- ЕР ХОТИН ЖИНСИЙ МУНОСАБАТЛАРИ ХАКИДА МАЛУМОТ
- Жинсий туйғу вужудга келишига шаҳвоний майл ва жинсий иштиёқ сабаб бўлади.
- Жинсий иштиёқнинг енг юқори нуқтаси бўлган оргазм кечиши ҳам еркак ва аёлларда турлича.
- Аёл оргазмини йўққа чиқарувчи юқоридаги сингари омилларни кўплаб келтириш мумкин.
- Аёлларнинг шаҳвоний ташвишлари еса анча ўзгарувчан ва турли-туман
- Оргазмни кечирмайдиган аёллар,
- Бироқ бахтга қарши ёш еркакда зарур кўникма йўқ..
- Аёлнинг шаҳвонийлиги ҳақида
- Яна бир масала борки, охири йўқ тортишувларга сабаб бўлиб қолмоқда.
- Шунингдек, тос ости мушаклари, тонуси ҳам қисқаради.
- Оргазм чоғида
- Жинсий муносабатлар учун енг мақбул вақт
- Шу оқшомдаги қўпол жинсий алоқа,
- Жинсий алоқани кетма-кет келадиган бир неча босқичга бўлиш мумкин.
ЕР ХОТИН ЖИНСИЙ МУНОСАБАТЛАРИ ХАКИДА МАЛУМОТ
ЕР ХОТИН Ер-хотинлар ўртасида уйғунлик ва бахтиёрликнинг енг муҳим шартларидан бири — жуфтликларнинг жинсий майллари тўла-тўкис қондирилиши ва ишқ-муҳаббат ҳамда никоҳланиш бобида бир-бирларига муносиблигидир.
Кишиларда жинсий майл уйғонгач, еркакда ҳам, аёлда ҳам жўшқин кўнгил қўйиш ва муҳаббат, ўзаро ҳурмат-еътибор, ёрдам кўрсатиш, фидойилик қилиш кучаяди, доимо бирга ҳаёт кечириш, оила барпо етиш ва фарзандларни дунёга келтириб, тарбиялаш фикри туғилади.
Тарихдан маълумки, кишилик жамиятида айнан никоҳ ва оила шароитида енг яхши рисоладагидек жинсий ҳаёт кечирганда еркак ва аёлларнинг биологик, емоционал ва ижтимоий тенг ҳуқуқли бўлган турмушлари уйғунлиги вужудга келади.
Кишиларнинг турмуш қуриши ва жинсий ҳаёти ҳамда ишқ-муҳаббати инсон авлодини дунёга келтиришга, уни асраш, тарбиялаш, вояга етказишдан иборат бир-бирига боғлиқ икки қонуниятни бажаришга қаратилган.
Жинсий қўшилишни амалга ошириш учун, енг аввало, барча жинсий аъзолар мукаммал даражада ривожланган, ўз вазифасини бекаму кўст бажариб ниҳоясига етказа оладиган бўлиши керак.
Бошқача айтганда, иккала шерик тўла жисмоний ва руҳий етуклик даражасида бўлиши лозим. Балоғатга етганликнинг бу босқичи рисоладагидек фаолият кўрсата оладиган ендокрин тизими ва қисман жинсий безлар билан белгиланади.
Шунингдек, марказий ва периферик асаб тизимлари тўғри ривожланмай ва фаолият олиб бормай туриб мукаммал жинсий муносабатга еришиб бўлмайди.
Бош мия пўстлоғида фаолият кўрсатувчи гипоталамус безини Ҳам жинсий марказ каби жинсий фаолиятни бошқаруви қаторига қўшиши мумкин.
Бу марказга турли сезги аъзолардан кўриш, ешитиш, ҳид олиш, сезиш каби таъсир етувчи сигнал келиб, ҳаммаси биргаликда ёки алоҳида жинсий марказни қўзғалиш ҳолатига келтиради.
Бундан шуни тушуниш мумкинки, бундай жинсий қўзғалиш нафақат еркак ва аёл ўртасидаги жисмонан яқинлашиши туфайли, балки кўриб, ешитиб, ҳидлаб, бадан терисининг айрим жойларини қитиқлаш, жунбушга солувчи воқеа-ҳодисаларни еслаб ҳам вужудга келиши мумкин.
Еркак ва аёлнинг бир-бирига ўзаро таъсир кўрсатишнинг асосий омили, енг аввало, уларнинг ташқи кўринишидир, шунингдек, аёллик ва еркакликка хос назокатлари ҳам муҳим қўшимча жиҳатлари ҳисобланади.
Чунки ҳар иккиси ҳам жинсий майлларга қувват ва жинсий жунбушга келишларига рағбат олиш учун ташқи таъсирлантирувчи омилга еҳтиёж сезадилар. Кўпинча аёллар еркакларга бу борада таъсир кўрсатувчи воситадан фойдаланадилар.
Еркаклар ва аёллар ўртасидаги шаҳвоний муносабатларнинг физиологик асосини жинсий майл ва жинсий иштиёқ ташкил етади. Жинсий талабнинг муҳим физиологик асоси бўлмиш жинсий туйғу айнан жинсий майл шаклида намоён бўлади.
Жинсий туйғу вужудга келишига шаҳвоний майл ва жинсий иштиёқ сабаб бўлади.
Шаҳвоний майл еркак ва аёлнинг бир-бирига назокатли бўлиши, еркалаш, шериги томонидан силаб-сийпалаш истаклари билан характерланса, жинсий иштиёқ жинсий алоқага интилишни англатади. Бу жиҳатлар еркак ва аёлларда турлича ўз аксини топади.
Жинсий иштиёқнинг енг юқори нуқтаси бўлган оргазм кечиши ҳам еркак ва аёлларда турлича.
Масалан, еркакларда жинсий майл қондирилиши автоматик равишда ва ҳеч қандай кўникмасиз кечади. Аёлларда еса, аксинча, айтишларича, “мудровчи шаҳвонийлик”. Бу борада уларга кўп жинсий тажриба керак бўлади.
Аёлларнинг жинсий қўшилиш чоғидаги руҳий томонлари бошқача емас, айнан ташқи томондан фарқ қилади ва ҳал қилувчи аҳамият касб етади. Шунинг учун ташқи томондан жинсий фаолликни секинлатиш даражаси ниҳоятда катта бўлади
Бинобарин, ҳатто жинсий муносабатдаги аёл жуда жунбушга келиб, қатор оргазмларни бошдан кечирган бўлса-да, у ишқий ҳаракатлари палласини аниқлаб бериш ҳақидаги шифокор топшириғи туфайли ҳеч қандай лаззат ололмаган.
Яна шундай ҳолатлар бўладики, кундузи бўлиб ўтган унчалик ҳам жиддий бўлмаган руҳий зиддият тунги оргазмни йўққа чиқаради. Ҳомиладорликдан сақланиш учун қўлланадиган усулларнинг ҳам халақит берувчи таъсири катта бўлади.
Аёл оргазмини йўққа чиқарувчи юқоридаги сингари омилларни кўплаб келтириш мумкин.
Аёл шерик сиймосида кўркам, ўзига торта оладиган, жозибали шахсни кўришни истайди. Йўқса
жинсий муносабатдан лаззат олиш пасайиб кетади ёки буткул йўқолади.
Мулоҳазаларимизнинг ушбу қисмини якунлар еканмиз, аёлларнинг ташқи кўриниши ва зеб-зийнат буюмлари ҳам еркаклар учун кўп аҳамиятли еканлигини таъкидлаб ўтмоқчимиз.
Айниқса, доимо жозибали нозу карашма тарк етмайдиган юзи, нафис силлиқ бадани, мулойим гавдаси, хушбўй, товланувчи сочлари.
Либоссиз қолишидан кўра ярим яланғоч турган аёл кўпроқ қўзғатишини билиб қўйиш ёмон бўлмайди.
Ялтирайдиган зеб-зийнатлар — билагузук, зирак, занжирлйр ярим яланғоч баданнинг шаҳвоний жозибадорлигини янада оширади.
Аёллар учун еркакнинг ташқи кўриниши емас, балки дадил усуллари ва хатти-ҳаракатлари муҳим. Фақат кийган кийим-кечакларидан ёқимсиз ҳид келиб турмаса, тирноқларининг ости кирга тўлмаган бўлса бас.
Кўнгилдагидек бўлмаган яқинлашиш борасида ҳам еркак ва аёлларнинг қарашлари турлича. Еркакларнинг
кечинмалари кўпроқ физиологик тарзда — оғриқлар, ҳолдан тойиш, асабийлашишдан иборат. Аёлларнинг кечинмаси еса еркак унинг ички дунёсини тушуна олмаганлиги ва тушунишни истамаганлигидан хафаликдан иборат бўлади.
Жинсий таълимотда айнан жинсий алоқага дахлдор маълумотни таъкидлаб ўтиш жоиз бўлади. Ҳаётда кечувчи биринчи жинсий алоқадан олинган таассуротга алоҳида еътибор қаратиш керак.
Еркакларнинг кўпчилик қисми у ёки бу даражада барвақт уруғ келишидан ёки олатининг заиф таранглашувидан хавотирланадилар. Аёллар еса яқинлашишнинг қандайдир босқичида ўзининг шаҳвоний жозибадорлигини йўқотиб -қўйишдан, хунук кўринишдан, ўзини тута олмай қолишидан қўрқадилар.
Бу борада вужудга келадиган турли ҳиссиётларга шунчаки бамайлихотир ва табиий ҳолдек қараш лозим. Фақат рўй бериши мумкин бўлган ўзига хос хавф-хатардан хабардор бўлиб, еҳтиёт чораларини кўриб қўйиш етарлидир.
Ҳозирги даврга келиб соҳа мутахассислари аёллар оргазмига анча кўпроқ еътибор қаратмоқдалар, негаки еркакларда шаҳвона лаззатланиш, юқорида таъкидлаганимиздек, автоматик тарзда, сперма суюқлиги отилиб чиқиши чоғида содир бўлади.
Аёлларнинг шаҳвоний ташвишлари еса анча ўзгарувчан ва турли-туман
. Мутахассис А.Т.Терешинанинг маълумотига кўра, буткул соғлом аёлларнинг 13,5 фоизида оргазм рўй бермас екан, вахрланки, атиги йигирма йиллар муқаддам мутахассислар бу борада анча баланд Нгаълумотларни келтирган едилар.
Гап шундаки, маълум бўлишича, замонавий аёллар жинсий муносабатларнинг нозик томонларидан кўпроқ хабардор қилинган.
Америкалик мутахассис А.Кинзи оргазмни кам кечирувчи ерга чиқмаган ёш аёлларни ўрганиб, оргазмга қўйидаги ниҳоятда руҳий таъсир етувчи жиҳатларни халақит берувчи сабаб деб кўрсатди: “маҳорати етишмайди” деб ташлаб кетилишидан қўрқиш, ошиғи ҳаммага унинг шаҳвоний хатти-ҳаракатларини айтишидан хавотирланиш, бузуқ аёл деб ном чиқаришдан чўчиш.
Шуни таъкидлаш лозимки, агар аёл фаолияциз умидвор бўлиб ўтиравермаса, оргазмлар шодаси мутлақо кўпаяверади. Жинсий алоқа чоғида аёлдан маълум даражада фаоллик кўрсатиш талаб етилади.
Мутахассис А.Т.Терешинанинг таъкидлашича, тос мушаклари гимнастикаси билан аввалдан шуғулланиб юрган аёлларда оргаем вужудга келиши еҳтимоли юқори бўлади. Жийсий албқа чоғида мушакларини таранглаштириб, тосларини кўтариб-туширган аёл оргазм содир бўлиши еҳтимолини анча оширади.
Оргазмни кечирмайдиган аёллар,
яхшиси, шифокор маслаҳатидан фойдаланишлари даркор. Жинсий алоқада биргаликда ҳаракатланишни бошқариб турувчи етакчи ҳақидаги масала ҳам ортиқчалик қилмайди.
Бинобарин, табиат еркакларни албатта фаол бўлишини “талаб” қилар екан, жинсий яқинлашиши чоғида ҳам у бошқарувчи бўлиб қолиши керак.
Бироқ бахтга қарши ёш еркакда зарур кўникма йўқ..
У еса ўз тажрибасини намойиш етишига тўғри келаяпти. |Вазият яна шуниси билан оғирлашиб борадики, аёл ҳатто билса ҳам есда қолган тажрибасини яширади.
Ёшларнинг никоҳга етарли тайёр емаслиги ёки никоҳгача бўлган жинеий муносабатлари ҳақидаги хулосалар ўз-ўзидан келиб чиқади. Шунинг учун еркак ва аёлларнинг жинсий хатти-ҳаракатларининг бир хил бўлмаслиги ғояси жинсий таълимотнинг асосий таркибий қисми бўлиши керак.
Аёлнинг шаҳвонийлиги ҳақида
тасаввурга ега бўлмаган еркак ўзининг хатти-ҳаракатини ўзининг руҳий тажрибасидан келиб чиқиб олиб боради. Турган гапки, бундай пайтда қўпол хато ва тушунмовчиликлар юзага келади. Бундай хатоларнинг пайдо бўлишининг олдини олгандан кўра тузатиш қийин.
Яна бир масала борки, охири йўқ тортишувларга сабаб бўлиб қолмоқда.
Гап жинсий алоқаларнинг такрорий оралиғи ҳақида бораётир. Бизнинг тасаввуримизча, жинсий ҳаёт маромини белгилашда қандайдир қонунларга риоя қилинмайди. Ҳақиқий маромнинг муҳим мезони — жинсий фаолиятдан ўзаро қе^иқиш; .
Қадимий ғалати фармойишда келтирилишича, ўқимишли кишилар ҳафтасига бир маротаба, ҳунармандлар ва ишчилар ҳафтасига икки марта, соғлом, кучли ва ёш, ҳеч қандай сермашаққат машғулоти бўлмаган кишиларга ҳар куни жинсий муносабатда бўлиш мумкинлиги тавсия етилган.
Шунингдек, шундай шахслар ҳам топиладики, уларнинг фикрича, жинсий муносабатлар оралиғидаги танаффусни сунъий тарзда узайтириш ҳисобига куч тўплаш мумкин. Ҳақиқатда еса нотабиий танаффусни чўзиш куч-қувватнинг пасайишига олиб келиши мумкин.
Бу борада бошқа қонуният маълум ва ўз тасдиғини топган: жинсий қўшилиш қанча кўп амалга оширилса, уни такрорлашга интилиш шунча кучли бўлаверади.
Кўпгина еркаклар аёлнинг ҳали етарли даражада қўзғалмаганлигини ҳис етиб, гарчи ўзи оргазм ҳолатига келиб қолган бўлса-да, шу ҳолатда жинсий алоқанинг давом еттиришга уринадилар.
Лекин кейинги қўшилишларда ўзини ушлаб туриш қийинлашиб бораверади. Бундай ўзини ушлаб туриш оқибатида уруғ куч билан отилиши рўй беради ва тезда таранг олатнинг бўшашиши бошланади.
Уруғ ташланишини аёл зийраклик билан кучли оргазмни ҳис қилади. Баъзи аёллар еса олат ўзининг таранглигини йўқота бошлаб, анча қайишқоқ бўлиб қолган лаҳзаларда енг ёқимли лаҳзаларни кечирадилар.
Аёлларда жинсий қўзғалиш анча кеч бошланиб, секинлик билан енг юқори нуқтасига етади ва бу борада еркакнинг гурли сўзлар ва еркалашлардан иборат махсус қўзғатувчи ҳолатлари талаб етилади.
Еркалашларда аёл баданининг ўта таъсирчан жойлари қўзғатувчи восита ҳисобланади ва аёлларнинг еркакка нисбатан жинсий майли бор ёки: йўқлигн руҳий ҳолатига боғлиқ бўлади.
Умуман олганда, аёлнинг асосий ероген жойларидан ташқари, баданининг ҳамма қисми қўзғатувчи зона бўлиши мумкин. Бу унинг ўзига, жумладан, аввал вужудга келган кўникмаларига боғлиқ. Айниқса, ўпишганда ва еркак қўли майин еркалаганда кучли жинсий қўзғалиш тарзида намоён бўлади.
Ўзига хос мизожи, тарбияси, шаҳвонийлик борасидаги кўникмалари қўзғатишга йўналтирилган ероген жойларини еркалашнинг енг мақбулларини топишга ёрдам беради. Фақат бу ероген зоналар аёлларнинг мувофиқ келадиган кайфиятларидагина қўзғалишини таъкидлаб қўймоқчимиз.
Аёллар оргазмга еришганда бунинг ўзига хос аломатлари қин ва бачадонларининг мускуллари бир маромда қисқариши билан намоён бўлади.
Шунингдек, тос ости мушаклари, тонуси ҳам қисқаради.
Нафас олишлари тезлашади, артерия босими ва томир уриши кўтарилади. Кўпгина аёллар оргазм барча руҳий жараёнлар қисқа муддатга тўхтаб қолгандек, силкиниш билан тугайдиган ўзига хос ҳиссиётни туйишларини, қин атрофида илиқлик пайдо бўлиб, бутун танага тарқалишини таъкидлайдилар.
Ushbu maqolalarni ham o’qing:
Оргазм чоғида
аёллар беихтиёр баданлари ҳаракатга келиб, ўткир шаҳвоний ҳиссиётга бериладилар, баъзан кўзларида қувонч ёшлари кўринади. Ҳар хил аёлларда бу бир хилда кечмайди. Ташқи кўринишидан оргазм аёлларнинг мизожига, шунингдек, унинг умумий ва жинсий тарбиясига мутаносиб.
Айрим пайтларда ҳатто енг жўшқин аёл иродасини ишга солиб ўзини ҳар хил ҳолатлардан сақлай олади. Ўртамиёна еҳтиросли, бироқ тўғри тарбияланган ва ўзининг оргазмга еришганлигини намоён етиш ерига лаззат беришини биладнган аёл ўзини бирмунча бўш қўйиб беради.
Мизожига ва бошқа сабаблардан келиб чиқиб турли аёлларда оргазм давомийлиги ҳар хил кечади. Шундай аёллар ҳам борки, бир жинсий алоқа чоғида бир ёки бир неча маротаба оргазм ҳолатини бошдан кечириш қобилиятига ега.
Агар ер-хотинда оргазм бир вақтда кечиб, фақат еркакка емас, ҳар иккисига лаззатланиш берса, бу жуфт орасида жинсий ҳаёт уйғунлигига еришилган бўлади.
Бунинг учун жинсий қўшилишга тайёргарлик чоғида, алоқа пайтида ҳам ер-хотин муносабатларида тўлиқ уйғунлик бўлиши лозим. Жинсий хат- тиҳаракатларнинг ҳаддан ташқари қашшоқлиги ва бир хилдаги руҳий фаолиятнинг бузилишига сабабчи бўлиши мумкин.
Ҳамонки еркакларга нисбатан аёлларда жинсий қўзғалиш аста-секин кучайиб бораркан, жинсий алоқада жисмоний ва руҳий қулайлик мавжуд бўлиши лозим.
Еркакларнинг жинсий майлига севикли аёлининг иштирок етаётганлигининг ўзи, унинг ташқи кўриниши, либослари, ўзини севишига бўлган ишонч, яқинлашишни кутаётганлиги қўзғатувчи таъсир кўрсатади.
Еркак ва аёл шаҳвона лаззатланиш онларида ҳамфикрлик ва яхши кайфият вазиятини вужудга келтиришлари, ҳар кунги ташвишлардан чалғиб, биргаликда кечирган ёқимли воқеаларни ва кечинмаларни еслашлари, кўпроқ еркалаш ва қучишларга, бўса олишларга еъгибор қаратиш керак.
Ер- хотиндан бирининг ўз жозибадорлигини йўқотиш унга қизиқишнинг йўқолишига ва жинсий фаолият- нинг бузилишига олиб келади.
Жинсий яқинлашиш қулай шароитда, ғира-шира ёритилган, илиқ уйда, ешикларнинг ёпиқлигига ишонч ҳосил қилган ҳолда олиб борилади.
Жинсий яқинлашиш усулларининг жуфтлик ўзларига мақбулини танлайди. Бунда ҳар икки шерик иложи борйча кўпроқ лаззат олиш имконига ега бўлиш мумкин.
Жинсий муносабатлар учун енг мақбул вақт
— туннинг биринчи ярми. Ундан кейин ер-хотинлар дам олишлари мумкин.
Тез-тез жинсий муносабат олиб бориш вақтинча, баъзан узоқ вақт бепуштликни келтириб чиқариш ҳоллари кузатилади.
Чунки шаҳват суюқлигидаги уруғ ҳужайраларининг миқдори камайиб кетади ва улар уруғлантириш учун зарур бўлган ҳаракатчанликни йўқотади- Агар еркак жинсий муносабатларни ҳаддан ошириб юбормаса, шаҳватдаги уруғ ҳужайраларининг уруғлантириш қобилияти тикланади.
Турли еркаклар бидан жинсий алоқада бўлувчи аёллар ҳам фарзанд кўрмасликлари мумкин.
Ҳайз кўриш чоғида жинсий муносабатларга йўл қўйиб бўлмайди. У жинсий аъзоларга қон қуйилишини келтириб чиқаради ва қон кетишини кучайтириб юборади.
Бундан ташқари, жинсий алоқа чоғида қинга инфекция тушиб, ҳайз кўриш вақтида осонгина бачадонга кириб боради.
Ҳомиладорликнинг дастлабки ойларида ҳам жинсий муносабатларни чегаралаш тавсия етилади. Чунки жинсий ҳаяжонга келиш ва қоннинг жинсий аъзоларга кучли қуйилиши бачадон деворидаги уруғланган тухумни қўзғатиб юбориб, ҳомиладорликни йўққа чиқариши мумкин.
Аёлнинг жинсий аъзоларига инфекция кириб олиш хавфи мавжудлиги сабаб туғишга 8-10 ҳафта қолганда ва туққандан кейин камида 6-8 ҳафта ўтгунча жинсий ҳаётни мутлақо тўхтатиш керак бўлади.
Жинсий муносабатлардан кейин еркак ҳам, аёл ҳам жинскй аъзоларини илиқ сув билан ювишлари шарт. сзн, г-Ер-хотинларнинг жинсий ҳаёти никоҳнинг биринчи кунидан бошланаркан, бу оқшом аёлларга кўпинча анча ташвиш туғдиради.
Чунки биринчи жинсий алоқада қизлик пардасининг йиртилиши рўй беради ва бу бир оз қон кетиши билан кечади. Баъзан биринчи жинсий алоқа чоғида қон келмаслиги мумкин.
Бунинг сабаби, айрим аёлларда қизлик пардаси яхшигина чўзилади ва юпқа ҳалқа шаклини олади. Бундай ҳолатдан бехабарлик кўпинча янги келин- куёв ўртасида нохуш жанжалларга, ҳатто ажрашиш- ларга сабаб бўлади.
Қизлик пардаси йиртилганда майда яралар тезда битиб кетади, бироқ улар жуда оғриқли ва таъсирчан бўлади. Агар уларнинг битиб кетишига вақт бермай кейинги жинсий алоқа бошлаб юборилса қон кетиши қайталаниб, кучайиши, шунингдек, ярага айланиб, яллиғланиш жараёни бошланиши мумкин. Бу аёллар аҳволига салбий таъсир кўрсатади.
Биринчи жинсий муносабат чоғида хушмуомалалик, ўзаро ҳурмат-еҳтиром кўрсатиш жуда муҳим. Ер-хотиннинг биринчи никоҳ оқшомида ўзларини тутишлари уларнинг келгуси ҳаётлари учун катта аҳамият касб етади.
Шу оқшомдаги қўпол жинсий алоқа,
қаттиқ оғриқ таъсирчан, ҳар нарсага шубҳа билан қарайдиган аёллар учун узоқ вақт, ҳатто бир умр унутилмас из қолдириши мумкин, баъзан бу вагинизм деб номланувчи касалликка олиб келади.
Жинсий алоқани кетма-кет келадиган бир неча босқичга бўлиш мумкин.
Ер-хотиннинг жинсий қўзғалишга келиш босқичи шаҳвоний зоналарни таъсирлантириб қўзғатишдан иборат жинсий ўйинларни қамраб олади.
Бу зоналарнинг шаҳвонийлик аҳамияти даражаси ғоят турлича ва шахснинг руҳий ҳолатига ва тегишли шеригига қаратилган жинсий иштиёқи бор-йўқлигига боғлиқ, Жинсий алоқанинг ушбу босқичига аҳамият бермаслик, айниқса, агар ер-хотин ўртасидаги жинсий алоқа давомий бўлса, жинсий муносабатнинг ҳаяжонли-ишқий хусусиятининг пасайишига олиб келади.
Кўпинча аёлларга нисбатан еркакларда бу босқич давомийлигини камайтиришга интилиш кузатилади.
Одатда бу тезда жинсий қўзғалишга келадиган ва шунинг учун жинсий ўйинлар вақтини қисқартирадиган шахсларда кузатилади. Жинсий алоқада ҳар доим шеригининг жинсий қониқиш олишига ҳаракат қилиш зарур.
Жинсий қўзғалиш босқичига етарли еътибор бермаслик жинсий алоқанинг охирги босқичига шериклардан фақат биттаси етади, иккинчиси еса лаззатланмай қолади.
Жинсий истакни поёнига етказиш даври одатда еркакларга нисбатан аёлларда узоқроқ давом етади. Аёллар учун унга еътибор билан муносабатда бўлиш, вазият, шеригига меҳрибонлик кўрсатиш ҳисси, шаҳвоний зоналарининг рағбатлантирилиши ва ҳоказолар муҳим аҳамиятга ега.
Кўпгина аёллар шаҳвоний ўйинлар чоғида керакли қўзғалишга келиши учун 3 дақиқадан 10 дақиқагача керак бўлади. Жинсий қўзғалиш еса юқорида таъкидлаганимиздек, жинсий алоқанинг рисоладагидек бўлиши учун муҳим шартлардан ҳисобланади.
Ushbu maqolalarni ham o‘qing:
Бу босқичда еркакларда жинсий қўзғалиш олатига қон қуйилиб, таранглашиши билан бошланади.
Жинсий муносабатларнинг иккинчи босқичи ерхотиннинг жинсий алоқага киришиши ва кейинги босқич еса ҳар икки томоннинг тўла лаззат олиши билан ифодаланади. Агар жинсий алоқа қониқарсиз кечиб, шериклар қониқиш олмасалар, бу охир-оқибат никоҳ уйғунлигининг бузилишига олиб келади.