Тушда калит
Тушда калит – Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги калит ишларни юргизувчи кишидир. Тушида қулфни калит билан очганини ва эшик табақасини ҳам очганини кўрса, тўхтаб қолган ишларининг юришиб кетишига ва душман устидан ғалаба қилишига далилдир. Тушида қўлида кўпгина калитлар борлигини кўрса, обрў ва эътибор топишига далилдир.
Кирмонийнинг айтишича, тушдаги калит хайрли ишларнинг очилиши ва ёмон ишларнинг бекилишидир. Баъзиларнинг фикрича, калит уйланишни билдиради.
Тушида жаннат эшикларининг калитларига эгалигини кўрса, султон йўлида бўлиб, ишларининг оқибати яхши ва соз бўлишига далилдир.
Ҳазрати Дониёлнинг айтишларича, тушида темир калиги борлигини кўрса, қувват ва созликка далилдир.
Агар бронза ёки мис калити борлигини кўрса, сўзи ўткир бўлишига далилдир. Агар тилла ёки кумуш калити борлигини кўрса, сўзлари маъқул бўлишига далилдир яна айтишларича, хазина топади.
Мағрибийнинг айтишича, тушида калитларни қанчалик кўп кўрса, моли шунчалик кўп бўлишини билдиради. Яна айтишларича, тушдаги калит Ҳақ субҳонаҳу ва таолога дуо ва истиғфор айтиш ҳамда ҳожатларини сўрашни билдиради.
Тушида калитни қулфга солиб, эшикни очганини кўрса, ҳожатлари раво бўлишини, тўхтаб қолган ишлари юришиб кетишини билдиради. Агар тушида битта калит билан иккита қулфни очиб, эшикларни ҳам очиб юборганини кўрса, чиройли аёлга уйланишини билдиради.
Ҳофиз муаббирнинг айтишича, тушида ўз қўлини калит эканини кўрса, намозхон бўлишига далил. Агар калити қўлидан тушиб кетганини кўрса, намозга дангаса эканини бил- Диради.
Жаъфар Содиқнинг айтишича, тушдаги калит саккиз нарсани билдиради: ишларнинг юришувини; ғамдан қутилишини; беморликдан шифо топишини; мурод топишини; дин қувватини; Ҳаж қилишни; дуоларнинг ижобатини; илм ўрганишни.