Тушда ЗИЛЗИЛА

тушда зилзила

Тушда ЗИЛЗИЛА

Тушда ЗИЛЗИЛА – Ибн Сириннинг айтишича, агар зилзила бўлганини ва ер силкинаётганини кўрса, ўша диёр одамларига подшоҳдан ранжу бало етишига далилдир.

Баъзи таъбирчиларнинг айтишларича, ҳар ким ернинг силкинаётганини кўрса, ўша диёр одамларига офат етиши ва беморлик юз беришига далилдир.

Агар ернинг усти остига бўлиб ағдарилганини кўрса, ўша вилоят аҳлига улуғ бало юз беришига далилдир.

Кирмонийнинг айтишича, ер оҳиста қимирлаётганини, ернинг бир томони агдарилиб, иккинчи томони ўз ҳолида турганини кўрса, ўша ерга подшоҳ келиши ва ўша ер аҳолисига зулм қилишига ва аҳолининг молини талашига далилдир.

Ҳазрати Содиқнинг айтишича тушдаги зилзила бўлиши ва ернинг чўкиши подшоҳ томонидан етадиган қийинчилик ва улуғ балони ёки очарчилик ва беморликни билдиради.

Ернинг силкиниши барча ҳолда ўша диёр аҳли учун уқубат ва оғирчилик белгиси ҳисобланади.

ЗИРА – Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги зира, агар кўп бўлса, одамнинг дин ва фойдасига далилдир.

Жаъфар Содиқнинг айтишича, тушда зирани оз эканини кўрса, озгина фойдага далилдир.

ЗИРАЛИ ОВҚАТ (ЗИРАБОЖ) – Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги зирабож, агар тахир бўлмаса, ширинга мойил бўлса, хайру манфаатга далилдир.

Агар тахирга мойил бўлса, қайғу ва ғамга далилдир. Агар унга заъфарон қўшилган бўлса, беморликка далил бўлади.

Баъзи таъбирчиларнинг айтишларича, тушдаги зирабож мусибат, қайғу ва ғамни билдиради.

ЗИРК (ЗИРИШК) – Тушда зирк кўрса, ғам ва андуҳга далилдир. Агар зирк еяётганини кўрса, ғаму андуҳга далилдир. Агар зиркни дарахтдан олиб йиғаётганини кўрса, бахил бир одам билан душманлашишига далилдир.

(Visited 8 329 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика