал касал йўтали каби бўлиб, балғам ташлаётганини кўрса, ғам ва қайғудан жудо бўлишига далилдир. Агар унда ёшлар йўтали пайдо бўлганини кўрса, юқоридаги таъбирга эгадир.

Ҳазрати Содиқнинг айтишича; ҳар ким тушида йўталаётганини кўрса унга подшоҳдан ранж ва офат етишига далилдир.

(Visited 3 274 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика