АЖИНЛАРГА КАРШИ КУРАШИШ ЧОРАЛАРИ

АЖИНЛАРГА КАРШИ

АЖИНЛАРГА КАРШИ КУРАШИШ ЧОРАЛАРИ ХАКИДА КЕРАКЛИ МАЛУМОТЛАР ТУПЛАМИ

Ҳар бир аёл ажинга қарши турли йўҒғлар билан курашишга уринади. Афсуски, юздаги ажинлардан бутунлай қутулишнинг иложи йўқ. Ажинлар ўз- ўзидан йўқолмайди, вақт ўтиши билан уларнинг янада кўпайиши ва чуқурлашиши табиий.

Аммо ажинлар ерта пайдо бўлмаслиги учун уларга қарши курашишни улар пайдо бўлишидан аввал бошлаш лозим. Лекин бу ҳаракатлар билиб-билмасдан, қўлга тушган крем ва бошқа косметик воситаларни қўллашдан иборат бўлмаслиги керак.АЖИНЛАРГА КАРШИ

Ushbu maqolalarni ham o‘qing:

tush tabiri kitobi

tushda ilon

tushda tish tushsa

Шуни айтиб ўтиш керакки, ҳар бир ёш ўзининг хусусий ўлчов ва қонунларига ега. Шунинг учун ҳам терини босқичма-босқич парвариш қилиш лозим. Гап пгундаки, 30 ёшда тери бир нарсани талаб қилса, 40 ёшда умуман бошқа нарсаларга еҳтиёж сезади.

Бунда терининг аниқ ёшини белгилаш ва шу ёшга мос кундалик парваришни танлаш лозим. Ёш аниқлангач, ҳал қилувчи чораларни қўллаш мумкин.

20-30 ёшдаги қиз ва аёлларнинг териси еластик ва таранг кўринишга ега бўлади. Бу давр аёлларнинг айни етук, баркамол даври ҳисобланиб, тери ҳужайраларя ҳам тез тикланади, тери остидаги ёг безлари фаол ишлайди.

Бу пайтда юз териси салгина нотугри парвариш қилинса ҳам унда микрояллигланиш, майда томирларнинг кўриниб қолиши ёки юз рангининг хиралашиши кузатилиши мумкин.

Гўзал қизларимиз бу даврда уй шароитида тайёрланган ниқоблардан фойдаланишлари уринли ҳисобланади. Чунки ниқоблар таркибида нозик юз терисига салбий таъсир етадиган кимёвий қўшимчалар
бўлмайди.

Ҳаддан ортиқ офтобда тобланиш, қоматни сақлаш учун қатъий парҳез тутиш мутлақо мумкин емас. Тиниқиб ухлаш, дам олиш ва иш фаолияти бир-бири билан уйғун равишда олиб борилиши талаб етилади.

30-40 ёшли аёлларнинг вақти бу даврда, асосан, болалар тарбияси, рўзғор ташвишлари билан ўтади десак муболаға бўлмайди. Айнан мана шу пайтда астасекинлик билан юздаги майда чизиқ ва ажинлар сезила бошлайди.

Епидермис юқори ҳимоя қатламининг иши секинлашади. Оғиз ва кўз атрофида ажинлар пайдо бўлиб, юздаги таранглик йўқола бошлайди.

Бу даврда фақат кремлардан емас, балки тери парвариши учун фаол восита ҳисобланган турли ниқоблар, юзнинг тортилиши, таранглашиши учун мос тушадиган бошқа косметик воситалардан ҳам фойдаланган маъқул.

Бироқ бу пайтда ҳаддан ташқари кўп таранглаштирувчи ниқобларни қўллаш, шунингдек, пилинг қилиш ярамайди. Барча муолажалар меъёрида бўлгани маъқул.

Ushbu maqolalarni ham o’qing:

tushda olgan

chayon tushda

toshbaqa tushda

tushda tuxum

АЖИНЛАРГА КАРШИ ХАРАКАТ

40-50 ёш атрофидаги аёллар организмида гормонал ўзгаришлар содир бўлади. Бундай ўзгаришлар ҳам терига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Юзда мавжуд бўлган ажинлар чуқурлаша бошлайди, оғиз ва кўз бурчаклари пасаяди.

Буларнинг бари коллаген ва еластиннинг бузилиши оқибатида рўй беради. Юз контурининг аниқлиги йўқолади.

Бу даврда тана ва терига алоҳида ғамхўрлик қилиш талаб етилади. 40-50 ёшдаги аёлларга лифтинг самарали ёрдам бера олади. Яхши бажарилган лифтинг юз терисини ёшартиришга хизмат қилади.

50 ёшдан сўнг тери қариш жараёнининг тезкор палласида бўлади. Бу пайтда тери борган сари кислород ва озуқа моддаларига еҳтиёж сеза бошлайди. Ҳужайраларда метаболик жараёнлар (модда алмашннуви) секинлашади.

Натижада юқори қовоқлар осилиб, тери шалвираб қолади, куз атрофида чуқур чизиқлар, пигмент доғлар пайдо булади. Жигар ранг доғлар ҳатто қул терисининг очиқ жойларида, бўйин соҳасида ҳам кузатилади.

Шучшнг учун ҳам 50 ёшдан утган аёлларга купроқ терини қайта тиклаш хусусиятига ега бўлган кремлар, уй шароитида тайёрланадиган ниқоблар жуда фойдали ҳисобланади. Вақти-вақти билан юз терисини уқалаб туриш лозим.

Шу билан бирга, терининг барча қатламига таъсир етадиган препаратлар жуда ҳам зарур.
Шундоқ ҳам ажинлар сезилиб қолган ёшда юзни пастга қаратиб ётиш, офтобда кўп тобланиш терига салбий таъсир кўрсатади. АЖИНЛАРГА КАРШИ

(Visited 4 029 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика