- ЖИНСИЙ АЪЗОСИ ЭРКАК ВА АЁЛ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?
- Еркакларнинг сийдик
- Аёлларнинг жинсий аъзолари.
- Катта жинсий лаблар
- Кичик жинсий лаблар
- қин тешигига кириш
- Кизлик пардаси
- Клитор ХАКИДА
- Клитордан пастроқда
- Қизлик пардасидан кейин
- Қиннинг қуйи чеккаси
- Соғлом аёл қини ҳар доим бирмунча нам бўлиб туради.
- Қиннинг юқорисида бачадон жойлашган.
- Бачадон беихтиёр қисқариш хусусиятига егадир.
- Туғмаган аёлларнинг бачадони туққанларникига нисбатан анча кичик.
- Бачадон улкан физиологик аҳамиятга егадир.
- Бачадоннинг ўнг ва чап томонида тухумдон жойлашган.
- Ҳар бир тухумдон бачадон билан ўз бойламлари орқали боғланган.
- Аёл жинсий ҳужайраси
- Еркакларнинг жинсий аъзолари.
- Жинсий аъзо (олат)
- Булар куперов безларидир.
- Ёрғоқ икки бўлимли тери
- Ёрғоқ моякларнинг ҳароратини бошқариб туради.
- Моякнинг юқори томонига мояк ортиги жипс ёпишган.
- Одатда жуда ҳаракатчан бўлади.
- Уруғ суюқлиги ЖИНСИЙ АЪЗОСИ
- Бу борада шундай қизиқарли фактлар мавжуд.
- Уруғ пуфакчалари уруғ суюқлигига ўзининг секретини қўшади.
- Моякда унча кўп бўлмаган миқдорда естрогенлар ҳам ҳосил бўлади.
ЖИНСИЙ АЪЗОСИ ЭРКАК ВА АЁЛ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?
Жинсий аъзолар жойлашуви ва жинсий майлнинг пайдо бўлиши битта умумий мақсадга — еркак сперматозоидларидаги жинсий ҳужайралар ва аёл тухумдонининг қулай учрашиши учун мослашган.
Еркакларнинг сийдик
— таносил аъзоларининг меъёрдагидек ишлаши жонли спермаларнинг ишлаб чиқарилишига ва уларни аёл жинсий аъзоларига етарли миқдорда етказилишига мақбул шартппроит яратади.
Аёлларнинг меъёрдагидек фаолият кўрсатувчи жинсий аъзолари тухум ҳужайраларнинг уруғланишини, пуштнинг ривожланишини ва ҳомиланинг ой-кунига етказиб туғишни таъминлайди.
Аёлларнинг жинсий аъзолари.
Аёллар жинсий ззоларининг бир қисми
— қин, бачадон, бачадон найи, тухумдон, ичкарида
— кичик тос бўшлиғида, бошқа қисми
— аёлларнинг ташқи жинсий аъзоси еса Ташқи томонда
— чов оралиғида жойлашган.
Қинга кириш йўлларида катта ва кичик жинсий лаблар, кли гор (катталиги данакдек, қон томирлари ва нерв голаларига бой, жуда сезувчан, икки жинсий лабларнинг юқорида бирлашган қисмида жойлашган аъзо) ва қизлик пардаси мавжуд бўлади.
Аёлларнинг тоси еркакларникига нисбатан пастроқда жойлашган бўлиб, кенгроқ ва каттароқ, унинг кириш ва чиқиш ўлчами каттароқ, суяклари кўпроқ бириккан, ҳаракатчан ва хомсемиздир.
Ана шу ўзига хосликлар туфайли ҳомиладорликда бола жойлашган бачадонга ва туғишда боланинг еркин ҳамда осонроқ туғилиши учун зарур шароит вужудга келади.
Катта жинсий лаблар
қалин узун қат-қат тери кўринишида бўлиб, ёғ қаватлари ифодаланган ҳолда жинсий тешик ёнларини қуршаб туради. Қов ва катта жинсий лаблар юзаси мўй билан қопланган бўлади.
Катта лабнинг ички юзаси силлиқ, бирмунча намланган ҳолда бўлиб, ёғ ва тер безларини сақлайди. Катта жинсий лабнинг пастки учдан бир қисмидаги қалинликда унча катта бўлмаган (тахминан нўхатдек) бартолини безлари ҳар икки томонда биттадан жойлашган.
Жинсий қўзғалиш пайтида улар шаффофдек ёпишқоқ суюқлик ажратади ва қиннинг кириш жойини намлайди. Ўсмир-қизларда бартолини безлари жуда кичкина бўлади, бироқ жинсий балоғатга етиш даврида улар жуда тез катталашади.
Катта лабларнинг егилувчанлиги туфайли қизлар ва туғмаган ёш аёлларнинг жинсий тешиклари деярли ҳар доим беркилиб туради.
Кичик жинсий лаблар
Жинсий катта лабларнинг орасидаги ичкариликда, ўша йўналишда иккинчи жуфт юпқа тери бурмалар жойлашган бўлиб, уларда ёғ клетчаткалари мавжуд бўлмайди — улар кичик жинсий лаблар (нимфалар) бўлиб, жинсий тешикни қуршаб туради.
Улар одатда катта жинсий лаблар оралиғида букилиб туради, уларнинг юзаси шиллиқ парда билан ўхшашлиги бор. Кичик жинсий лабларда вена ва асаб томирлари қалин жойлашган, қалин жойида катта миқдорда ёғ безлари мавжуд бўлади, юзасида ва улар яқинида кўп миқдордаги шиллиқ безларининг оғзи очилади.
Кичик жинсий лаблар ташқи таассуротларга жуда таъсирчан, улар фақат жинсий балоғатга етгандан кейингина ривожланади.
қин тешигига кириш
Кичик лаблар оралиғидаги ичкариликда қин тешигига кириш жойлашган бўлиб, у чўзилувчан еластик ҳалқа тарзида ифодаланади. Ҳали жинсий ҳаётни кўрмаган қизларда у қизлик пардаси билан беркилиб туради. Қизлик пардаси бир ёки бир неча майда тешикли, бирмунча қалин ёки юпқа пардадир.
Пардадаги мавжуд майда тешиклардан ҳайз кўриш пайтида ажралган қонлар ташқарига чиқади. Қизлик пардаси таъсирчан нервларга бойдир. Биринчи жинсий алоқада парда йиртилади. Бу бирмунча оғриқ ва оз миқдорда қон оқиши билан кечади.
Парданинг шакли ва қалинлиги, асаб томирларининг таъсирчанлигига қараб аёлларнинг оғриқни ҳис етиши оз ёки кўп бўлиши мумкин. Тахминан 50 фоиз ҳолатларда биринчи жинсий алоқада қизлар оғриқни кам даражада сезадилар ёки сезмайдилар.
Кизлик пардаси
Шунингдек, биринчи, ҳатто, кейинги кўплаб жинсий алоқаларда ҳам қизлик пардаси батамом ртилмаслиги мумкин, фақат биринчи туғишдан кейингина унинг қолганлари адо бўлади.
Шуни ёдда тутиш лозимки, қизлик пардаси катта-кичиклиги, шакли ва чўзилувчанлиги хилма-хил бўлиши оқибатида биринчи жинсий яқинликда ҳар доим тўсиқ сифатида намоён бўлавермаслиги мумкин, ҳатто, у осонгина (парда ёрилмай, қон оқмай) рўй бериши ҳам мумкинки, бундан йигитда ўз рафиқасининг қизлигига шубҳа пайдо бўлади. Шунинг учун бу ўзига хос жиҳатларни турмуш бошлаётган ёш йигитлар ёдда тутишлари лозим.
Клитор ХАКИДА
Жинсий тешикнинг юқори томонидаги бурчакда катта бўлмаган, юмшоқ, конуссимон дўмбоқча шаклда чиқиб турувчи аъзо — клитор юпқа букламли кичик жинсий лаб билан қўшилган.
Клитор туби юмалоқ бўлиб тугалланган ва қўшалоқ бурмали юмшоқ тери билан қопланган. Унинг узунлиги 1-2 см дан ошмайди (маймунларда 6-7 см). Клиторда сертешик тўқима бор ва кучли ривожланган қон томирлари тармоғи жинсий қўзғалиш пайтида тўлиб, бу аъзони катталаштиради.
Тинч ҳолатда клитор кўринмайди, тери бурмалари билан ёпилган бўлади. Унинг терисида безлар бўлиб, ёғсимон модда ажратади. Клитор таъсирчан нервдар билан бой таъминланган бўлиб, кичик жинсий лаблардаги умуман жинсий тешик атрофидаги нервлар билан биргаликда аёлларнинг ташқи жинсий аъзолари атрофини жуда таъсирчан қилади.
Клитордан пастроқда
Клитордан пастроқда сийдик чиқариш каналининг ташқи тешиги жойлашган бўлиб, унинг узунлиги 3-4 см ни ташкил етади. Бу жой ҳам қон томирлари ва таъсирчан нервлар билан таъминланган. Бу ерда майда безлар жойлашган бўлиб, бартолини безлари каби жинсий қўзғалиш вақтида шаффоф шиллиқ ажратиб чиқаради.
Қизлик пардасидан кейин
Қизлик пардасидан кейин қиннинг ичкари томони давом етади. У фиброз-мускулли, чўзилувчан, еластик найсимон кўринишга ега, юмшоқ мускул ва бириктирувчи тўқималардан иборат ҳолатда бўлади.
Қиннинг пастки бўлимидаги мускуллар қатлами юқоридагига нисбатан кўпроқ ривожланган. Қизлар ва кекса аёлларнинг қин найи камроқ еластик ва чўзилувчандир. Қиннинг юқори найининг кенг туби бачадон бўйинчасини қамраб, икки ёнбошда, олдинда ва енг катта орқада тўртта равоқ ҳосил қилади.
Қиннинг қуйи чеккаси
Унга жинсий алоқа пайтида сперма келиб тушади. Қиннинг қуйи чеккаси мускуллар ҳалқаси — сфинктер билан қуршалган бўлиб, жинсий тешикка ўтади. Қиннинг узунлиги (чуқурлиги ҳар хил, аммо вояга етган аёлларда 10-12 см дан ошмайди, жинсий қўзғалиш чоғида унинг ўлчови бир мунча катталашади. Шунинг учун қиннинг бўйига ва кенглигига нечоғли чўзилиши доимий емас.
Қиннинг ички юзасини қоплаган шиллиқ парда зич, кўп қатламли, унинг олд ва орқа деворларида кўплаб дўмбоқчалар бўлади. Кўндаланг бурма шак- лидаги бу қалинлашув қизларда яхши ривожланган бўлади. Ииллар ўтиб, айниқса, туғишлар кўпайгач, улар текисланиб боради, шиллиқлар еса кекса ёшга келгач, йўқ бўлиб кетади.
Қиннинг шиллиқ пардаси қон томирларга, нерв тугалланмалари ва нерв тугунларига сероб бўлиб, бу уни жуда таъсирчан қилади. Қин деворларида безлар бўлмайди. Одатдагидек табиий ҳолатда қиннинг олд ва орқа деворлари бир- бирига туташиб туради. Қин кўп миқдордаги ғовак клетчаткалар билан қуршалган, шунинг учун осон- гина қўзғалади ва чўзилади.
Соғлом аёл қини ҳар доим бирмунча нам бўлиб туради.
Одатдагидек қиннинг ажратмаси хира рангда, ярим суюқ ёки увоқсимон. Соғлом аёлнинг одатдаги қин ажратмасидан одатда, микроскоп орқали қиннинг кўп миқдордаги алоҳида микроблари — қин таёқчаларини топиш мумкин.
Улар сут кислотаси гликогенлари ишлаб чиқарган таёқчалар бўлиб, ташқаридан осонгина кириб келадиган бошқа микробларнинг кўпайишига қаршилик қилади. Қиндаги нохуш муҳит сперматозоидларнинг яшаши учун ҳам номақбул.
Бироқ унинг ўзи уруғларнинг тезроқ бачадон бўйинчасининг ишқорли шиллиқларига томон аракатланишини рағбатлантиради.
Қин нафақат қовушиш аъзоси, балки туғиш иайтида ҳомиланинг чиқиш канали ва ҳайз ажратмалари чиқиб кетадиган йўли ҳамдир.
Жинсий қўзғалиш пайтида қиннинг қон томирлари қон билан тўлади, бунинг натижасида унинг деворлари тўлишиб, унинг ёриғини бир қадар торайтириб, ҳажми бирмунча катталашади ва олат ҳажмига мослашади.
Қиннинг юқорисида бачадон жойлашган.
Балоғат- га етган аёлларда у анча маҳкам, ноксимон шаклдаги ичи бўш мускулли аъзодир. Бачадоннинг бирмунча торроқ қисми (унинг учдан бири) бўйинча деб аталади. Бачадон ичида тирқишсимон учбурчакли бўшлиқ мавжуд.
Бу бўшлиқ пастга йўналиши бўйича торайиб, бачадон бўйнинй ҳосил қилади. Бачадон бўшлиғининг узунлиги 7 см атрофида, ҳажми еса найи билан қўшиб ҳисобланганда 10 см3 дан ошмайди. Бачадон кичик тос бўшлиғида жойлашган бўлиб, қовуқ орқасида ва тўғри ичак тўғрисида марказий ҳолатда жойлашган.
У уч қатламдан иборат йўғон мускул девори (2-3 см)га ега бўлиб, мускул толалари ҳар хил йўналишдан иборат бўлади. Бу ҳомиладорлик пайтида кескин кенгайиш, туғишда еса қаттиқ сиқилиш имконини беради. Бачадон жойлашувига кўра тўрт жуфт махсус пайлар билан мустаҳкамланган бўлиб, у олдга бир оз очилган ҳолда ушлаб туради.
Бачадон беихтиёр қисқариш хусусиятига егадир.
Қорин бўшлиғининг бошқа аъзолари каби у ҳам юпқа қоринпарда билан қопланган. Бачадон бўшлиғидаги муҳит ишқорли бўлиб, сперматозоид ҳаёти учун қулайдир. Бачадоннинг шиллиқ пардаси микроорганизмлар билан курашишга мослашмаган, унинг бўшлиғи тоза.
Туғмаган аёлларнинг бачадони туққанларникига нисбатан анча кичик.
Унинг узунлиги ўртача 7-8 см, кенглиги еса 4-5 см.га тенг. Туғмаган аёл бачадонининг оғирлиги 50-60 г. туққанларники еса 70-80 г. бўлиб, у аёлнинг мушти катталигидадир. У жуда кўп қон томирлари билан таъминланган, бинобарин уларнинг миқдори ҳомиладорлик пайтида янада кўпаяди. Бачадоннинг қон билан таъминланиши ҳар бир ҳайз кўриш пайтида кўпаяди.
Бачадон улкан физиологик аҳамиятга егадир.
У дастлабки бола беланчагидир — унда уруғланган тухум ривожланади ва ҳомиланинг ой-куни етказилади, бундан ташқари туғиш чоғида у ўзининг кучли мускуллари билан ҳомилани ташқарига итаради. Ҳомиладорлик чоғида бачадон қон билан аввалгига қараганда 4-5 марта кўп таъминланади. Шунингдек, қон сифати яхшиланиб, гемоглобин фоизи ошиб боради.
Ҳомиладорликнинг иккинчи ойи охирига бориб бачадон ўлчами ғоз тухуми катталигига етади, туғиш пайтига келганда еса узунлиги 35 см.га, оғирлиги ҳомиласиз 1 кг. га етади. Туғмаган аёлнинг бачадонига 3-4 см3 суюқлик сиғади.
Ҳомиладорликнинг сўнгги даврида бачадон бўшлиғи шунчалик кенгаядики, унга 5-7 литргача суюқлик жой бўлиши мумкин. Бу пайтга келиб бачадон оғирлиги 2,4 марта, бўшлиқ сиғими 519 баробар катталашади.
Бачадон тубидан ён томонга қараб (ўнгга ва чапга) бачадон найи (тухум йўллари) чиқиб туради. Бу анча йўғон, жуда чўзилувчан мускул найлари бўлиб, кенг бачадон бойламларида ётади. Ҳар бир канал най- лари ингичка ва илон изи каби егри-бугри, унинг узунлиги 12-16 см.
Найнинг жуда ингичка тешикли учи (0,5-1 мм) бачадон бўшлиғига бириккан, унинг бошқа воронкасимон учи (диаметри 8 мм атрофида) қорин бўшлиғида очилади ва тухумдоннинг юқори чеккасининг устида осилиб туради.
Шундай тарзда бачадон найлари орқали бачадон бўшлиғи ва қин, аёл қорин бўшлиғи ташқи муҳит билан алоқада бўлади. Еркакларнинг қорин бўшлиғи мутлақо берк бўшлиқдир.
Қизларнинг бачадон найлари жинсий етилган қиз ва аёлларникига нисбатан анча узун ва егри-бугридир. Такомиллашмай қолиб жинсий аппаратлар ривожланмай қолганда шу егри-бугри найлар жуда тор бўлиши бачадон ташқарисида ҳомиладорлик ва бепуштлик сабаби бўлиб қолиши мумкин.
Найнинг шиллиқ пардасида безлар йўқ, лекин қон томирларига бой. Аёл тухумдонига тухумнинг бачадонга тушишида бачадон найи ягона йўлдир.
Найсиз ҳомиладорлик бўлиши мумкин емас, чунки найга нафақат етилган тухум, балки уруғлантирувчи сперматозоидлар ҳам тушади. Б
ироқ бу найлар гонококк каби қин орқали бачадон бўшлиғига, ундан най орқали қорин бўшлиғига тушиб ўта хавфли касаллик келтириб чиқарадиган микроблар учун йўл ҳам бўлиши мумкин.
Бачадоннинг ўнг ва чап томонида тухумдон жойлашган.
Тухумдон аёлларнинг ҳужайралар ва гормонлар ишлаб чиқарувчи жинсий безларидир. Ўзининг шаклига кўра тухумдон бодом ёки олхўрини еслатади, унинг узунлиги балоғатдаги аёлларда ўртача 3-5, кенглиги 2 см, оғирлиги 5-10 г.га тенг.
Енг катта ўлчамдаги тухумдон 2,5 ёшдаги қизалоқларда шаклланади, аёлларда улар бирмунча кичикроқ бўлади, қариликда бутунлай кичиклашиб, заифлашиб қолади.
Ривожланмаган тухумдонлар ёки уларнинг функциясининг у ёки бу сабабга кўра етарли бўлмаслиги нафақат жинсий соҳада етилмай қолишни, балки бутун организмнинг заиф, иккинчи аломатлар ривожланишдан қолишини келтириб чиқариши мумкин.
Ҳар бир тухумдон бачадон билан ўз бойламлари орқали боғланган.
Улар кўп миқдордаги қон томирлари ҳамда нервлар билан таъминланган, бироқ чиқиб кетувчи йўл йўқ. Тухумдон ички қатлами билан ажралади – бириктирувчи тўқималардан таркиб топган литя қатлами мускул толалари, томир ва нервлар, пўст қатламлар.
Тухумдоннинг пўст қатламига аёлнинг пушт ҳужайралари (тухумҳужайралар) қўйилади, уларнинг ҳар бири бирламчи фолликула (тухумдон пуфакчаси) га жойлашган бўлади. Туғилган пайтда ҳар бир қизнинг тухумдонида 200 минг дона шундай (етилмаган) бирламчи фолликулалар мавжуд бўлади.
Аммо уларнинг асосий қисми биринчи ёшидаёқ ғойиб бўлади, янги фолликулалар бутун ҳаёти давомида бошқа вужудга келмайди. Жинсий балоғат даври келгач, ҳар бир тухумдонда 5-7 мингдан ортиқ фолликула қолмайди.
Бироқ шу миқдордагидан аёлнинг бутун жинсий ҳаёти давомида бор-йўғи 400-500 фолликула тўла балоғатга етиши мумкин, яъни ҳар бир соғлом аёл иложи бўлганда имконият нуқтаи назаридан 500 марта она бўлиш мумкин. Барча етилаётган тухумлар миқдори аёлнинг бутун ҳаёти давомида ҳайз кўриши миқдорига мувофиқ келади.
Аёл жинсий ҳужайраси
— тухумҳужайра пуфакчалар бўлиб, ядро ва ядрочадан ва анча миқдордаги протоплазма (оқсил)дан ташкил топган. Фолликула ҳужайралари қатлами ва пардасини қуршаб туради.
Протоплазмада сезиларли даражада йирик дона-дона тухум сариғи пушт учун озиқ ва қурилиш материали бўлиб хизмат қилади. Тухумҳужайра ҳажмига кўра сперматозоиддан 50000 марта йирикдир. Унинг диаметри тахминан 0,2 мм. атрофида.
Бошқача қилиб айтганда тухумҳужайра ўлчами майда қум донаси ёки ингичка учли қаламда қўйилган нуқтадек, шундай бўлса-да, у организмдаги енг катта ҳужайра ҳисобланади.
Уруғланиш олдидан тухумҳужайра ҳажми янада катталашади, у цитоплазма билан тўйиниши ҳисобига сперматозоиддан 85000 марта катталашади, бу вақтда хромосома ўлчамидек иккала пушт ҳужайралари деярли бир хил бўлади.
Уруғланмаган тухумҳужайра тухумдондан чиққач, тезда ҳалок бўлади ва ҳайз ажратмаси билан ташқарига чиқиб кетади.
Сут емизувчиларда ва одамда пушт она танасининг ичида ривожланади ва тайёр истеъмол материалининг захираси фақат ривожланиши бошланишида керак бўлади, кейин она қонидан вужудга келган озуқани киндик ва йўйдошдан олади.
Прогестерон гормони, шунингдек, муваққат тухумдон безлари сариқ таначалар ажратган ҳомиладорлик даври гормонлари таъсирида аёл организмида ҳомиланинг ой-кунига етказиш учун зарур шароит яратилади.
Тухумдон функцияси етакчи ендокрин бези – бош мия юзасининг пастида жойлашган гипофиз томонидан бошқарилади.
Еркакларнинг жинсий аъзолари.
Еркакларда ҳам ички ва ташқи жинсий аъзолар фарқланади. Ички жинсий аъзоларга мояк ортиғи билан сперматозоид келиш йўллари, уруғ пуфаги, простата бези ва сий- дик чиқариш канали тегишлидир. Ташқи жинсий аъзоларга — олат ва ёрғоқ (мояк халтачаси киради).
Жинсий аъзо (олат)
— икки хил физиологик вази- фани бажарувчи органдир: у жинсий алоқа аъзоси бўлиб хизмат қилса, яна пешоб ва сперма чиқариш вазифасини бажаради. Олатнинг орқа туби қуймичга ва қов суякларига бириккан, учи еса сийдик чиқариш каналининг тешиги мавжуд бўлган бошчада тугайди.
Тубидан учигача бўлган олат қисми унинг танаси ҳисобланади, бошчанинг озгина торайган жойи еса бўйинча деб аталади. Олат териси жуда юпқа, ғоят ҳаракатчан, чўзилувчан бўлиб, ёғ қатлами мавжуд емас.
Олатнинг тери қопламаси, айниқса, унинг бошчаси таъсирчан нервлар билан мўл таъминланган. Олат илдизи атрофи, қов ва унинг юқорироқлари қалин, қаттиқ мўй билан қопланган. Жинсий аъзолар ва қўлтиқости чуқурчаси юнг билан қопланиши еркаклар билан бир қаторда аёлларнинг жинсий етилиши даврида пайдо бўлади.
Олатнинг бутун узунлиги бўйича еластик най шаклидаги сийдик чиқариш канали ўтади. У қовуқнинг чиқиш тешигидан бошланиб, олат бошчасида гугайди. Каналнинг узунлиги балоғат ёшидаги еркакларда 18 дан 22 см гача бўлади.
Унинг простата бези орқали ўтадиган қисми ва бирмунча узунроқ олд қисми ажралиб туради. Орқа қисми фақат сийдик чиқариш учун хизмат қилади, олд қисмидан еса ҳам пешоб, ҳам сперма чиқади.
Пешоб чиқарувчи каналнинг ички томони шиллиқ парда билан қопланган бўлиб, кўп миқдордаги литтре шиллиқ безлари билан қопланган. Уретранинг олд ва орқа қисми чегарасида канал бўшлиғи томон очиладиган тешикда нўхатдан катта бўлмаган иккита без мавжуд.
Булар куперов безларидир.
Улар аёлларнинг бартолини безларига ўхшайди ва жинсий етилиш даврида, айниқса, ўз ривожланишига етади. Бу безлар жинсий қўзғалиш чоғида мўл қуюқ, шаффоф шиллиқ чиқиб сперма билан аралашиб кетади. Уретра бўшлиғидаги безлар ажратган секрет сперма- тозоид учун мақбул муҳит баргю етади.
Уретранинг бирмунча кенг ва чўзилган, сийдик ва уруғ чиқарувчи йўллар кесишган орқа қисмида унча катта бўлмаган (узунлиги 1,5 см) чўзинчоқ шаклда уруғ бўртмачаси мавжуд. Унда иккита — ўнг ва чап уруғ ташловчи йўлнинг тешиклари очилади.
Уруғ бўртмачаси яқинида иростата безининг чиқарувчи йўлида кўпсонли тешиклар жойлашган. Шу ерда еякуляция пайтида простатанинг ажратган секретлари спермага қўшилади.
Уруғ бўртмачаси нервлар билан мўл таъминланган ва орқа миянинг олатни кўтаруғ»- чи ҳамда шаҳват ташловчи марказлари билан боғланган. Айнан шу ерда механик, кимёвий яллиғланиш характеридаги ҳар хил қўзғалишлар вужудга келади. ЖИНСИЙ АЪЗОСИ
Ushbu maqolalarni ham o‘qing:
Олат учта чўзиқ, бир-бирига жипс ёпишган сертешик танадан иборат бўлиб, кўплаб майда бўшлиқ ва қон томирларига Очиладиган тешикларга ега. Олатнинг сертешик танаси губкага ўхшаш бўлиб, ўзига қонни сўриб олиш ва бу паллада кескин шишиб йўғонлашиш хусусиятига егадир.
Жинсий қўзғалишда олат шитоб билан қонга тўлади ва новда мускулларнинг рефлексли қисқариши туфайли олат илдизида ушданиб туради. Шунинг ҳисобига олат ҳажми 3-4 марта ошиб, узунлиги 14-18 см га етади ва таранг, қаттиқ бўлади.
Ёрғоқ икки бўлимли тери
— мускул қопча бўлиб, уларда мояклар — еркакларнинг жинсий безлари жойлашгаи. Ёрғоқдаги ҳарорат қорин бўшлиғидаги- га нисбатан 30-40 С даража паст бўлади. Бу вазият моякларда манийнинг меъёрдагидек ривожланиши ва етилишига шарт-шароит яратиб беради.
Ёрғоқ моякларнинг ҳароратини бошқариб туради.
Унинг махсус мускуллари қуршаб турган ҳаво ва сув ҳаро- рагига жуда таъсирчан: ҳаво совуқ бўлса мускуллар қисқаради ва ёрғоқ олат туби томон тортилади, кун иссиқ бўлса ~ мускуллар чўзилади ва ёрғоқ осилиб туради.
Мояк ёки уруғдон (семенник) еркакларнинг жинсий гормонлари ва жинсий ҳужайралар сперма- тозоидлар ишлаб чиқарувчи безли аъзодир. Ҳар бир мояк тухумдон каби парда билан қуршалган ва қон
томирлари билан мўл таъминланган. Балоғатга етган еркакларнинг мояклари каптар тухумидан каттароқ, оғирлиги 20-30 г атрофида бўлади.
Моякнинг юқори томонига мояк ортиги жипс ёпишган.
У узун, буралиб-буралиб, сиртмоқсимон най – ортиқ ирмоғи кўринишида намоён бўлади. Агар бу ортиқ ирмоғи тўғриланиб, ёйилса олти метр узунликдаги тизимча ҳосил қилади. Мояк ортиғи, айниқса, унинг дум томони сперматозоидлар тўпла- ниши учун резервуардир. Шу ерда маний узил-кесил етилади ва уруғлантиришга қодир бўлади, ЖИНСИЙ АЪЗОСИ
Моякнинг уруғ тизимчаси уруғ ипчалари (сперма- тогенез) маҳсулоти учун жойдир.
Сперматозоид (шаҳват) ёки еркакларнинг жинсий ҳужайраси одам балоғатга етгандан бошлаб жинсий безларда ишланади ва тухумҳужайраларини аталантириш хусусиятига ега бўлади. Микроскоп остида худди игбалиққа ўхшаб кўринади, боши ва ингичка думи бор.
Одатда жуда ҳаракатчан бўлади.
Шаҳ- ватнинг узунлиги тахминан 0,05 мм бўлади. Етилган шаҳват 4 қисмдан иборат – ноксимон шаклдаги бошчаси, ҳаракатланиш аппарати, ҳаракатланувчи узун думли ипи, бўйинчаси, танаси мавжуд.
Шаҳват бачадон найи орқали бачадон томонга интилади, бачадонда уни қаршилаш учун тухумҳужайра бачадон найи томон ҳаракатланади. Шаҳват ва тухумҳужайра ўлчами катталиги таққосланадиган бўлинса, кўкнори уруғи билан йирик олмага ўхшатиш мумкин.
Ҳар бир жинсий алоқада ёки ихтиломда ташланадиган шаҳватларнинг миқдори жуда катта — 200-300 миллионтани ташкил етади. Шаҳватда спермаларнинг кўплиги ва уларнинг серҳаракатлилиги уруғлар ҳолатининг нормаллигидан шоҳидлик беради. Мақбул шароитда 30-40 дақиқадан кейинроқ ташланган шаҳват уруғлари бачадон бўшлиғига етиб боради.
Уруғ тизимчаларининг секретлари ёпишқоқ қуюқсуюқликда ифодаланган сперматозоитлардан таркиб топган. Ортиқда ва уруғ юрувчи йўлда уруғ иплари ҳаракат кўрсатмайди. Уларга уруғ пуфакчаларининг секрети ва простата безининг сони қўшилгандан кейингина улар фаоллашади.
Уруғ суюқлиги ЖИНСИЙ АЪЗОСИ
— мояк, уруғ пуфакчалари, прос- тата бези, куперов бези ва сийдик чиқарувчи ка- налнинг шиллиқ безлари ажратган маҳсулотлардан иборат мураккаб аралашмадир. Шаҳватда 17 та мик- роелементлар иштирок етиши исботланган. Уруғ суюқлиги шаҳват удун озуқа муҳити ҳисобланади ва уларнинг бир текисда модда алмашинувини таъминлайди.
Одатдагидек алоқада ташланган уруғ суюқлигининг миқдори 2 г. дан 10 г. (ўртача 3-5)гача бўлади. Бир жинсий алоқада ажралган шаҳват еякулят деб аталади. Янги ташланган шаҳват қуюқ ва чўзилувчан, оқ хира рангли, каштан гули каби ҳидга ега. 10- 15 дақиқадан сўнг еякулят суюлади.
Уруғ ишқорли реакцияга киришади, бу сперматозоиднинг нормал ҳаракатланиши имконини беради. Биринчи қисмида еякулятдаги сперманинг 75 фоизини уруғ ташкил етади.
Бундай кўп миқдордаги шаҳватнинг вужудга келиши туфайли табиий уруғлантириш таъминланади. Шундай қилиб, бир еркак ўз ҳаёти давомида кўп минглаб тухумҳужайраларни уруғлантиришга ва кўплаб бола туғдиришга қодирдир.
Ushbu maqolalarni ham o’qing:
Бу борада шундай қизиқарли фактлар мавжуд.
Италия қироли Виктор Емманция ўзидан кейин 32 нафар никоҳсиз фарзанд қолдирган. Полша ва Саксония қироли Августда 300 нафар никоҳсиз фарзанди бор еди. Бир султоннинг 888 фарзандни дунёга келтиргани ҳам ҳақиқатдир.
Бироқ аёллар ўз ҳаётлари давомида камдан-кам 10- 12 тадан ортиқ туққанлар.
Ёрғоқнинг уруғ тизимчасида сперматозоидлар ишлаб чиқариши жинсий етилиш даври келиши (13- 16 ёш) билан бошланади ва тўхтовсиз 65-70 ёшгача, камдан-кам ҳолатларда то қаригунча давом етади. Болаларда жинсий алоқага қобилият уруғлантириш қобилиятига нисбатан ертароқ бошланади.
Уруғ келувчи йўл анча қалин ва йўғон мускуллардан иборат деворли канал сифатида ифодаланади. Уруг келиш йўлинининг узунлиги ўртача 50-60 см, диаметри 3 ммни ташкил етади. Канал бўшлиғи ўзига хос дўмбоқчали ҳужайралардан иборат шиллиқ парда билан қопланган.
Канал деворидаги мускул қатламининг қисқарувчанлик фаолияи уруғ қуюқлигининг ҳаракатланишига имкон беради. ЖИНСИЙ АЪЗОСИ
Уруғ пуфакчалари уруғ суюқлигига ўзининг секретини қўшади.
Бу жинсий етилиш даври бошлани- ши билан сперматозоидларнинг яшаш қобилияти ва фаоллигига рағбат берувчи фруктозанинг пайдо бў- лишини таъминлайди.
Моякларда тестостерон жинсий гормонларнинг вужудга келиши қанчалик жадал борса, унинг таъсири остида шунчалик кўп уруғ пуфакчаларидан фруктоза ажралади. Агар тестостерон йўқ бўлса, унда фруктозанинг вужудга келиши тўхтайди.
Бу без аъзолари жинсий гормонлар таъсирида ривожланади ва фаолият олиб боради. Девор епителиал ҳужайраларидан ажралган секретлардан тўлган орқа миянинг ерекция ва еякуляция марказларини қўзғатади, уларнинг бўшлиғи еса бу марказларнинг қўзғалувчанлигини пасайтиради.
Шундай тарзда уруғ пуфакчалари кишининг одатдагидек жинсий функцияси учун катта аҳамият касб етади.
Уруғ пуфакчаси йўли билан уруғ юрувчи йўл туташгандан кейин ингичкалашиб уруғ ташловчи йўлга ўтади.
У бу ерда жойлашган простата бези орқали ўтиб, сийдик чиқарувчи канал бўшлиғида уруғ бўрт- мачасига очилади. Уруғ ташловчи йўл деворларида кучли силлиқ мускулли қатламлар мавжуд.
Шу билан бирга ҳар бир йўлни алоҳида ва ҳар икковини биргаликдаги қуйилиш жойларини қамраб олувчи мускул дасталарини сперматик бошқариб турувчи сфинктер (жом-қисқич) ҳосил қилади. Уруғ ташловчи йўлларнинг қуйилиш жойлари йўлнинг ўзига қараганда 4 баробар кўп тешикка ега бўлади.
Шуни таъкидлаш лозимки, моякдан чиққан шаҳватнинг уруғ ташувчи йўлига тушиши учун камида 48 соат керак бўлади. Шаҳват ҳосил бўладиган жойдан ажралиб чиқадиган жойгача бўлган йўл еса деярли 8 метрни ташкил етади.
Мояк ортиғи йўли, уруғ юрувчи ва уруғ ташловчи йўллар уруғ учун моякдан сийдик чиқарувчи канал (уретра) орқа бўлимигача яхлит йўлни ташкил етади. Ҳомиладор бўлиш еҳтимоли бачадон найи ҳолати каби ушбу йўлнинг ҳолатига ҳам боғлиқдир.
Ушбу йўлдаги бирор-бир тўсиқ (яллиғланиш жараёнлари, чандиқлар, торайишлар) ҳолатларида уруғ аёл қинига бориб тушмайди ва уруғлантириш мумкин бўлмай қолади.
Еркакларнинг жинсий гормонларидан бўлмиш андрогенлар моякнинг оралиқ тўқималаридаги Лейдига ҳужайраларида ҳосил бўлади. Аммо мояклар гормонларни тўплаш хусусиятига ега емас, шунинг учун уларнинг бузилиши билан дарҳол гормонал етишмовчилик вужудга келади.
Моякда унча кўп бўлмаган миқдорда естрогенлар ҳам ҳосил бўлади.
Бундан ташқари, шуни ёдда тутиш керакки, еркакларда маълум миқдорда буйракусти безларининг пўстида ҳам андроген таъсирли моддалар ишлаб чиқарилади. ЖИНСИЙ АЪЗОСИ
Шунинг учун буйракусти бези пўстининг андрогенлари мояк андрогенлари ишлаб чиқарилишида озгина бузилиш рўй берган тақдирда қисман унинг ўрнини босади. Баъзи ендокринологлар буйракусти бези пўстини, ҳатто иккинчи (қўшимча) жинсий без деб ҳам атайдилар. Моякларнинг гормонал функцияси кексаликда сперматогенларга қараганда узоқроқ сақланиб қолади.
Жинсий гормонлар (сексогенлар) кишининг ақлий ва жисмоний ри.вожланишига, марказий асаб тизимининг функционал ҳолатига катта таъсир кўрсатади.
Улар бош мия пўстини бардам қилади. Улар етишмовчилигида еса (мояк фаолиятининг сусайишида, гипогонадизмда) қўзғатувчи ва секинлаштирувчи асосий асаб жараёнларининг кучини ва ҳаракатчанлигини пасайтиради.
Аёлларда ҳам андрогенлар ва естрогенлар фақатгина жинсий безлардан емас, балки буйракусти безлари орқали ҳам ишлаб чиқарилади. Улар организмда гипофиз измида фаолият кўрсатади, гормонлар еса еркакларда ва аёлларда бир хилда, уларнинг маҳсулоти еса гипоталамуснинг ва бош мия пўстининг бевосита таъсири ва назоратида бўлади.
Еркаклар ва аёллар гормонлари еркакларда каби аёлларда ҳам физиологик шароитда ёшга ва жинсга боғлиқликда бир-бирига таъсир кўрсатади. Жинсий ҳиссиёт, шаҳвоний интилишни еркаклардаги каби аёлларда еркакларнинг жинсий гормонлари — андрогенлар белгилайди.
Қонда андрогенларнинг етарли бўлиши оргазм (хуш ёқиш) билан амалга ошириладиган жинсий алоқанинг тўлақонли бўлишида муҳимдир. Еркаклар томонидан киритилган жинсий гормонлар рағбатлантирмайди, аксинча, унинг жин- сий фаоллигини сўндиради. ЖИНСИЙ АЪЗОСИ