НИКОБЛАР МЎТАДИЛ ЮЗ ТЕРИСИ УЧУН НИҚОБЛАР

НИКОБЛАР

НИКОБЛАР МЎТАДИЛ ЮЗ ТЕРИСИ УЧУН НИҚОБЛАР ХАКИДА МАЛУМОТ

Мўътадил тери ниҳоятда кам учрайди. Бу каби тери алоҳида парваришни талаб етмаса-да, унга бепарво булиш ҳам нотуғри.  НИКОБЛАР

Шунинг учун муътадил терини тозалаш, озиқлантириш, ташқи муҳитнинг салбий таъсиридан асраш керак. Бунинг учун қуйидаги ниқоблардан фойдаланиш мумкин.

Творогли ниқоб

2 чой қошиқ ёғли творог 1 чой қошиқ сут билан аралштирилиб, озроқ майда туз ва 1 чой қошиқ усимлик ёғи солинади. Яна озроқ аралаштирилгандан сўнг 15 дақиқага юзга суртилади. Сўнгра ювиб ташланади.

Қизил сабзили ниқоб

1 ош қошиқ сабзи суви ва битта тухум сариғи аралаштирилиб, ярим чой қошиқ зайтун ёғи қўшилади. Бу ниқобни юзга пахтали тампон ёрдамида суртиб, 10 дақиқага қолдириш керак. Сўнгра илиқ сув билан ювиб ташланади.

Ёшликъ ниқоби

1 дона ўртача катталикдаги қизил сабзи қирғичнинг майда тишидан ўтказилади ва битта тухум сариғи билан аралаштирилади. Ушбу ниқоб юзга пахтали тампон ёрдамида 15-20 дақиқага суртилади. Сўнгра илиқ сув билан ювилади ҳамда юзга исталган озиқғантирувчи крем суртилади.

Қулупнайли никоб

5~6 дона яхши пишган қулупнай меваси санчқи ёрдамида езилиб, 15 дақиқага юзга суртилади. Сўнг юзни илиқ сув билан ювиб ташлаш лозим.
Ёки бир дона қулупнайни олиб, юзингизга суртинг. Бу май-июн ойларида қилиниши мумкин бўлган енг оддий ниқоб ҳисобланади. НИКОБЛАР

Ushbu maqolalarni ham o‘qing:

tush tabiri kitobi

tushda ilon

tushda tish tushsa

Творог-асалли ниқоб

3 чой қошиқ творог 1 чой қошиқ асал билан аралаштирилади, 1 чой қошиқ сметана қўшилади. Ушбу ниқоб 20 дақиқага юзга суртилиб, сўнгра пахтали тампон билан ювилади.

Творог қўшиб тайёрланадиган ниқоблардан тез-тез фойдаланиш мумкин. Улар юзни намлантирибгина қолмай, уни озиқлантиради ҳам. Бундан ташқари, творогда мавжуд бўлган елементлар юздаги ажинларнинг оз бўлса-да, текисланишига ёрдам беради.

Творог-сметанали никоб

1 ош қошиқ творог, 2 ош қошиқ сметана, ярим чой қошиқ майда туз яхшилаб аралаштирилади. Тайёр бўлган ниқоб 15~20 дақиқага юзга суртилади. Сўнгра аввал илиқ, кейин еса совуқ сув билан ювиб ташланади.

Петрушкали НИКОБЛАР

3~4 шохча петрушка кўкати яхшилаб ювилади ва майда тўтралади. Сўнгра мўътадил юз териси унун мўлжалланган исталган кремнинг 2 чой қошиқ миқдордагиси билан аралаштирилиб, юзга суртилади. 20 дақиқадан сўнг юз пахтали тампон билан артилади. Бу ниқоб юзни озиқлантирибгина қолмай, оқартиришига ҳам ёрдам беради.

Маёнезли ниқоб

2 чой қошиқ маёнез ва 2 чой қошиқ сметана аралаштирилади. Сўнг ярми юзга суртилади, 10 дақиқадан кейин еса қолган ярми суртилади. Яна 10 дақиқадан сўнг еса қайнатилиб совитилган сув билан ювиб таш- ланади.

Асал ва мойчечакли ниқоб

2 ош қошиқ мойчечак 3 ош қошиқ қайнаган сут билан 20 дақиқа мобайнида ивитиб қўйилади, Бунда идишнинг қопқоғи ёпиқ туриши керак. Сўнгра 1 чой қошиқ асал қўшиб, енгил аралаштирилгач, юзга суртиб, 10 дақиқадан сўнг ювиб ташланади.

Ushbu maqolalarni ham o’qing:

tushda olgan

chayon tushda

toshbaqa tushda

tushda tuxum

Асал ва унли ниҳоб

2 ош қошиқ ун билан 2 ош қошиқ суюқ асал аралаштирилади, 1 дона тухумнинг оқи қўшилади. Ниқоб 20 дақиқага юзга суртилади. Сўнгра аввал иссиқ, кейин еса совуқ сув билан ювилади.
Ушбу ниқоб ажинлар пайдо бўлишининг олдини олади.

Асал ва глицеринли ниқоб

1 чой қошиқ асал, 1 чой қошиқ глицерин ва 2 чой қошиқ сув аралаштирилади. 1 чой қошиқ буғдой уни оз-оздан қўшилиб, бир хил миқдордаги масса ҳосил бўлгунича аталанади. Ниқоб 20-25 дақиқага юзга суртилади, сўнгра илиқ сув билан ювиб ташланади.

Аст ва ароҳлн ниҳоб

100 грамм асал 50 грамм ароқ билан аралаштирилиб, 10-15 дақиқага юзга суртилади, сўнгра илиқ сув билан ювиб ташланади. Бу ниқоб юзни тозалайди ҳамда юмшатади.

Асал ва ўсимлик ётили ниқоб

2 чой қошиқ асал 2 чой қошиқ сметана ёки 2 чой қошиқ ўсимлик ёги билан аралаштирилади. Унга 1 дона тухум сариги қўшилади. Ниқоб 20 дақиқага юзга суртилганидан кейин илиқ сув билан ювилади.

Асал ва лимонли ниқоб

100 грамм асал 1 дона лимон суви билан аралаштирилади. Юзга 15 дақиқага суртилади. Кейин илиқ сув билан ювиб ташланади. Бу ниқобни бир неча кун давомида музлаткичда сақлаш, ишлатишдан олдин еса озроқ илитиш керак.

Ушбу ниқоб ҳар куни ерталаб ювинишдан олдин юзга суртилса, юз тозаланади ҳамда чиройли кўринишга ега бўлади.

 

Асал ва олма шарбатядан виқоб

Битта тухум сариғи 2 чой қошиқ ўсимлик ёғи билан яхшилаб аралаштирилади. Унга 1 чой қошиқ асал ва 1 ош қошиқ олма шарбати қўшилади. Ниқобнинг бир қисми юзга пахтали тампон ёрдамида айлана ҳаракатлар билан суртилади. 5-7 дақиқадан сўнг ниқобнинг қолган қисми суртилади. Шундан кейин мойчечак ёки календула дамламаси билан ювиб ташланади.

Хамиртурушли озяқлаитирувчи ниҳоб

2 чой қошиқ хамиртуруш 2 чой қошиқ илиқ сут ёки сметанада еритилиб, кўпиртирилади. Ярим чой қошиқ асал ва ярим чой қошиқ ўсимлик ёғи қўшилади. Кўпиртирилган хамиртурушли ниқоб илиқ ҳолатда озроқ крем суртилган юзга 20 дақиқага суртиб қўйилади.

Ниқоб кўк чойга ботирилган пахтали тампон билан ювиб ташланади.

Хамиртурушли тозаловчи ииҳоб

10 грамм хамиртуруш 2 ош қошиқ илиқ сут билан аралаштирилади ва бирмунча вақт давомида ушлаб турилади. Сўнгра 10-15 дақиқага юзга суртилади. Ниқобни аввал иссиқ, кейин еса совуқ сув билан ювиб ташлаш керак.

Бу ниқоб ҳафтада 1-2 марта суртилса, юз териси тозаланади.

Тухум ва лимонли никоб

Бир дона тухум оқи кўпиртирилиб, 1 чой қошиқ лимон суви, озроқ майда туз билан аралаштирилади. Кўпиртма 10-15 дақиқага юзга суртилади. Сўнгра илиқ сув билан ювиб ташланади.

Тухум ва глицеринли никоб

Бир дона тухум оқи 1 чой қошиқ лимон суви билан кўпиртирилади. 1 чой қошиқ глицерин ва 1 чой қошиқ

ўсимлик ёғи қўшилади. Юзга суртилган ниқоб 10 дақиқадан кейин илиқ сув билан ювиб ташланади.

Атиргулли ниқоб

1 чой қошиқ асал 1 чой қошиқ сметана билан аралаштирилади ва 1 чой қошиқ майдаланган атиргул япроқлари қушилади. Юзга суртилгач, 20 дақиқадан сунг илиқ сув билан ювиб ташланади.

Картошкали ниқоб

1 дона картошка арчилади ва қирғичнинг майда тишидан утказилади ва 15-20 дақиқага юзга суртилади. Сунг илиқ сув билан ювиб ташланади.
Ушбу ниқоб юзни таранглаштириш хусусиятига ега.

Ёгуртли ниқоб

50 миллилитр ёгҒрт 3 ош қошиқ асал билан аралаштирилади ва озроқ илитилади. Пахтали тампон ёки махсус чўтка ёрдамида 15 дақиқага юзга суртилади. Сунгра ниқоб тоза пахтали гампон билан артиб ташланади. Юзда қолган ниқоб еса 1-2 соатлардан кейин совуқ сув билан ювиб ташланади.

Картошка ва тухум саригидан ниқоб

1 дона қайнаган картошка санчқи ёрдамида езилгач, битта тухум сариғи қушилиб, яхшилаб аралаштирилади. Ниқоб 20 дақиқага юзга суртилгач, илиқ сув билан ювиб ташланади.

Кивили ниқоб

1 дона киви тозаланиб, майда тутралади ва 1 чой қошиқ асал қушиб, яхшилаб аралаштирилгандан сунг 15-20 дақиқага юзга суртилади.

Киви меваси С витаминига бой. Ушбу мевадан тайёрланган ниқоб юз терисини тинчлантиради ва уни таранглаштиришга ёрдам беради.

 

Ўрикли ниқоб

3-4 та ўрик қиргичдан ўтказилиб, 1 чой қошиқ ун қўшилади. Ниқоб юзга 15 дақиқага суртилганидан кейин газланмаган минерал сув билан ювиб ташланади.
Худди шундай ниқобни олма мевасидан ҳам тайёрлаш мумкин.

Картошкали ниқоб

1 дона ўртача катталикдаги картошка қайнатилади, пўстлоғи олингач, 3-4 ош қошиқ сут ва 1 ош қошиқ асал билан аралаштирилади. Барча масаллиқлар пюре ҳолига келтирилади ва 20 дақиқага юзга суртилади. Сўнгра ярим литр газланмаган минерал сув билан ювиб ташланади.

Сутли ниқоб

2 ош қошиқ ёгли сут, 1 чой қошиқ ўсимлик ёғи, 1 чой қошиқ лимон шарбати аралаштирилади ва тозаланган терига 20 дақиқага суртилади. Сўнгра қайнатиб, илитилган сув билан ювиб ташланади.
Ниқоб ювиб ташланганидан сўнг юзга кечки кремлардан бирини суртиш мумкин.
Бу ниқобни кечқурунги уйқудан олдин бажариш тавсия етилади.

Қовунли ниқоб

Унча катта бўлмаган қовун бўлаги санчқи билан езилади. Пюре ҳолига келтирилган массага 1 ош қошиқ асал ҳамда озроқ сули ёрмаси қўшиладй. Барча масаллиқлар бир хил миқдордаги масса ҳолига келгунча аралаштирилганидан сўнг 15-20 дақиқага юз ҳамда бўйин терисига суртилади.

Кабачкили ниқоб

Кабачкининг бир бўлаги ювилиб, қирғичнинг майда тишидан ўтказилади. 1 ош қошиқ газланган минерал сув ҳамда 1 чой қошиқ асал қўшилади. Яхшилаб аралаштирилган масса.юз ва бўйин терисига бир текис қилиб суртиб чиқилади. Ниқоб 10-15 дақиқа ушлаб турилгач, илиқ сувда ювиб ташланади.

Тухумли ниқоб

Тухум сариғи 1 чой қошиқ табиий олма шарбати ва 1 чой қошиқ асал билан аралаштирилади. Тайёр булган бўтқа юзга 10-15 дақиқага суртиб қўйилади, сўнг илиқ сув билан ювиб ташланади.

Сметанй ( ёки қагиқ)ли ниқоб

1 ош қошиқ сметана 2 ош қошиқ мойчечак ёки ялпиз шарбати билан аралаштирилиб, сўнг 1 чой қошиқ асал солинади. Яхшилаб аралаштирилгач, юз териси исталган ўсимлик ёғига ботирилган пахта билан тозалаб олинади. Сўнг аралашма 10-15 дақиқага суртилади. Кейин еса совуқ сув билан ювиб ташланади.

Тозаловчи ниқоб

25 миллилитр спирт ва 25 миллилитр сув ара – лашмасига 100 миллилитр иситилган суюқ асал қўшилади. Бир меъёрга келтирилганидан сўнг 10-12 дақиқага юзга суртиб қўйилади. Сўнгра аввал илиқ, кейин совуқ сув билан ювиб ташланади. Бундай ниқоб терини тозалайди, юмшатади, турли хил микроблардан халос қилади.

Тозаловчи ннқоб

1 ош қошиқ асалга 5-10 томчи лимон шарбати қўшилади. Яхшилаб аралаштирилганидан сўнг, юзга суртилади ва 15 дақиқадан кейин илиқ сув билан ювиб ташланади.

— Ёшартирувчи ниқоб

Битта тухум сариғи кўпиртирилгач, ярим чой қошиқ асал, 3-4 томчи ўсимлик ёғи, 10 томчи лимон шарбати, 1 чой қошиқ сули ёрмаси билан аралаштирилади. Юзга

20 дақиқача суртилгач, илиқ сув билан ювиб ташланади. Ушбу ниқоб юз терисини озиқлантирибгина қолмай, балки теридаги сув балансини ҳам мўътадиллаштиришга ёрдам беради.

Творогли ниқоб

1 ош қошиқ ёғсиз творог, бир неча томчи лимон шарбати ёки майдалаб тўтралган апелсин бўлаклари билан аралаштирилади. Ниқобни суртишдан аввал юзни илитилган ўсимлик ёғи билан артиш керак.

Ерқалампир (хрен)ли ниқоб

Қирғичнинг майда тишидан ўтказилган 1 ош қошиқ ерқалампир, 1 чой қошиқдан сметана ва лимон шарбати бир хил масса ҳолига келгунча аралаштирилади. Сўнгра 10-15 дақиқага юз терисига суртиб қўйилади.
 

(Visited 651 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика