Тушда ЁНҒОҚ

Тушда ЁНҒОҚ

Тушда ЁНҒОҚ

Тушда ЁНҒОҚ – Тушдаги ёнғоқ меҳнат, бало, ранж ва қийинчилик билан қўлга кирадиган бойликдир. Тушида ёнғоқ ўйнаётганини ёки қўлида ёнғоғи борлигини кўрса, жанг ва жанжалга далилдир.

Кирмонийнинг айтишича, тушдаги мағзи айниган ёнғоқ, кўп ва озлигига қараб, ҳаром молни билдиради. Агар тушдаги ёнғоқ мағзи ширин бўлса, ҳалол мол қўлга келишини билдиради. Тушида ёнғоқни чаққанини кўрса, ажамлик кишидан мол олишига далилдир.

Тушда ЁНҒОҚ Мағрибийнинг айтишича, тушида ёнғоғи борлигини кўрса, жанг ва хусуамтга дучор бўлишига далилдир. Агар ёнғоқ мағзи аччиқ ва нохуш еканини кўрса, бахил бир одамдан нохуш сўз ешитишига далилдир. Тушида ёнғоқ мағзидан ёғ олганини кўрса, бахил одамдан унга фойда етишига далилдир.

ЁРУҒЛИК (РЎШНОИЙ) – Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги рўшнолик ҳидоят йўлидир. Тушида ёруғликка эга эканини ёки кимдир унга берганини кўрса, кимгадир дин илмини ўргатишига тўғри йўлга солишига далилдир. Тушдаги қоронғулик гумроҳлик ва диннинг носозлиги бўлади.

Кирмоний айтадики, тушида ёруғлик кўкрагига тушганини кўрса, порсо ва диндор бўлишини билдиради.

Тушида ён-атрофида ёруғлик борлигини кўрса, яхшилик ва омонликка далилдир.

Жаъфар Содиқ айтадики, тушдаги ёруғлик тўрт нарсани билдиради: динни; илмни; тўғри йўлни ва пок эътиқодни. Тушда ЁНҒОҚ

ЁСТИҚ (БОЛИШ) – Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги болиш ходимни билдиради. Агар янги болиш олганини кўрса ва болиш яшил бўлса ёки унга биров болиш берганини кўрса, бу солиҳ хизматкор ёки ходим олишига далилдир.

Агар болиши эски, кир, сариқ ёки қора бўлса таъбири аксинча бўлади. Агар болишини парчалаб, титкилаб ташлаганини ёки куйдирганини кўрса ёки болиши йўқолиб қолганини кўрса, хизматкорларининг йўқ бўлишига ёки қочиб кетишига далил бўлади ёки бало ва кулфатга дучор бўлишига далил бўлади.

(Visited 3 936 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика