- ЧИМИЛДИК БИРИНЧИ КЕЧА НИКОҲДАН КЕЙИНГИ БИРИНЧИ ЖИНСИЙ ЯҚИНЛАШУВ
- Жинсий алоқа икки жинс вакили
- Жинсий ҳаётнинг бошланиши
- Биринчи жинсий яқинлашишда
- Жинсий алоқа фақат ҳайвонлардагина қуруқ ихтиёрсиз ҳаракатдир.
- Шунинг учун ер томонидан алоҳида ҳушёрлик, меҳрибонлик керак бўлади.
- Бу ишда икки тўсиқни
- Кўнгилдагидек жинсий алоқа
- Жисмоний зўравонлик ва кўнгил қолдириш
- Биринчи жинсий қўшилиш кечаси
- Ер-хотинларнинг шаҳвоний мувофиқлиги
- Еркаклар шуни унутмасликлари лозим
- Аёллар ҳатто ён берсалар ҳам ўзларини забт етилгандек ҳис етишни истайдилар.
ЧИМИЛДИК БИРИНЧИ КЕЧА НИКОҲДАН КЕЙИНГИ БИРИНЧИ ЖИНСИЙ ЯҚИНЛАШУВ
ЧИМИЛДИК Биринчи жинсий алоқа қилиш киши ҳаётида жуда муҳим воқеа ҳисобланади. Жинсий ҳаёт бошланиши билан ҳаёт китобининг номаълум жинсий туйғу ва хурсандчиликларга лиммо-лим мазмунли янги саҳифаси очилади.
Янгигина никоҳланганлар учун тўйдан кейинги |даврда кундалик ҳаётнинг қирралари, унинг биртликда кечириладиган мураккаб ва тўқнаш келинадиган муқаррар синовлари билан бир қаторда биринчи жинсий яқинлашиш лаҳзалари рўбарў бўлади.
Жинсий алоқа икки жинс вакили
— еркаклар ва аёллар иштирокини талаб етадиган ягона физиологик функциядир.
Кимки жинсий қушилиш “яланғочлар физиологияси” деб ўйласалар хато қиладилар.
Жинсий алоқа бир-бирини севганлар учун нафақат мускулларнинг мураккаб ўйинлари, жинсий муносабатларда бўлиш, балки енг аввало қалблар шодлигини ва кишида енг ёқимли туйғуларни қўзғатувчи бутун бир симфониядир.
Жинсий ҳаётнинг бошланиши
Шунинг учун жимў чоғида, нафақат ўзаро баданлар иссиқлигини, балки қалблар илиқлигини ҳам ҳис етмоқ керак. Жинсий ҳаётнинг бошланиши билан киши руҳиятида юксак туйгулар туғилади. Биринчи жинсий алоқага енгилтаклик билан қараш керакмас.
У ҳар икки иштирокчи ҳаётида такрорланмас лаҳзаларни бахш етувчи қайноқ туйғуларни ўзаро интилишларидир.
Баъзи ёшларни биринчи жинсий алоқа ўзининг номаълум сирли томонлари билан қўрқувга солади,
уларда бу биринчи қўшилишнинг муваффақиятли якунланишида шубҳа пайдо бўлади. Агар бу шубҳалар кучлилик қилса биринчи қўшилишдаги уриниш муваффақияциз кечиши мумкин.
Биринчи жинсий яқинлашишда
Шунингдек, бу хавфнинг пайдо бўлиши узоқ вақт мияда руҳий заифликни келтириб чиқаради ва ундан узоқ вақт қутилиб бўлмайди. Шунинг учун биринчи жинсий яқинлашишда шошилиш керакмас. Унинг биринчи никоҳ кечасидаёқ амалга оширилиши мажбурий бўлиши шарт емас.
Никоҳ қурган ёш ер-хотин аввал бир-бирига яхшилаб кўникишлари, ҳамма томонлама яқинлашиб, барча муносабатларда, жумладан, жинсий алоқада оддий, очиқ, бамайлихотир мос тушадиган бўлиш керак.
Шундагина жинсий яқинлашиш ҳам ҳеч бир шубҳаларсиз, ҳар доимги ишдек кечади.
Ushbu maqolalarni ham o‘qing:
Жинсий алоқа фақат ҳайвонлардагина қуруқ ихтиёрсиз ҳаракатдир.
Одамда еса жинсий яқинлик — у онгли ижро етиладиган олий бурч, инсон наслининг умрини чўзишга интилишдир.
Биринчи яқинлашувда ер томонидан, енг аввало, ғоят еҳтиёткорлик ва ўзининг шаҳвоний нафсини тийиши ўзи учун мутлақо янги, нотаниш, дастлаб ҳатто ёқимсиз бўлишдай хавотирланаётган, кўзда тутилмаган кечинмаларни ўтказаётган аёл учун муҳимдир.
Шунинг учун ер томонидан алоҳида ҳушёрлик, меҳрибонлик керак бўлади.
Унинг биринчи жинсий яқинлашиши ўзининг умр йўлдошлик бурчига ёнбосиш зарурлигини тақозо етади. Фақат кейинги жинсий яқинликларда аста-секин истаклар уйғунлиги вужудга келиб, енди ер-хотин икковлон табиат инсонга инъом етган ёқимли кечинмалар қувончидан биргаликда баҳраманд бўлишлари мумкин.
Еркаклар биринчи жинсий яқинлик қилишда олдиларида турган қизлик пардасини ёриш вазифасини
бажаришда ғоят еҳтиёткор ва муомала қилишни биладиган бўлиши лозим. Қизлик пардасини йиртиш санчиш усули билан емас, балки чўзиш усули билан бажарилади.
Бу ишда икки тўсиқни
— руҳий ва жисмоний туйғуларни, яъни ёт келин-куёв номаълум олдидаги қўрқувни ва парда йиртилиши билан боғлиқ оғриқдан чўчиш қўрқувини енгиши керак бўлади.
Аввалги бобларда биз қизлик пардасининг баъзи қизларда бўлмаслиги ҳақидаги маълумотларни таъкидлагандик. Чунки баъзи қизларда қизлик пардаси туғма бўлмаслиги ёки ҳар хил жароҳатлар оқибатида ёхуд у ёқ-бу еқларини шиддатли юваётганларида йиртилган бўлиши ҳам мумкин.
Чунки ҳайз кўрганда тез-тез у ёқ-бу ёқларни ювиб туриш, спорт билан шуғулланаётганларида еҳтиёциз қўпол, кескин ҳаракат қилиш, велосипед ҳайдаганда қизлик пардасига зарар етиши мумкин. Бундай ҳолатларда биринчи жинсий алоқа оғриқсиз ва қон оқишисиз кечади.
Кўнгилдагидек жинсий алоқа
Кўнгилдагидек жинсий алоқа бўлиши учун шартшароит ва ўзаро илиқ муносабат жуда катта аҳамият касб етади. Еркаклар ўз ёш рафиқаларини руҳий жароҳатланишдан ҳар қанақасига асрай билишлари керак.
Шундагина, яъни аёл руҳияти билан ҳисоблашиб, табиий акс таъсирлар, шартли рефлекторли тормозланиш каби қаршиликларни осонгина енгиб ўтиш мумкин. Бу ёш аёлда биринчи никоҳ тунида еҳтиёткорлик ва номаълумлик олдида қўрқув пайдо бўлганда жуда муҳимдир. ЧИМИЛДИК
Ushbu maqolalarni ham o’qing:
Жисмоний зўравонлик ва кўнгил қолдириш
Жисмоний зўравонлик ва кўнгил қолдириш билан бошланадиган жинсий ҳаёт кейинчалик қийинчилик билан изига тушиши мумкин. Муқаддам тайёрланмаган қизлар ҳақиқат билан тўқнаш келганларида кучли руҳий зўриқишларга дуч келишлари еҳтимолдан холи емас.
Биринчи жинсий қўшилиш кечаси
Биринчи жинсий қўшилиш кечаси ва жинсий алоқа қилиш характери баъзан келгуси аҳил турмушда ҳал қилувчи аҳамиятга ега бўлади.
Баъзан ёш куёв турмушларининг дастлабки даврларида хотинининг кутилмаган совуқлигидан хафа бўладилар.
Бироқ унутмаслик керакки, ёш келинлар учун бу ҳолат тамомила табиий. Ернинг меҳрибонларча ва ширинсўз муносабати аста-секин ундаги жинсий жўшқинликни ошириб боради.
Ўринсиз қаттиқ туриб олиш ва қўрслик аёл руҳиятини жароҳатлаши мумкин, бунинг оқибатида у узоқ вақтгача, балки бутунлай жинсий муносабатларда совуққон бўлиб қолади.
Қачонки ер-хотин бир-бирининг жинсий ҳиссиётларининг ўзига хос томонларини ва кучини тушинишга интиларканлар, уларда аста-секин маълум бир жинсий ҳамоҳанглик пайдо бўлади ва уларда жинсий лаззатланиш бир вақтда бошланиши мумкин. ЧИМИЛДИК
Ер-хотинларнинг шаҳвоний мувофиқлиги
Ер-хотинларнинг шаҳвоний мувофиқлиги ҳақида гапириларкан, жуда камдан-кам ҳолатларда уларнинг жинсий имкониятларида ва жўшқинликларда ўхшашлик бўлади, бироқ бу бахтли оила барпо етишга халақит бермайди.
Ер-хотинларда ҳис қўзғалишидаги мувофиқлик кишилик бахтининг асосларидан биридир. Турмуш қургач, дастлабки даврда уларнинг жинсий ҳаётлари меъёрйда бўлса ва ҳар иккисига тўла-тўкис лаззат бағишласа, никоҳни мустаҳкамлаш ва сақлаб қолиш учун пойдевор вужудга келади.
Бироқ дастлабки кунларданоқ жинсий муносабатда келишмовчиликлар бўлса ва у кўпдан-кўп жанжалларга сабаб бўлса, бу никоҳнинг кейинги тақцирига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Еркаклар шуни унутмасликлари лозим
Еркаклар шуни унутмасликлари лозимки, жинсий муносабатлардаги қўрслик ва худбинлик, яъни ўз хоҳишини юқори қўйиши кўпинча аёлларда қўшилиш вақтида шаҳвонийлик ҳиссиётларининг пайдо бўлмаслигига ва жинсий лаззатланиш бўлмаслигига олиб келиши мумкин.
Бу ҳолат аёлларнинг жинсий яқинлашиш масаласига салбий кўз билан қарашига сабаб бўлади ва бу уларнинг ерига муносабатларида ҳам ўз аксини топади.
Аёллар ҳатто ён берсалар ҳам ўзларини забт етилгандек ҳис етишни истайдилар.
Бироқ хушмуомалалик билан забт етиш ва бераҳмларча зўрлик қилиш ўртасида улкан фарқ бор.
Хушмуомала еркак жинсий яқинлик қилиш вақтини ажрата олади, шунда ҳар икки томон хоҳиши мос келади, рафиқасининг енгилгина қаршил{иги бамисоли оддий тортиниш ёки ноз қилиш каби бўлади.
Аёл кишида жинсий қўзғалишни севган кишиси томонидан унинг кўнглини овлаш орқали вужудга келтирилади. ЧИМИЛДИК БИРИНЧИ КЕЧА НИКОҲДАН КЕЙИНГИ БИРИНЧИ