Жин – тушда кўрса нима бўлиши хакида
Ибн Сирин: Улар айёр. одамларга далолат қилади. Шу боис одамлар айёрлик қиладиган кишини “бу жинни” ёки “бу шайтон” деб қўйишади. Шунингдек, сеҳргарлар ҳам уларга далолат қилади. Ким- нинг устига уй ёки бино қулаб ^чиганини кўрса, кўп молга эришади.
Ким отлиқ кишилар бостириб келиб, ҳовлижойларни бузганини, бирор ерга ёки маҳаллага кирганини кўрса, бу уларга келадиган бирор хатарга далолат қилади.
Нобулсий: Улар тушда дунё ишларида алдагувчи ва х,ийла қилувчи одамлардир. Лекин ҳикматли холда кўринган жин илм ва яхшилик эгаси бўлган киши бўлиб, яхшиликка чақиради.
Ким тушида жинга айланиб қолса, ҳийласи кучаяди. Ким уйининг яқинида жин кўрса, зиён, ўзига вожиб қилган назр ёки унга келадиган ташвишга далолат қилади.
Агар ким жиндан хотин олса, яъни жинга уйланса, фосиқ хотинга мубтало бўлади. Кўпинча соғлом бўлмаган ҳайвон сотиб олишга ҳам далолатдир.