ЖИНСИЙ АЛОКА ЯХШИЛАШ УЧУН КЕРАКЛИ МАЛУМОТ

ЖИНСИЙ АЛОКА

ЖИНСИЙ АЛОКА ЯХШИЛАШ УЧУН КЕРАКЛИ МАЛУМОТ

Кишининг жинсий ҳаёти деган сўз кенг маънода барча жисмоний (бадан) ва руҳий жараённи, жумладан, биологик кўпайиш билан боғлиқ ҳодисаларни қамраб олади. Бирмунча торроқ, оддий маънода — жинсий яқинлашиш ва унинг руҳий — жисмоний кечинмалари мажмуаси англанади.’

Жинсий ҳаёт дегани

бу айримлар ўйлаганидек, фақатгина жинсий алоқадангина иборат дегани емас, балки еркак ва аёл ўртасида қурилажак жинсий яқинлик ҳамда унинг ажралмас бўлаклари бўлган жинсий яқинликнинг маданияти, ер-хотинликнинг ўзаро муносабатлари сингари барча ҳиссиётларни кучайтиришга йўналтирилган ҳодисадир.

Жинсий алоқа наслий

рефлекс бўлиб, жинсий ҳаёт циклининг пировард босқичини ташкил етади. Аммо бу бутун мураккаб жинсий ҳаёт мажмуасини билдирмайди, у кишиларда жуда кўп шарт ва ҳолатлар билан аниқланади. Унинг пировард натижаси кўплаб ўзаро муносабатлар омилидан вужудга келади.

Кишида жинсий алоқа қатор руҳий ва физиологик омиллардан табиий тарзда бир-бирини алмаштирадиган маълум бир давр кўринишидаги шартли-шартсиз рефлекслардан иборат ғоят мураккаб жараёндир.

Шу билан бирга, ҳар бир навбатдаги давр вужудга келиб ўзидан аввалги фаза ривожланишнинг маълум юксаклигига еришганидан сўнг қўшилади.

Бошқача қилиб айтганда, бирорта давр аввалгисининг физиологик пойдеворига таянмай пайдо бўлмайди ва давом етмайди. Масалан, соғлом еркакда жинсий иштиёқ бўлмай туриб мақсадга йўналтирилган ерекция рўй бермайди, ерекциясиз фрикция бўлмайди, еякуляциясиз оргазм содир бўлмайди.

Бунда ҳар бир давр кейингисининг келишини нафақат унга ҳамроҳ бўлади, балки фаол кўмаклашади ҳам. Шундай қилиб узлуксиз қўзғатиш жараёнининг ўсиб бориши вужудга келиб, организмнинг барча физиологик тузилмаларини буткул қамраб олади.

Организмнинг бутун фаолияти

жинсий фаолиятнинг бажарилишига сафарбар қилинади ва жинсий доминантни кучайтиради: ҳидлаш, ешитиш, қўриш, тактил (текканда сезиш), нейтрогуморол таъсирланишларни жамлаш вужудга келади. Пировард якунловчи бўғин еркак ва аёл томонидан оргазмни |ҳис етишдир.

Еркакларда жинcий алоқа пайтида

барча физиологик реакциялар тез кечади ва аёлларга нисбатан ерта тугайди. Аёлларда тайёргарлик даври кўп вақт талаб етади, шунингдек, жинсий қониқиш ҳиссиёти ҳам кечроқ ва секинлик билан келади. Агар аёл еркакни севса, унда унинг руҳияги еркак билан жинсий яқинлик қилишга енгилроқ кўникади.

Аёлдаги қўзғалиш

ва унинг жинсий қониқиши еркакнинг роҳатланиши ҳиссиётини кучайтиради. Шаҳват ташлаш билан биргаликда кечадиган еркак оргазми ўз навбатида аёлларнинг жинсий қўзғалишини кучайтиради.

Меъёрдагидек кечган жинсий алоқадаги ҳиссиёт ҳиссининг зўриқиши юракнинг кучайиб ишлаши, қон айланишининг тезлашишини, юрак қисқариши ритмининг тезлашувини, бош мия томирларининг қисқариши ва кенгайишининг тез-тез алмашинувига, нафас олишнинг тезлашувини, тўғри ичак, қўлоёқ учларидаги тос мускулларининг қисқаришини, мўл тер ажралишини келтириб чиқаради.

Оқибатда ушбу жинсий алоқадан кейин киши ўзини тамоман ҳолдан тойганлигини, мушаклари бўшашганлигини, баъзи руҳий сиқилишларни ҳис етади.

Жинсий алоқа чоғида

қон босими ошади, оргазм чоғида пулс дақиқасига 120-180 тани, 40 тагача нафас олишни ташкил етади, бу енг шиддатли спорт мусобақаларидаги кўрсаткичдир. Мияга бирданига бўладиган қон қуйилиши баъзан қисқа вақтга унинг руҳий фаолиятини бузади.

Қон қуйилишидан кўз конъюнктивлари, юз ва қулоқ териси қизаради, кўз қорачиқлари кенгаяди, кўз бирмунча чақчайиб, ўзига хос тарзда ялтирайди. Нафас олиш ўзгаради. Қон қуйилиши оқибатида еркаклардаги каби аёлларнинг жинсий аппаратида ҳарораг ошади.

Алоқа пайтида

еркакларнинг мояги чот томон, олат тубига яқин бирмунча чўзилади. Бу ҳолат қандайдир даражада шаҳват отилиши кучи ва оргазмнинг ўткирлиги билан боғлиқдир. Алоқа пайтида баъзи еркакларнинг кўкрак суғонларида шишиш кузатилади.

Шаҳват тўкилгач, бирмунча вақтдан кейин у ғойиб бўлади.

Қонга тўла миянинг жинсий алоқа пайтида қон босими ошиши ёш ва соғлом кишилар учун хавфсиз. Аммо ёши ўтганлар учун бу бошнинг сиқилиб оғришига, баъзан соғлиқ учун хавф солишига, айниқса, у юрак-томир тизими касалликларида, еркакларда мия артерияси ва юракнинг вена томирлари склерозида салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Айниқса, у одам жинсий алоқадан аввал тўйиб овқатланган ва спиртли ичимлик истеъмол қилган бўлса, бу янада хавфли аҳамият касб етади.

Шунинг учун кексайган пайтда, айниқса, у ёки бу даражадаги томир склерози, бронхиал астма, стенокардия, аввал ўтказилган миокард инфаркти, инсултга дучор бўлганлар жуда еҳтиёт бўлиб, жинсий алоқа қилишнинг мақбул режимига риоя қилишлари лозим.

Шаҳвоний қўзғалиш пайтида

ва жинсий алоқада аёлларнинг кўкрак сўғонлари тўлишади, катта ва кичик жинсий лаблар вена қонига тўлади, бунда қин канали бирмунча узаяди, қиннинг ўзи бир оз егилиб, жинсий таъсирлангандан кейин бутун бўйи билан намланади.

Жинсий алоқа поёнига етай деганда оргазм содир бўлишидан олдин аёллар қинининг олди томонининг учдан бир қисми шишиб, ўша жойнинг шароитини вужудга келтиради, олатни зич қамраб олгач, қўшилувчилар ўзаро алоқани янада яхшироқ ҳис ета бошлайдилар.

Оргазм ниҳоясида

аёл аввало тос атрофида, сўнгра бутун танаси бўйича қизишни бошдан кечиради.
Меъёрдагиде^; охирига етказилган жинсий қўшилишда тўкилган иссиқликни сезгач, аёлнинг бутун жинсий аппаратида кучли ноихтиёрий ритмик қисқариш пайдо бўлади.

Бу пайтда бачадоннинг тешиги ҳам очилиб, унга сперматозоидларнинг кириши учуН имкон яратилади. Шу тарзда шаҳватнинг бачадонга кириб бориш жараёни ҳақида аввалги бобларда келтирилгани боис у ҳақида тўхталиб ўтирмаймиз.

Жинсий алоқа пайтида

еркакнинг аёлга нисбатан қаттиқ чарчашини, унинг кўпроқ дам олишга муҳтожлигига одатда аёллар камроқ еътибор беради. Шунинг учун баъзи аёллар буни ўзларига нисбатан еркакларнинг бефарқлиги деб ҳам тушунадилар, ваҳоланки, етарли даражада дам олган ва кучини тиклаган еркакда аёлга нисбатан қизиқиш қайтадан кучаяди ва ўсиб боради.

Ushbu maqolalarni ham o’qing:

tushda olgan

chayon tushda

toshbaqa tushda

tushda tuxum

Оргазм ҳолати тугагач, жинсий органлар ва тос мускулларининг умумий бўшашиши рўй беради. Шаҳват ташлаш қанчалик шиддатли ўца, жинсий аппарат ўзига тўлиб-тошган қон ва лимфалардан шунчалик қизғин ва батамом халос бўлади. Шу билан жинсий қўзғалиш вақтинча тўхтайди.

Қўшилишдан кейинги еркак ва аёл ҳолати кескин фарқ қилади.

Еркак бўшашгач, чарчаган, уйқуга мойил бўлади. Аёлда еса шаҳвона ҳиссиёт анча узоқроқсақланади, иштиёқҳатто кучаяди, агар аввал бўлмаган бўлса, енди қўзғалади. ЖИНСИЙ АЛОКА

Шунинг учун аёл кўпинча алоқанинг такрорланишини еркакдан кўра кўпроқталаб қилади, чунки у жинсий қониқишнинг юқори нуқтасига баъзан кетма-кет бажарилган иккинчи қўшилишдагина еришиши мумкин. Бироқ еякуляциядан кейин дарҳол иккинчи жинсий алоқани бошлай олишмайди.

Ҳатто куч-қувватли еркак учун 5 дақиқадан кам бўлмаган хотиржамлик вақти керак. Кўпинча такрорий функция одатда 30-40 дақиқадан кейин, баъзи еркакларда еса анча кечроқ вужудга келади. Иккинчи жинсий алоқада еркакларда оргазм секин-аста бошланади, шаҳват камроқ ажралади.

Аёлнинг жинсий алоқада

иштироки нечоғли улкан бўлса-да, фақат қисқа муддатли дармонсизликни ҳис етади ва бу ҳолат еркакларга нисбатан анча кам бўлади, шунинг учун улар янгидан жинсий алоқани бошлаш имконига ега бўладилар. Баъзи аёллар жимў (коитус) дан кейин ухлагунча талаб нафақат йўқолади, балки кайфиятли ҳолати ҳам ўзгаради.

Кераксиз такрорланган жинсий алоқадан кейинги кайфият одатдаги қўшилишдан кейинги кайфиятдан кескин фарқ қилади.

Уларни қандайдир тушунарсиз ҳазин кайфият, чарчоқ, ёқимсиз безиллаш, бошқа оғирлик, суст фикрлаш, қимирлашга истак йўқлиги ҳиссиётлари қамраб олса, меъёрдагидек жинсий алоқадан кейин бор-йўғи енгилгина чарчоқ, уйқучанлик кузатилади.

Жинсий қўшилиш учун кечқурун, ухлаш олдидан танланган вақт жуда мақбулдир, бинобарин айрим шахслар учун жинсий алоқа ўзига хос ухлатувчи восита ўрнини босади.

Тунги ухлаш пайти кучни яхшилаб тиклаш давридир. Ўртамиёна ва меъёрида бажарилган жинсий алоқа одатда лаззатланиш, кайф олиш, вақтихушлик кайфиятини беради ва асаб тизимларини тинчлантирувчи таъсир кўрсатади. ЖИНСИЙ АЛОКА

Соғлом кишилар жинсий қўшилишдан кейин одатда ҳеч қандай ёқимсиз туйғуларни ҳис етмайди. Ертаси куни ҳам улар ҳатто бошқа кунлардагидан мутлақо соғлом ва тетик бўладилар.

Ерталаб, ишга бориш олдидан жинсий алоқа тавсия етилмайди.

Бироқ айрим кишиларда бартараф етиш мумкин бўлмаган сабабларга кўра кечқурун кузатилмайдиган, фақат ерталаб содир бўладиган жинсий олатнин]г кўтарилишидан фойдаланиш мақсадида йўл қўйилади.

Бироқ шуии унутмаслик керакки, ерталаб бажарилган жинсий алоқа кўпинча кун бўйи, жуда бўлмаганда бир неча соат ҳолатнинг шалвираб, тинкамадор қуришига олиб келади.

Ерталабки жинсий қўшилишнинг дармонсизлантирувчи таъсири кўпинча заиф ва невростания (асаб тизими чарчашидан келиб чиқадиган касаллик) хасталиги бор кишиларда кескинроқ намоён бўлади.

Жинсий алоқа вақти

Ёш, соғлом кишиларда биринчи жинсий яқинлашишда жинсий алоқанинг давом етиш вақти ўртача меъёрдагидек ҳолатда 2-5 дақиқа, камдан-кам пайтларда 10 дақиқагача боради. Жинсий алоқа такрорланганда чўзилиб, узайиб кетиши мумкин.

Айниқса, еркак киши маст ҳолатда бўлса, бу жинсий алоқанинг чўзилиб кетишига олиб келади. Мутлақо соғлом, жуда зўр ғайратли ёки жуда кучли жинсий қўзғалувчи кишиларда шаҳват ташланиши ўртача енг кам вақтдан камроқни ташкил етади.

Уруғнинг тез ташланиши еркак оргазмининг кучини камайтирмайди, лекин бундай тезлашган жинсий алоқа аёллар учун ёқимсиз бўлиши мумкин, чунки улар оргазм пайдо бўлиши учун етарли даражада қўзғалишга еришмайдилар.

Кўпгина еркакларнинг ёши 35 дан ўггач, жинсий қўзғалиш даражасининг умумий пасайиши билан жинсий алоқа давом етиш муддати ҳам аста-секин ўеиб боради.

Жинсий алоқанинг давом етиш муддати

оргазмли еякуляция вақтини белгилайди. Аёлларда оргазмнинг келиши тезлиги еса еркаклардаги каби кўпгина сабабларга боғлиқ бўлади: бунда темпераментнинг ўзига хос хусусиятлари катта рол ўйнайди. Еркакларда оргазм одатда аёлларга нисбатан осон ва тез бошланади. ЖИНСИЙ АЛОКА

Аёлларда бу жинсий алоқа бошлангандан оргазмга етгунча бўлган давр 2-3 баробар кўпроқ вақтни олади. Лекин баъзи аёллар еркак жинсий алоқани тугатгунга қадар 2-3 марта оргазмни бошдан кечиришга улгурадилар.

Шу билан бир вақтда, шундай аёллар ҳам борки, тўлақонли чўзиладиган оргазмни бир соат ва ундан кўпроқ вақт кечирадилар, лекин улар мутлақо кам учрайди.

Ushbu maqolalarni ham o‘qing:

tush tabiri kitobi

tushda ilon

tushda tish tushsa

tushda jinsiy aloqa

Аёллардаги оргазмнинг интенсивлиги

Аёллардаги оргазмнинг интенсивлиги ва давом етиши еркакларга нисбатан сезиларли даражада кўпроқ ўзгариб туради. ЖИНСИЙ АЛОКА

Айрим аёлларда мувофиқ келадиган жинсий таъсирланишлар оқибатидаги оргазмнинг такрорланиши 20-30 дақиқалик танаффусдан кейин, кўпинча бир неча соат ўтгач содир бўлиши мумкин.

Агар соғлом киши қўшилишдан кейин кескин заифлик ва беҳолликни ҳис етмаса, қисқа муддатли дам олишдан сўнг ўзини тетик ва меҳнатга лаёқатли сезса – бу унинг меъёрдагидек жинсий алоқа қил- ганлигидан далолат беради.

(Visited 1 201 times, 2 visits today)

Related posts