СОЧ УЧУН НИКОБЛАР БОШ ТЕРИСИ УЧУН

СОЧ УЧУН

СОЧ УЧУН НИКОБЛАР БОШ ТЕРИСИ УЧУН КЕРАКЛИ ВИТАМИНЛАР

Кун тартибининг бузилиши, овқат рационида витаминларнинг етишмаслиги, стресслар ва ҳоказолар бош терисининг соғломлиги, сочларнинг жилоланишига салбий таъсир кўрсатади.

Сочларнинг парвариши, авваламбор, гигиена (бошни тўғри ювиш ва қуритиш, бўялган сочларни тўғри парвариш қилиш)га қатъий риоя етишдан бошланади.

Ҳозирги вақтда кўпгина аёллар бир қанча соч парвариш қилиш воситалари: кондиционер, ниқоб, шампун ва балзамлардан фойдаланади, Ушбу воситаларни исталган дўкондан харид қилиш мумкин.

Лекин айнан шу воситаларни уй шароитида тайёрлаб, бош терисига ва сочларга суртилса, янада яхшироқ натижаларга еришиш мумкин. Ҳар бир аёл кўзни қамаштирувчи сочларга ега бўлиши учун қуйидаги маслаҳатларга амал қилиши лозим.

Сочлар ҳам юз териси каби ёғли, қуруқ ва мўътадил турларга бўлинади. Уларнинг хусусияти билан оз бўлса-да таништириб ўтамиз.

Ёғли сочлар

Илгари ёғли сочларни ҳар куни ювиш мумкин емас деган фикрлар мавжуд еди. Мутахассисларнинг таъкидлашларича, ёғли сочларни ҳар куни ювиш уларга салбий таъсир қилмас екан.

Бош терисй кўп миқдорда ёғ ажратиб чиқармаслиги ва сочларнинг чиройли кўриниши учун қуйидаги ниқоблардан фойдаланиш мумкин.

Тухумли ниқоб

1 -усул
1 дона тухумнинг сариғи оқидан ажратилади ва аралаштирилади. 1 чой қошиқ спирт ва 1 чой қошиқ қайнатилган Сув қўшилади. Барча масаллиқлар кўпиргунича аралаштирилади, сўнгра бошга суртилади. 10 дақиқадан кейин бошни илиқ сув билан ювиб ташлаш керак.

2-усул

Тухумнинг оқи сариғидан ажратилади ва яхшилаб кўпиртирилади. Кўпиртма енгил айлана ҳаракатлар билан бошга суртилади. 15 дақиқадан сўнг бошни таркибида водород кўрсаткичи (рН) нормал мавжуд бўл- ган исталган атир совун билан ювиб ташлаш керак.

Мойчечакли ниқоб

4 ош қошиқ қуритилган ёки 10 ош қошиқ янги мойчечак 50 грамм қайнатилган сув билан дамланади ва 3-4 соат тиндирилади. 1 дона тухумнинг оқи кўпиртирилиб, мойчечак дамламасига қўшилади. Барча масаллиқлар яхшилаб аралаштирилгач, 15-20 дақиқага бошга суртилади. Шундан сўнг бош илиқ сув билан ювилади.

Хамиргурушли ниқоб

1 ош қошиқ хамиртуруш 1 чой қошиқ сув билан аралаштирилади, 1 дона кўпиртирилган тухум оқи қўшилади. Барча масаллиқлар аралапггирилиб, бошга суртилади. Ниқоб қуригач, сочни атир совун билан ювиш мумкин.

Ёгли ниқоб

1 дона тухумнинг сариғи кўпиртирилади. Унга 2 чой қошиқ канакунжут, 2 чой қошиқ зайтун ёғи, шунингдек, ярим чой қошиқ коняк ва 2 чой қошиқ лимон суви қўшилади. Яхши аралаштирилгач, бошга суртилади. 15-20 дақиқадан сўнг ёғ қолдиқлари сочиқ билан олиб ташланади.

Қуруқ сочлар учуи никоб

Қуруқ сочлар жилоланишининг йўқолганлиги, тез- тез синиб кетиши билан бошқа соч турларидан фарқ- ланади. Бундай сочларнинг учи иккига ажралиб кетади. Бу каби сочлар озиқлантирувчи ва ёғли ниқобларга муҳтож бўлади.

Тухумли никоб

1 -усул
1 дона тухумнинг оқи купиртирилгач, 2 чой қошиқ канакунжут ёғи қушилади. Яхшилаб аралаштирилиб, 1-2 соатга бош терисига суртилади. Шундан сўнг, исталган атир совунини кўпиртириб бошни яхшилаб ювиш керак.

2-усул

Тухумнинг оқи сариғидан ажратилиб, алоҳида-алоҳида идишларда кўпиртирилади. Сўнгра бошга аввал тухумнинг оқи, кейин сариғи суртилади. Ниқоб бошда яхши қуриганидан сўнг озгина туз қўшиб қайнатилиб, илитилган сув билан ювилади.

Бу ниқоб қуруқ сочларга чиройли кўриниш бериш билан бирга, қазғоқни ҳам камайтиради.

Канакунжут ёгили никоб

2 ош қошиқ канакунжут ёги ва 2 ош қошиқ ўсимлик ёғи аралаштирилади, қуруқ сочлар учун мўлжалланган 2 чой қошиқ шампун қўшилади. Тайёр ниқоб поролон тампон билан бошга суртилади.

Сўнгра бошни полиетилен плёнка, унинг устидан еса сочиқ билан ўраб қўйилади. Ниқоб тахминан бир соатлардан кейин қайнатилган сув билан ювиб ташланади.

Лимонли никоб

1 дона тухумнинг сариги оқидан ажратилиб, яхшилаб аралаштирилади ва 2 ош қошиқ канакунжут ёғи ва 2 ош қошиқ зайтун ёғи, ярим ош қошиқ лимон суви қўшилади. Барча масаллиқлар бир хил масса ҳолига келганидан сўнг бош териси ва соч узунаси бўйлаб суртилади. 15-20 дақиқадан сўнг ёғ қолдиқлари сочиқ билан олиб ташланади.

 

Тухум ва ароқли ниқоб

1 дона тухумнинг сариғи кўпиртирилади, унга 50 миллилитр ароқ ҳамда шу миқдордаги сув қўшиб яхшилаб аралаштирилади. Тайёр ниқоб бош терисига суртилади. Қуригач, илиқ сув билан ювиб ташланади.

Тухум сариги қамда лимоадаи тайёрланган ниқоб

1 дона тухум сариғи кўпиртирилади, 1 ош қошиқ лимон шарбати, 1 ош қошиқ ўсимлик ёғи ҳамда ярим стакан қайнатилиб илитилган сув қўшилади. Барча масаллиқлар яхшилаб аралаштирилгач, бош ва соч узунлиги бўйлаб суртилади. Қуригач, илиқ сув билан ювиб ташланади. СОЧ УЧУН

Ushbu maqolalarni ham o‘qing:

tush tabiri kitobi

tushda ilon

tushda tish tushsa

Мўътадил сочлар учун ниқоблар

Мўътадил сочлар ўзига алоҳида еътибор талаб қилмаса-да, уларни озиқлантириб туриш фойдадан холи бўлмайди. Бундай сочларни иложи борича, юмшатилган сув билан ювиш тавсия етилади. Бунинг учун қайнатиб илитилган сув ёки 1 литр сувга 1 чой қошиқ сода солинган аралашмадан фойдаланиш керак.

Олмали ниқоб

2 дона олма қирғичдан ўтказилади ва ярим литр ёгсиз қатиқ билан аралаштирилади. Тайёр ниқоб 15-20 дақиқага бошга суртилади. Шундан сўнг, бош мўътадил сочлар учун мўлжалланган шампун билан ювилади.

Хина ва қатиқли ниқоб

Хина дамланади, унга ёғсиз қатиқ қўшиб аралаштирилади. Аралашма бошга суртилганидан сўнг бош аввал полиетилен плёнка, сўнг сочиқ билан ўраб қўйилади. Бош 15-20 дақиқадан сўнг қайнатилиб илитилган сув билан ювиб ташланади.

Бодрингли ниқоб

Бодринг ва петрушка қирқичнинг майда тишидан ўтказилади. Яхшилаб аралаштирилгач 20-25 дақиқага бош терисига суртилади. Сўнгра юмшатилган сув билан ювиб ташланади. СОЧ УЧУН

Аимонли ниқоб

1 ош қошиқ асал, 1 ош қошиқ лимон суви, 2 ош қошиқ қатиқ аралаштирилади ва бармоқлар билан бош терисига суртилади. Ниқоб 20-30 дақиқа турганидан сунг ювиб ташланади.

Сабзили ниқоб

1-2 дона қизил сабзи арчилади ва қирғичнинг майда тишидан ўтказилади. 1 чой қошиқ асал қўшилади. Ниқоб бошга 30 дақиқага суртилади. Шундан сўнг қайнатиб илитилган 2 литр сувга бир ош қошиқ уксус қўшиб ювилади.

Соч тўкилишига қарши воситалар

30~40 ёшдан ошгач, аёл ва еркакларнинг сочи тез- тез тўкиладиган бўлиб қолади. Бунинг сабаби жуда кўп. Масалан, екологиянинг ёмонлашуви, инсоннинг бўлар-бўлмасга асабийлашиши, стресс…

Қуёш нурининг тик тушиши, шамол, чанг, қаттиқ турмаклаш ва ҳоказолар сочларга салбий таъсир кўрсатади.

Сочларни мустаҳкамлаш учун организмнинг умумий аҳволини яхшилаш, тоза ҳавода кўпроқ юриш, бадантарбия билан шугулланиш, шунингдек, қуйидаги ниқоблардан фойдаланиш мумкин.

Пиёзли ниқоб

1 дона пиёз арчилади ва қирғичдан ўтказилади. Бўтқасимон масса бош терисига суртилади. Тахминан ярим соатлардан кейин бошни илиқ сув билан ювиб ташлаш керак.

Бу ниқоб сочнинг мустаҳкамланишига ёрдам берибгина қолмай, қазғоқ пайдо бўлишининг ҳам олдини олади.

 

Ёг ва спиртли ниқоб

2 ош қошиқ канакунжут ёғи ва 2 ош қошиқ спирт аралаштирилади ҳамда бош терисига суртилади. 3-4 соатдан кейин бош водород кўрсаткичи мўътадил бўлган исталган атир совун билан ювиб ташланади. Соч чайилаётганда сувга озгина лимон шарбати ёки уксус қўшиб юбориш мумкин.

Ушбу ниқоблардан ташқари, сочларни ювгандан сўнг уларни қуйидаги дамламалар билан чайиш қуруқ сочларнинг мустаҳкамлигини янада оширишга ёрдам беради. СОЧ УЧУН

Ялпиз дамламаси

4 ош қошиқ қуруқ ялпиз устига тахминан 1 стакан қайнаган сув қўшиб дамланади ва ярим соат тиндирилади. Бу дамлама билан ювилган ёки бўялган сочларни чайиш мумкин.

Мойчечак дамламаси

3~4 ош қошиқ мойчечак устига 1-1,5 стакан қайноқ сув қуйилади. Озроқ тиндирилганидан кейин ювилган сочлар чайилади.

Қичитқи ўт дамламаси

Қичитқи ўт дамланади, илитилганидан сўнг 4 қават докадан ўтказилади ҳамда ювилган сочлар чайилади. Яхши натижага еришиш учун буни ҳафтасига бир марта 3 ой давомида бажариш керак.

Олма уксуси аралашмаси

1,5 стакан қайнатиб илитилган сувга 50 миллилитр олма уксуси қўшилади. Яхши ювилган сочлар ушбу аралашма билан чайилади.

Сочларнинг бу усулда чайилиши уларнинг мустаҳкамлиги, жилоланиши ва чиройли кўринишига ёрдам беради. СОЧ УЧУН

Ushbu maqolalarni ham o’qing:

tushda olgan

chayon tushda

toshbaqa tushda

tushda tuxum

Асалли аралашма СОЧ УЧУН

2 ош қошиқ табиий асал 1 литр қайнаган сувда еритилади. Ана шу аралашма илигач, ювилган сочлар чайилади. Бу усул билан сочлар ҳафтасига икки марта чайилса, сочларнинг аввалги жилоланиши тикланади.

Юқоридаги ниқоблар билан биргаликда, соч мустаҳкамланиши учун қатиқ ёки кефирдан ҳам фойдаланиш мумкин. Бунинг учун озгина илитилган қатиқ ёки кефир бош терисига ҳамда сочларнинг узунаси бўйлаб суртилади. Бир неча дақиқадан кейин ювиб ташланади. СОЧ УЧУН

(Visited 2 105 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика