БАЛОГАТ ЖИНСИЙ РИВОЖЛАНИШ ВА ЕТИЛИШ

БАЛОГАТ

БАЛОГАТ ЖИНСИЙ РИВОЖЛАНИШ ВА ЕТИЛИШ

Жинсий муносабатлар ҳақида сўз юритишдан олдин болаларнинг жинсий ривожланиши ва етилиши жараёнига тўхталиб ўтишни жоиз деб билдик. Зеро, инсон бутун ҳаётининг жадал ривожланиши, кечинмалари, билим ва тажрибага ега бўлиши унинг болалик ҳамда ўсмирлик даврига тўғри келади.

Ерта ўсмирлик ёши

— тарбияга кенг қиррали ёндашиладиган давр ҳисобланади. Айнан шу даврда ўсмирлар бирмунча очиқ гапираверадиган ва ишонувчан, ўз интилишларида дадил, қизиқувчан бўлиб, шу пайтда уларнинг келажакдаги характерларида фойдали хусусиятларни тарбиялашга еришиш мумкин.

Ота-оналар ва тарбиячилар болаларнинг тўғри ривожланишига ёрдамлашиши, нафақат жисмоний, балки ақлий ва ахлоқий соғлом, унинг жинсий ҳаётида ҳам юксак маданиятли инсон бўлиб етишишига лойиқ тарбиялаш йўл-йўриқларини билишлари, маҳорат билан аралашишлари лозим.

БОЛАЛИК ВА ЎСМИРЛИК

Бола туғилганидан кейин жинси аниқланади. Чақалоқ организмининг ўзи бу ташқи аломатлар- нинг келгуси вазифаларини намоён етмайди. Қачонки, бола ўсмир ёки қиз тарзида улғайганда ўзига хос- лик аён бўлади.

Жинсий ҳиссиётнинг дастлабки нишонаси одатда, уялишнинг пайдо бўлиши, қарама-қарши жинсдаги шахс олдида, айниқса, ечинаётганда ёки жинсий мавзудаги суҳбатларда ўзини ноқулай сезиши тарзида вужудга келади.

Жинсий ҳиссиёт

Организм ўсиб вояга етгани сайин жинсий ҳиссиёт ҳам кескинроқ намоён бўлиб боради, ниҳоят бир жинсдагининг бошқа жинсдагига нисбатан онгсиз тарздаги жинсий ишқибозлиги даражасига етади.

Кишининг етилишини қўпол қилиб учта катта даврга:

умумий ўсиш ва ривожланиш, жинсий ишқибозликни фарқламайдиган ва жинсий етилиш даврига бўлиш мумкин.

Умумий ўсиш ва ривожланиш даври – 8 ёшгача бўлган даврда ҳеч бир аниқ ва кескин жинсий ҳис- сиётлар ҳамда жинсий интилишлар кўзга ташлан- майди, бу даврда рисоладагидек болаларда беих- тиёр тарзда бўлсин, жинсий сезги аломатлари кўзга ташланмайди.

Жинсий ишқибозликни фарқламайдиган давр

— 8 ёшдан 13 ёшгача бўлган давр бўлиб, бу пайтда ўз йўналишини етарли белгилаб олмайди. Икки ҳолат ўртасида иккиланиб туради. Қизларда ҳам, ўғил болаларда ҳам бевосита ва тўғридан-тўғри жинсий қўзғалиш бўлмайди.

Бироқ ўғил ва қиз ўртасида ёки қизнинг дугонаси билан, ўғил боланинг ўртоғи ўртасида жинсий иштиёқ мавжуд бўлади. Кейинчалик жинсий етилиш чоғига келиб фарқланмайдиган жинсий интилиш ғойиб бўлади.

Айнан қарама-қарши жинсга аниқ ишқибозлик кузатилади. Бошқа жинсдагилар билан муносабатнинг йўқлиги айрим шахсларда гомосексуалликка мойилликнинг ривожланишига йўл очиб беради.

Жинсий ишқибозликни фарқламайдиган давр тасаввурлардан ҳосил бўлмайди, балки тананинг, айниқса, жинсий безларнинг умумий ўсиши натижасида келиб чиқадиган сезгилардир. Бу давр тушунарсиз сезгиларга ва кўнгилдан ҳис етишларга, ноаниқ истакларга ҳамда зерикишларга тўладир.

жинсдаги тенгдошлар ўртасида

Бу вақтда иккала жинсдаги тенгдошлар ўртасида дўстликнинг пайдо бўлиши осон кечади. Қиз ва ўғил ўсмирлар ўр- тасидаги муносабатлар янги-янги ҳиссиётлар билан мураккаблашиб боради. Илк ўсмирлик муҳаббати вужудга келади.

Унинг биринчи варианти

— ошиқлик, хушторликдир.
Бундан ота-оналар, ўқитувчилар ташвишга туша- дилар, болани ақли-ҳуши жойида емас, деб ҳисоблайдилар. Лекин улар ўсмирликдаги хушторлик мутлақо табиий ҳолатлигини, ҳатто, фойдали еканлигини тушунишлари керак.

Чунки бу ошиқлик ўсмирларнинг тўғри жинсий шаклланиши учун зарурдир. Агар катталар ўқувчилардаги хушторлик пайдо бўлишига ҳиссйз муносабатда бўлиб, унга таъна ёғдирсалар, уришсалар, нафратларини изҳор ецалар, бу ўсмирларни ташвишга солиб қўяди. Улар кулгу бўлишдан қўрқиб, одатдаги ўртоқлик ҳиссиётларини намойиш етмай, ҳатто, дўстликни йиғиштириб қўядилар. БАЛОГАТ

Ushbu maqolalarni ham o‘qing:

tush tabiri kitobi

tushda ilon

tushda tish tushsa

tushda jinsiy aloqa

Дўстлик ҳар доим жинсий иштиёқ билан боғлиқ бўлмайди.

Ахир, қиз-қиз билан, ўғил-ўғил билан дўст бўлиши мумкин-ку. Лекин қиз ўғил бола билан дўст бўлишида алоҳида нозик фарқ бўлади – бу дўстлик кўпинча гўзаллик ва жўшқинликка суғо- рилган бўлади. Ўғил бола доимо озода юришга, хушмуомала, қиз еса юмшоқ, назокатли бўлишга ҳаракат қилади.

Ўқитувчи ва ота-оналар ўсмирлардаги ҳиссиётларга, ҳатто, у аниқ хушторликка айлангани намоён бўлиб турганда ҳам уларга еҳтиёткорона муносабатда бўлишлари лозим, уни куч ишлатиб йўқ қилишга уринмасдан, тўғри йўл кўрсатиш даркор, бу киши характери ва кейинги ҳаётининг шаклланишида муҳим аҳамият касб етади. БАЛОГАТ

Жинсий етилиш даври

қизларда 12-14 ёшдан 20 ёшгача, ўғил болаларда 13-16 ёшдан 22 ёшгача чўзилади. Бу даврда жинсий хусусиятлар бирмунча кескин намоён бўлади, енди бўлажак аёл ва бўлажак еркак аниқ ажралиб туради. Қизларда жинсий етилиш ўғил болаларга нисбатан ерта бошланади ва ерта тугайди.

Уларда 8-9 ёшларданоқ аёлларга хос скелет шаклланади, 12-13 ёшларида сут безлари маълум даражада кўзга ташланиб, чов ва қўлтиқларида тук ўса бошлайди. Қиз 17-18 ёшида ўзининг тенгдош ўсмирига нисбатан етук, катта кўринади. Ундан кейин бу фарқ аста йўқолиб боради. Бироқ кексайганда яна аёл ўзининг еркак тенгдошидан катта кўринади.

Жинсий етуклик даври

Қиз бола 20 ёшидан, ўғил бола 22 ёшидан жинсий етуклик даврига кириб боради. Бу давр аниқ бўлмаган узоқ вақт, яъни жисмоний сўлиб, жинсий фаоллиги камайишни бошлаб, заифлашгунга қадар давом етади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, қанчалик ерта жинсий етилиш бошланса, шунчалик у шиддатли кечади ва жинсий етилиш кеч бошланса бунинг аксини кўриш мумкин. БАЛОГАТ

Жинсий етилиш даврининг охирига келиб ўсмир ва қиз уруғлантириш ва ҳомиладор бўлиш қобилиятига ега бўлади, бироқ жинсий яқинлашиш лаёқати бирмунча кейинроқ вужудга келади, бу ҳар доим жинсий етилиш фазаси билан мос келавермайди.

Ushbu maqolalarni ham o‘qing:

jinsij aloqa uzaytirish

farzand korish

qizlik pardasi

jinsiy aloqa haqida

Жинсий ривожланиш БАЛОГАТ

Жинсий ривожланиш ва етилишда жинслар ўртасида кескин фарқ кузатилади. Ўсмирда жинсий талаб ва қизни қониқтиришга интилиш қизларга нисбатан сезиларли даражада ертароқ (16-18 ёшда) вужудга келади, ҳақиқий севиб қолиши қизларга нисбатан кўпинча кечроқ (баъзида 23-25 ёшда) бўлиши мумкин.

Қизларда еса бунинг тамоман акси кузатилади

— у ўғил болаларга нисбатан анча ерта севиб қолади (16- 18 ёшларда), жинсий талаб еса йигитларга нисбатан анча кеч пайдо бўлади. Қизларда ўғил болаларга нисбатан кечроқ темперамен г вужудга келади, бироқ характер ертароқ намоён бўлади. Жинсларнинг ўзига хос ривожланишида ана шундай қарама-қаршиликлар мавжуд.

Ўсмир ёшда баъзи ўзига хос хусусиятлар кузатилади, масалан, қизларда кўриш ўткирлиги ўғил болаларга нисбатан кучли, бармоқларини ҳам тезроқ ҳаракатлантира оладилар. Бироқ ўғил болалар тезроқ юрадилар, ҳавас билан югурадилар, уларда ҳаракатланишга талаб қизларга нисбатан юқори. Одатда, қизлар ўғил болаларга нисбатан ертароқ гапира бошлайдилар. БАЛОГАТ

(Visited 1 037 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика