ХОМИЛАНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ВА УРУҒЛАНИШ

ХОМИЛАНИНГ JINSIY

ХОМИЛАНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ВА УРУҒЛАНИШ

Маълумки, ҳомиладорлик икки жинсий ҳужайра — еркаклар шаҳвати (сперматозоиди) ва аёллар тухумҳужайраси (яйцоклетка)нинг бирикиши натижасида ривожланади. Бу икки пуштли ҳужайраларнинг битта бўлиб бирикиши уруғланиш, яъни ҳомиладор бўлиш деб аталади.

Еркак ва аёл жинсий ҳужайралари қуриб қолишга чидамсиз бўлиб, фақат нам ва озиқ берувчи муҳитда ўзининг яшовчанлигини сақлаб қолади. Шунинг учун уруғлакиш жараёни она организми ичида кечади.

Жинсий ҳужайралар генетикада гамета тухумҳужайра ва шаҳват қўшилишидан ҳосил бўлган биринчи ҳужайра ва бунинг оқибатида ривожланишни бошлаган янги организм еса зигота деб аталади.

Бошчасини кошювчи ҳаракати билан тухумга кириб борган шаҳват ўзидан ҳосил бўладиган ҳомиланинг ривожланиши учун рағбат беради ва шу билан бир вақтда унга отанинг наслий моддаларини беради.

Шаҳватнинг тухумга кириб бориши 15 дақиқа давом етади ва тезда унинг ядроси тухумҳужайранинг ядроси билан бирлашнб, уруғланган тухумнинг ягона умумий пушт ядросини ҳосил қилади. Тухумҳужайрага шаҳватнинг бошчаси ва бўйинчаси (центросома) киради, думи еса тушиб қолади.

Ёрилган фолликуладан чиққан тухум қорин бўшлиғига тушади, у ердан еса осонгина бачадон найига кириб боради. Тухум най бўйлаб бачадон бўшлиғи томонга секинлик билан силжишни бошлайди. Аммо тухум шаҳватдан фарқли ўлароқ мустақил олдинга ҳаракатлана олмайди.

Чунки унда ҳаракатланиш учун аъзолар мавжуд емас.

Унинг ҳаракати қисман бачадон томонга очилган най шиллиқ пардаси ҳужайраларидаги киприкча (бир ҳужайрали содда организмларда ҳаракат органлари вазифасини ўтайдиган прогоплазма ипчалари)нинг тебранувчи ҳаракати ҳамда асосан най деворидаги мускул қатламларининг перисталтика (тўлқинсимон ҳаракат) қисқаришлари ҳисобига найнинг қорин томонидан бачадон томонига силжиши туфайли содир бўлади.

Бу қисқариш, айниқса овуляция вақтида ва найда тухум бўлиши керак бўлган даврда кучаяди.
Тухумдондан тухумнинг найга тушиши ва най бўйлаб ҳаракатланиши ендокрин бези — гипофизнинг таъсирида тухумдон ишлаб чиқарган гормонлар (естрадиол, прогестерон)дан рағбат олади.

Найда уруғланган тухумнинг ушлаииб қолиши бачадондан ташқаридаги ҳомиладорликка олиб келади.

Тухумдон гормонлари таъсирида бачадон найлари тўлқинсимон ҳаракатланади, шу билан бирга ҳайз кўриш циклининг биринчи ярмида тўлқинлар бачадондан найнинг қориндаги учи томон кўпроқ йўналганлиги шаҳватни най орқали бачадондан олиб ўтиш имконини беради.

Ҳайз кўриш циклининг иккинчи ярмида бачадон найларининг қисқариши тўлқини қарама-қарши томонга – тухумдондан бачадонга йўналган бўлади, бу тухумҳужайраларни бачадон бўшлиғига олиб ўтиш имконини беради.

Шундай қилиб, сперматозоиднинг тухум билан учрашишини таъминлашда ва ҳомиладорликнинг бошланишида тухумдоннинг тўлақонли фаолияти муҳимдир, бунингсиз ҳомиладор бўлиш мумкин емас, бўлган тақдирда ҳам муддатидан аввал тўхтайди.

Кўпгина олимлар уруғланиш бачадон найининг юқори (қорин) қисмида рўй беради, деб ҳисоблайдилар. Тухумҳужайраларнинг тухум йўллар воронкасига ўтиши ва уруғ ипчаларини тухум йўлларининг юқори қисмига етказишга тахминан бир хил вақт керак бўлади.

Шаҳват (сперматозоид)лар бачадон найига қандай қилиб тушади?

Қинда уруғ тўкилгандан кейин уларнинг катта қисми қин ажратмасида сақланувчи сут кислоталарининг таъсирида ҳалок бўлади. Ушбу уруғ суюқлигининг ишқорли реакцияси ва бачадон бўйинчаси каналидан суриб чиқилган шиллиқлар шаҳватнинг бачадонга интилишига мақбул шартшароит яратиб беради.

Сперматозоид ташлангандан 30-40 дақиқа ўтгач, бачадонга етиб боради, бир-бир ярим соат ўтгандан кейин еса бачадон найида бўлади. Сперматозоидлар аёлларнинг жинсий йўлларидаги безлар ишлаб чиқарган ва найдан қинга қадар бўлган йўналишда жойлашган секрет оқимкга қарши бориш лаёқатига егадир.

Сперматозоиднинг ҳаракатланиши оргазм пайтида тухумдон томонга йўналтирилган бачадон ва найнинг мускулли деворлари қисқариши билан енгиллашиши мумкин.

Сперматозоидларнинг ҳаракатланиш қуввати шунчалик улканки, улар бачадонга нафақат қиннинг ўзидан, балки қинга кириш жойидан ҳам етиб бориши мумкин.

Масалан, қизларнинг ҳомиладор бўлиб қолиш ҳодисалари ичида қизлик пардаси йиртилмай қолган, яъни жинсий алоқа бажарилмай қолган, уруғ еса қинга кириш жойида тўкилган бўлса-да, шаҳват қизлик пардасининг тешиклари орқали қинга, ундан еса бачадонга кириб борганлиги ҳолатлари мавжуд.

Шундай тарзда қизлик пардаси йиртилмай, алоқа қилиш бажарилмай қолганда қиз нафақат ҳомиладор бўлиши, балки таносил касаллиги билан зарарлани- ши ҳам мумкин.

Сперматозоидларнинг кириш ҳаракати тезлиги ўртача дақиқасига 2-3 мм га тенг, бироқ у турмуш шароити, еркакнинг ёши, мувофиқ келувчи уруғ ипчаларининг ёшига қараб якка тартибда ўзгариб туради, афтидан бир одамнинг ўзида ҳар хил вақтда турлича бўлиши мумкин.

Тўсиқсиз ва бир хилдаги йўл босишда (25 см атрофида) сперматозоид узунлигидан 7000 баробар кўп масофани босиб ўтади, яъни бачадоннинг ташқи бўғизидан найнинг юқори учидаги тухум билан учрашгунча сперматозоидлар бир ярим-икки соат ҳаракат қиладилар, уруғланиш еса тахминан жинсий алоқадан 12 соатдан кейин рўй беради.

Сперматозоидларнинг бачадонга киришини енгиллаштириш ва шу йўл билан уруғланишга ёрдамлашиш мақсадида аёл жинсий алоқадан кейин тос қисмини баландроқ кўтариб чалқанча ётиши керак. Модомики, еякулят секинлик билан суюлар екан, унинг бачадон бўйинчаси тешиги атрофида кўпроқ ушланиб тургани заруратдир.

Сперматозоидлар анчагина чидамлилиги билан ажралиб туради ва ўзининг ҳаракатланишига лаёқатини, айниқса, организмнинг заиф ишқорли суюқлигида узоқ сақлаб қолиши мумкин.

Заиф ишқорли еритмалар ҳаётийлигига яхши таъсир етиб илгари тўхтатган барча нордон еритмалар, металларнинг туз еритмалари ёмон таъсир кўрсатиб уруғ ипчаларини ишдан чиқарган, уларни ҳаракатларини секинлаш- тирган бўлса ҳам, ҳатто ўлдириб ҳаракатни кучайтириши ва тиклаши мумкин.

Бундан ташқари, сперматозоидлар кислородсиз муҳитда жуда катта фаоллик кўрсатиши мумкин, ахир кислород уларнинг ҳаракатланишини сусайтиради.

Сперматозоидлар ҳароратлар таъсирига ҳам чидамли.

Масалан,: улар тана ҳароратидан бир неча даража юқори бўлган ҳароратда ҳам, деярли нол даражасигача пасайган совуқда ҳам ҳаракатланиши мумкин. Фақат нол ва ундан паст совуқда уларнинг ҳаракатланиши тўхтайди.

Сперматозоидларнинг ҳаракатчанлиги хона ҳарорати (20-22 даража)да тана ҳарорати (370 даража)га нисбатан икки баробар узоқроқ яшайди. 56 даражадан юқори бўлгандагина шаҳват ҳаракатланиши тўхтайди ва бошқа тикланмайди.

Улар учун мақбул бўлган ҳарорат (9-10 даража)да спермалар ўз ҳаётийлигини 4-5 кунгача сақлаб қолади. Сперматозоидларнинг ҳаётийлигида фруктоза муҳим ўрин тутади, агар еякулятга фруктоза қўшилса сперматозоидларнинг фаоллиги ошади, яшовчанлик вақти узаяди. Ёш улғайгач, спермадаги фруктозанинг табиий миқдори камаяди.

Аёлларнинг жинсий аъзоларидаги сперматозоидлар ҳаётининг узунлиги ташқи муҳитга боғлиқбўлиб, 30 соатдан 5-6 суткагача чўзилиши мумкин.

Бироқ қорин бўшлиғида улар 20 соатдан кейин ҳалок бўлади. Аёл қинида сперматозоидлар бир неча дақиқадан 2-3 соатгача ўз яшовчанлигини сақлаб қолади.

Ҳомиладор бўлиш мақсади учун сперматозоидларнинг бачадонда, унинг бўйинчасиъ найида фавқулодда яшовчанлиги (48 ва ундан кўпроқ соат) жуда қизиқ ва муҳимдир. Бу, афтидан, тананинг одатдаги ҳароратида озиқланиш муҳити, бўйинчанинг ишқорли шиллиқ ва бачадон бўшлиғидаги ишқорли секрети билан боғлиқ бўлса керак.

Бироқ сперматозоидлар узоқ яшаса-да, уруғлантириш қобилиятини ҳаракатланишга қараганда ертароқ йўқотиши мумкин. Биринчи жинсий алоқадаги шаҳват уруғлантиришга жуда яроқли бўлади.

Агар алоқа қисқа пауза билан давом етаверадиган бўлса, ҳар сафар шаҳват ҳажми ва миқдори камайиб, унинг уруғлантириш лаёқати пасайиб бораверади, охир- оқибат, охирги тушган спермалар порцияси етилмаган сперматозоидлардан иборат бўлиши мумкин.

5-7 кунлик танаффусдан кейинги алоқада, айниқса, қимматли шаҳват ҳосил бўлади. Тез-тез ёки аҳёнаҳёндаги жинсий алоқада етилмаган ва ескирган шаҳватлардан ташқари, ҳомиладор қилишга ярамайдиган, шаклида патологик ўзгаришлар бўлган спермалар вужудга келиши мумкин.

Шаҳват қанчалик мўл келса, ҳомиладор қилиш имконияти кўп бўлади.

Шунингдек, кам миқдордаги спермалар қиннинг нордон секретларини бартараф етишга қодир бўлмайди. Жинсий ҳаётда ўртамиёналик сперматозоидларнинг биологик фаоллигини оширади.

Сперматозоидларнинг тухумҳужайра билан бирикиши фақатгина механик қўшилиш йўли билан емас, балки мураккаб биокимёвий жараёнларда ҳам амалга оширилмоқда.

Ҳомиладор қилиш учун бир дона сперматозоид керак бўлса-да, бу йўлда миллионлаб бошқалари қўйилади. Уруғлантириш жараёнида дуч келган жинсий ҳужайра бирлашавермайди, фақат биологик жиҳатдан ҳар томонлама мувофиқ келадиган, наслнинг яшовчанлигини таъминлайдигани танланади.

Ҳар хил турдаги ҳайвонларнинг, шунингдек, ҳайвон билан одамнинг жинсий ҳужайраларини бириктириб, уруғлантиришни амалга ошириб бўлмайди.

Шунингдек, яқин қариндошларнинг (масалан, акасингиллар) жинсий ҳужайраси бириктирилганда, бу амалга ошиши мумкин, бироқ улар ўртасидаги ҳаддан ташқари биологик ўхшашлик ва наслий ёмон белгиларнинг тўпланиши сифациз насл бериши мумкин.

Баъзилар жуда оғир наслий ўтадиган касалликлар, масалан, қон касалликлари (уларнинг 50 дан ортиқ тури маълум), болалар параличи, даун касаллиги (хромосома касаллиги, олигофрения, мускуллар таранглиги сусайиши, ўзига хос қиёфа, бармоқлар калта бўлиши ва беморнинг ақли (еси) паст бўлиши билан характерланади), карлик, кўрлик кабилар болаларда кўп кузатилади, зеро уларнинг ота-оналари қариндошлик томонидан жуда яқин бўладилар.

Қонқариндошлик қанча яқин бўлса наслий касалликлар ўтиш еҳтимоли шунчалик юқори бўлади. Қариндошлар ўртасидаги никоҳ таҳлиллари шуни кўрсатадики, болалар ва ўсмирларда ўлик туғилиши ва ўлим суръати яқин қориндошлар никоҳида қариндошлик йўқларга нисбатан икки баробар кўпдир.

Наслий мажруҳлик сабабларидан бири ҳам яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ бўлиб қолмоқда.

Кўпгина тадқиқот кузатишларида аниқланишича, тухумҳужайрага етиб бормаган уруғ ипчалар шаҳват билан биргаликда бачадон ва қин шиллиқ пардаларига сўрилиб кетади. Шаҳват жинсий йўллар орқали сўриларкан, аёлнинг бутун организмига фойдали таъсир кўреатади, жумладан, асаб тизими функциясининг яхшиланишига ёрдам беради.

Одатдагидек жинсий ҳаётда аёл организми, гарчанд илгари инфантализм (тананинг ривожланмаганлиги ва жинсий аъзоларнинг заифлиги) аниқланган бўлса-да, тараққий етади. Ҳомиладорлик, туғиш ва болани кўкракдан озиқлантириш аёл организмини батамом жисмоиий етук ҳолатга етказади.

Шаҳват нафақат тирик жинсий ҳужайралардан, балки ҳар хил кимёвий, биологик фаол моддалар (оқсил- лар, гормонлар, ферментлар ва бошқа)дан иборат бўлиб, аёл организмига сўрилиб, уни тўйинтиради ёки бевосита тухумдондаги пушт ҳужайраларига таъсир кўрсатиб, ҳомиланинг шаклланишига ва ривожланишига ёрдам беради.

Ҳомила бир томондан ота-онанинг жинсий ҳужайраларига ўтган наслий омиллар, бошқа гомондан уни қуршаб турган муҳит, яъни она организми таъсирида ривожланади. Она ва ота томонидан наслийликнинг таъсир етиши тенг даражада бўлади.

Бироқ она организми ҳолатидаги ёмон томонга озгина ўзгариш (касалликлар, заҳарланиш ва бошқалар) пуштнинг ривожланишини бузиши, наслий омилларга йўналган таъсирни кучайтириши ёки сусайтириши мумкин.

Уруғланиш жараёни кўпроқ ҳайвонларда ўрганилган. Одамларда уруғланиш жараёни ва бўйида бўлгандан кейин дастлабки пайтлардаги пушт ривожланиши жуда кам ўрганилган. Уругланган тухумнинг ривожланишининг ерта даври ҳақида яқинда маълум бўлди.

Бу борада сунъий уруғлантирилган тухумҳу- жайрадан ҳосил бўлган инсон пуштларининг ривожланишини ўрганиш анча қизиқарлидир.

Соғлом аёлларда найнинг узунлиги бўйича бачадонгача бўлган йўлни тухум 6-8 кунда босиб ўтади. Ҳар бир жинсий алоқа ҳомиладор бўлишга олиб келавермайди: агар тухум най бўйига бораётган йўлида яшовчан сперматозоидларни учратмаса, ҳалок бўлиши мумкин.

Тахминларга кўра, етилган аёл тухуми ўзининг уруғланиш хусусиятини 24 соатдан 48 соатгача сақлаб турар екан. хомиланинг ривожланиши

Ushbu maqolalarni ham o’qing:

tushda olgan

chayon tushda

toshbaqa tushda

tushda tuxum

beshik tushda

Айрим олимлар асосларга таяниб, аёлларнинг агар жинсий алоқа вақтида найда етилган тухумҳужайра бўлса жинсий қўзғалиш ҳолатида осонроқ ҳомилздор бўлишларини таъкидлайдилар.

Ҳар икки жинс вакилида оргазм пайдо бўлганда жинсий алоқага киришсалар, бу етилган тухумҳужайра ва сперматозо- иднинг бирикиши учун мақбул шароит яратиб берилган бўлади.

Ҳомиладор бўлиш ўз-ўзидан аёлнинг ҳайз кўриш циклининг бирор-бир даврига боғлиқ бўлмайди. У қуйидаги фурсатлари билан аниқланади: тухумдокдан етук тухумҳужайралар ажраладиган вақти, аёлнинг жинсий аъзоларида сперматозоиднинг ҳаракатланиши тезлиги билан; тухумҳужайра ўзининг уругланиш лаёқатини сақлаб қолиш вақтининг узоқлиги; сперматозоид томонидан уруғлантириш лаёқатининг узоқлиги билан.

Уруғланган тухумҳужайрада ассимиляция ва диссимиляция (ўзлаштириши ва парчаланиш) каби барча физиологик жараён жуда тез ўсиб боради. Уруғланмаган тухумҳужайра билан таққослаганда, унда оксидланиш — тикланиш жараёни 70-80 марта кучаяди, майдаланган тухумҳужайранинг ҳар хил озуқа моддалар учун ўтказувчанлиги кескин ошади.

Шу тарзда, сперматозоид уруғлантиришдан ташқари, яна тухумни фаоллаштириб, унда алмашинув жараёнини жадаллаштиради ва унинг кейинги ривожла- нишини тезлаштиради. Дастлабки 3-4 кун пушт бачадон найида ривожланади.

Уруғланган тухум аста-секин най бўйлаб бачадон бўшлиғига силжиб боради, у ерда бирмунча вақт сарсон дайдиб юргач, сўнгра унинг қуршаб турган ҳужайраларнинг ферменцифат моддаларни ажратиб чиқарувчи ўзига хос хусусиятлари туфайли шиллиқ қаватга ўтириб, унга маҳкамланади.

Бу даврда бачадон шиллиғига озуқа моддалар ва минерал тузлар (гликоген, ёғ, оқсил, аскорбин кислоталари ва бошқа витаминлар, калций тузлари, темир ва бошқалар) тўпланади. Бачадон шиллиғидаги бу жараён уруғланган тухумни қабул қилиш ва озиқлантиришга қаратилган қайта қуришдир.

Тухумдондаги фолликула тухумидан бўшаган жойда нималар содир бўлади? Юқорида еслатиб ўтганимиздек, бу ерда қолган ҳужайралар қизғин кўпайишни бошлайди, уларда сариқ пигменей кейинга қолдирилади, янги, жуда муҳим ички секрецияли без – сариқ тана ривожланишни бошлайди.

У алоҳида гормонлар (прогестерон, релаксин ва бошқалар) ажратиб ҳомиладорликнинг меъёрда кечишини таъминлаган ҳолда тухумдонда янги фолликулалар етилишини, ҳайз келишини тўхтатади.

Сариқ тананинг вужудга келиши, унинг фаолияти ва гормонлар ажратишини гипофизнинг гонадотропинли гормонларидан бири — пролактин таъсирида рўй беради.

Шундай қилиб вужудга келган прогестерон янги бошқарувчи омил сифатида уруғланган тухумнинг най бўйлаб ўтиши ва унинг жойлашишигача бачадон шиллиғини вужудга келтириб, тухумнинг мустаҳкамланишига ва унинг ривожланишига рағбат беришига ёрдамлашади.

Бинобарин, бачадон тухумни қабул қилишга ва пушгни ривожлантиришга олдиндан тайёрланади. Ҳомиладорлик ривожланиши жараёнида прогестерон бачадон ва сут безларининг кейинги ривожланишига ҳам рағбат беради.

Бу гормон таъсирида бачадон камроқ таъсирланадиган бўлиб қолади, бирмунча заифлашади, қон билан мўл гаъминланади, унинг гўқималари чўзилувчанлиги ва еластиклиги кўпаяди, Буларнинг ҳаммаси ҳомиланинг одатдагидек ривожланишига ёрдам беради. хомиланинг ривожланиши даври

Бундан ташқари, прогестерон марказий асаб тизимларининг вазифасини бажариш ҳолатига ҳам таъсир кўрсатади: ҳомиладорликда ухлатувчанлик ва наркотик таъсир (оғриқни босувчи, карахтловчи, уйқу келтирадиган) беради.

Тухумдоннинг сариқ танаси вақтинча бешолти ой давомида фаолият кўрсатади: қаттиқ ўсиб, у тухумдоннинг учдан бир ҳажмига етади ва ҳомиладорликнинг қўриқчиси ва ҳимоячисига айланади, ҳомиладорликнинг бхирига бориб аста-секин йўқ бўлиб кетади.

Тахминан тўққизинчи кунларга бориб уруғланган тухумнинг кўчиб жойлашуви ниҳоясига етади. У кўпинча бачадоннинг орқа деворига ёки остига маҳкамланади ва шитоб билан ўсишни бошлайди.

Ўртача 280 кунга, яъни 40 ҳафтага ёхуд 10 акушерлик ойига чўзиладиган ҳомиладорлик ривожланади, ҳомиладорлик камроқ давом етган (270 кун) ва ундан кам муддат давом етганда ҳам яшовчан болалар туғилади. ХОМИЛАНИНГ

Баъзан ҳомиладорлик 290 ва ундан кўпроқ кунга чўзилади. Аниқланишича, қиз бола она қорнида тез етилади ва ўғил болаларга қараганда бир неча кун ерта туғилади.

Уруғланган тухум най бўйлаб ҳаракатланиши вақтида гарчанд ҳужайрада бўлакланиб, фермент тўплашни бошласа ҳам умумий ҳажми ортмайди. Унинг ўсиши, оғирлигининг кўпайиши фақат шишган ва қонга тўлган бачадон шиллиғига мустаҳкамланганидан кейин рўй беради. Шу пайтдан бошлаб пушт ембрион деб аталади.

Ushbu maqolalarni ham o‘qing:

tush tabiri kitobi

tushda ilon

tushda tish tushsa

tushda jinsiy aloqa

Бачадон шиллиғига ўрнашган тухум тезда юпқа

майда туклар билан қопланиб, у орқали тупроқдан озуқа сўраётган ўсимлик илдизчалари каби серқон шиллиқдан озиқланишни бошлайди. Тук жуда кўп ва қалин ўсган жойда, тахминан ҳомиладорликнинг учинчи ҳафтасида жуда муҳим томирларга бой, юмшоқ, губкасимон вақтинчалик аъзо – йўлдош пайдо бўлиб, ферментлар ва гормонлар билан озиқланишни бошлайди.

Ҳомиладорликнинг 3-4 ойидан кейинроқ прогес- терон гормонига талаб шунчалик ошадики, у йўл- дошнинг ўзида ишлаб чиқарила бошлайди. Бироқ, баъзан бу жараён бузилади, оқибатда бола ташлаш рўй бериши мумкин. Шуни ёдда тутиш керакки, кўп аёлларда ҳомиладорликнинг 3 ва 4 ойларида бола ташлашнинг баъзи хавфлари вужудга келади.

Прогестерон озроқ миқдорда буйракусти бези пўстида ҳам ишлаб чиқарилади, ҳомиладорлик вақтида у анча кўпайиб, функцияси ҳам кучаяди.

Ҳомила- дорликда сут ажралишини йўлдошда вужудга келган фолликуляр гормонлар тўхтатиб туради. Ҳомиладорликда бачадон орқали ҳар дақиқада 0,75 л га яқин қон оқиб ўтади, ҳомиладорликнинг охирига келиб еса бу одатдагидан 5-6 баробар кўпаяди.

Шунингдек, билиб қўйиш лозимки, она ва ҳомиланинг қони ҳеч қачон ва ҳеч ерда қўшилмайди. Чунки йўлдошда ик- кита алоҳида — она ва ҳомиланинг қон айланиш тизимлари мавжуд бўлиб, улар бевосита бирлашмайди, бири бошқасига ўтмайди.

Ҳомиланинг қон юрувчи тизими вужудга келган фурсатдан бошлаб ажралган ҳолдаги тизимдир. Шунинг учун она ва ҳомиланинг қони таркиби, физик-кимёвий хусусияти ҳам бир хил емас.

Йўлдошдаги ҳомила қони она қонидан икки қатлам епителий билан ажралган бўлиб, улар орқали она ва ҳомила организмлари ўртасида алмашинув жараёни содир бўлади. ХОМИЛАНИНГ

Йўлдош орқали пушт она қони билан таъминланади: бир вақтнинг ўзида у ҳомиланинг нафас олиш ва ажратма чиқариш аъзолари вазифасини бажаради, яъни катталарда ўпкаси, ошқозон – ичак тракти ва буйраги бажарган ишларни бажаради.

Бундан ташқари, прогестерон ишлаб чиқариш билан бир қаторда, йўлдош ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида йўқотадиган сариқ тананинг ўрнини босади. Жумладан, у кўкрак безларининг ўсишига таъсир кўрсатиб, сут ажратишга тайёрлайди, шунингдек, бачадоннинг ўсишига, чўзқлишига ёрдам беради.

Йўлдош ҳомиланинг ўсиши билан биргаликда ҳажми ошади^ саккизинчи ҳафтанинг охирига келиб, бачадон ички юзасининг учдан бир қисмини егаллайди, ҳомиладорликнинг олтинчи ойида еса унинг ярмидан кўпини егаллайди.

Йўлдош юмалоқ, ялпайган, анча серқон жисм бўлиб, ҳомиладорликнинг охирига келиб, диаметри 13 см, қалинлиги Зсм, оғирлиги 500-600 г га етади. У йирик қон томирлари (икки артерия ва вена) ўтадиган киндик билан боғланган.

Ҳомиладорликнинг охирига келиб киндикнинг узунлиги 50-60 см. га етади. Бирор сабабга кўра йўлдошнинг ривожланмай қолиши пуштнинг нобуд бўлишига олиб келади.

Она қони орқали озуқа моддалар ҳомила организмига тушгач, йўлдошда қатор биокимёвий ўзгариш ва бошқача бўлишлар рўй бериб, бунинг оқибатида ҳомила фойдаланиши учун зарур нарсаларга айланади.

Шунингдек, йўлдошда ҳомиланинг ривожланиши керак бўлган витаминлар, ферментлар, баъзи тузлар ва бошқа озуқа моддалар тўпланади ва сақланади.

Йўлдош сингдириш хусусиятига ега бўлиб, бир қанча шифобахш ва оғриқни босадиган моддалар, шу-
нингдек, гормонлар ва витаминларни сингдириб олади. Ҳомиладорлик меъёрида кечаркан, яхши шароитда йўлдош орқали ҳомилага унга ўша дамда ривожланиши учун керакли озуқа моддалари ўтиб туради.

Йўлдош, маълум бўлишича, кўпгина касаллик келтирувчи омиллар (туберкулёз, сифилис, паратиф, стофилококклар, стрептококклар, токсоплазмалар, полсомиллий қўзғатувчилари), юқумли сариқ, сувчечак, саноат заҳарлари (қўрғошин, симоб, маргумуш), алкогол ва никотинларни ўтказувчан екан.

Иўлдошлардаги енг юқори ўтказувчанлик ҳомиланинг қориндаги еттинчи ойидаги ривожланишида кузатилади, кейин еса аста-секин пасайиб боради. Бироқ баъзи моддалар (салварсан, висмут, ёд, трипоносома) ва микроблар учун йўлдош ўтиб бўлмас тўсиққа айланади.

Шундай қилиб, йўлдош она организми ва ҳомила ўртасидаги ўзига хос мураккаб тўсиқ бўлиб, моддалар алмашинуви еркин содир бўлаверади, аммо наслийлик йўлдош орқали ўтмайди. Бошқача айтганда, йўлдош ҳомиладан онага ва онадан ҳомилага ўтиб турадиган моддаларнинг ҳаракатланишини назорат қилиб турувчи ўзига хос диспетчер ролини ўтайди.

Бироқ йўлдош ўтказиб юборадиган моддалар ичида ҳомила учун зарарлари ҳам мавжуд. Гап шундаки, йўлдошнинг тўсиқлик функцияси еволюция жараёнида ривожланган ва такомиллашган, шунинг учун унинг мослашган механизмлари она қонида доимо иштирок етувчи газлар, оқсиллар, ёғлар, углеводлар, ферментлар, гормонлар ва бошқа моддаларни ҳомилага ўтишини осонгина бошқариб гуради, бироқ организм ҳали ўзлаштиришга улгурмаган, ҳали улар учун янги ҳисобланган бошқа кимёвий моддаларга нисбатан етарли емас. ХОМИЛАНИНГ

Масалан, антибиотиклар йўлдош орқали тез кириб боради, ҳомила организмидан еса она қони ва тўқималарига нисбатан анча секин ажралади. Агар антибиотикларнинг кўпроқ дозаси такрорланадиган бўлса, улар ҳомила тўқималарида тўпланиб қолиб, унга зарарли таъсир кўрсатиши мумкин.
Ҳомила она организми билан ўта мураккаб алоқага ва бир-бирига боғлиқликка ега.

Масалан, ҳоми- ладорликнинг иккинчи ярмида она ва ҳомила ички секреция безлари ўртасида маълум даражада физиологик мувозанат вужудга келади.

Она организмидаги безларнинг ўта зўриқиб фаолият кўрсатиши ҳомиладаги ушбу безлар функциясининг заифлашувини келтириб чиқаради, ёки аксинча, ҳомиладордаги безлар функциясидаги етишмовчилик ҳомилада уларнинг фаолиятидаги зўриқишни келтириб чиқаради.

Масалан, ендокрин аппарати суст фаолият кўрсатувчи ёши улуғроқ она организмида ҳомиланинг ички секреция безлари зўриқиш билан ва ерта фаолият кўрсатишни бошлайди ва ҳомиланинг ўзи муддатидан аввал ривожланиши мумкин.

Она организми ҳолати ҳомиланинг меъёрда ривожланиши учун ҳал қилувчи аҳамиятга ега. Бола туғилмас екан, унинг организми ва она организми ягонадир. Ҳомиланинг қорин ичида ҳимоя қилиниши боланинг дунёга келгунига қадар улкан аҳамиятга егадир, чунки бўлажак инсон соғлигига айнан унинг шу даврдаги ҳаётида тамал тоши қўйилади.

Шунинг учун ҳомиладор чекмаслиги, спиртли ичимликлар истеъмол қилмаслиги лозим. Шунингдек, у шифокор тайинламаган ҳеч қандай дори-дармон қабул қилмаслиги керак, чунки улар қон орқали бола организмига тушиб зарарли таъсир кўрсатиши мумкин.

Масалан, баъзи антибиотиклар, стероидли ва сулфаниламидли препаратлар ҳомиланинг асаб тизимини ҳамда ички секреция безларини зарарлайди, бирор мажруҳликка олиб келиши мумкин, чунки ҳомиланинг дори-дармонларга таъсирчанлиги жуда катта.

Масалан, аёл ҳомиладорлигининг дастлабки ойларида тетрациклин билан даволаниши болада скелет ривожланишини кечикишини, тишларининг ривожланмай қолишини келтириб чиқариши мумкин. Ҳомиладорлар учун дикумарин ва кортизон қабул қилиш маслаҳат берилмайди.

Ҳатто машҳур ҳисобланган хлоридин ва даракрим токсоплазмозда яхши шифо самарасини берса-да, ҳомилага ёмон таъсир кўрсатиши мумкин, шунинг учун уларни ҳомиладорликнинг тўққизинчи ҳафтасидан олдин қабул қилиш мумкинмас.

Трихомоноз учун самарали ҳисобланган метранидазол (флагил)ни ҳомиладорларга қабул қилиш тавсия етилмайди. Ҳомиладорларнинг гормонол препаратлар қабул қилишида жуда еҳтиёт бўлишлари талаб етилади.

Масалан, еркакларнинг жинсий гормонлари (андрогенлар метилтестерон ва бошқалар) ерта ҳомиладорликдагиларга қўлланилганда, қиз-ҳомиланинг жинсий органлари нотўғри ривожланиши мумкин.

Ҳомиладорликнинг дастлабки уч ойи “оғир давр” ҳисобланади ва уларга доридармонларни фақат зарур ҳолатларда шифокор мутахассислар тайинлаши керак. Ҳомиладор ҳеч қачон ўз билганича даволанмаслиги лозим.

Шундай ҳолатлар бўлганки, айрим аёллар ҳомила- дан қутилиш учун хинин ва бошқа дориларни қабул қиладилар. Кўпинча улар ўз ниятларига етолмай қоладилар, аммо уларнинг қилмишлари натижасида қориндаги бола заҳарланиши ёки бирон ногиронликка дучор бўлиши мумкин. ХОМИЛАНИНГ

Ҳомила 28 кунликдан 49 кунлик бўлгунча кимёвий ва заҳарли моддаларга нисбатан ғоят таъсирчан ва мойиллиги баланд бўлади.

Ҳомиладорлар организм қувватини оширувчи радиация воситаларини қўллашидан нари юриши керак, чунки бачадоннинг нурланиши ҳомиланинг зарарланишига ёки ҳомиланинг нобуд бўлишига олиб келиши мумкин.

Шунинг учун ҳомиладорларни дастлабки 3-4 ой давомида рентгенологик тадқиқотлардан ўтказишдан тийилиш керак бўлади.

Ҳомила ривожланиши даврида ҳомиладор танасининг кескин совиб ёки исиб кетиши ҳам салбий ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин.

Ҳомиладорлар офтобда, ҳаммом ёки ваннада ортиқча исишлари, совуқ сувда чўмилишлари керакмас.

Гигиеник режимдан ташқари улар ҳар доим ўзларини тетик, яхши кайфиятда тутиши, кўпроқ кўнгилочарликлар, ёқимли ҳиссиётлар, юксак естетик хурсандчиликларга ега бўлиши, яхши ухлаши ҳомиланинг яхши ривожланишининг енг яхши омилларидир.

Бўлажак она имкони борича ўзини зарарланишлардан ҳимоялаши, кишилар кўп тўпланадиган жой- лардан узоқроқ бўлиши, беморлар билан иложи борича яқиндан муносабатда бўлмаслиги керак.

Чунки ҳар хил, айниқса, юқумли касалликлар (бруцеллёз, токсоплазмоз, мистериоз ва бошқалар), вирусли хасталиклар — грипп, полиомиелит, тепки, қизилча, қизамиқ, сувчечак, вирусли гепатит ҳомиланинг одатдагидек ривожланишини бузади.

Ҳомиладор ички секреция безларининг тўғри ишлаши ҳомиланинг келажакда боланинг нормал ривожланишида, айниқса, ҳомиладорликнинг биринчи ярмида катта аҳамиятга ега.

Она қонида шрмонлар етишмаслиги, шунингдек, ортиқчаси ҳам бирдек ҳомиланинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатади.

Ҳомиладор, айниқса, дастлабки ойларда мунтазам равишда ва жуда яхши сифатли овқатлар билан озиқланиши керак. ХОМИЛАНИНГ

Овқатда зарур оқсил ва витаминларнинг етишмаслиги, минерал тузлар ва микроелементлар ортиқчаси ҳомиланинг тўғри ривожланишини йўлдан чиқариши ёки унинг нобуд бўлишига ёки мажруҳ бўлиб қолишига олиб келиши мумкин. Бунда А, Е, Д, С ва В гуруҳидаги витаминлар жуда муҳимдир.

 

(Visited 5 515 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика