КУЗ АТРОФИДАГИ ҚОРА ҲАЛҚАЛАР ВА УЛАРНИ ЙЎҚОТИШ УСУЛЛАРИ

КУЗ АТРОФИДАГИ AYOLLAR UCHUN

КУЗ АТРОФИДАГИ ҚОРА ҲАЛҚАЛАР ВА УЛАРНИ ЙЎҚОТИШ УСУЛЛАРИ

Кўз атрофида қорамтир ҳалқалар пайдо бўлишининг бир неча асосий сабаблари мавжуд. Гап шундаки, ёш ўтиши билан тери ва ёғ қатлами юпқалашгани туфайли қон томирлари билиниб қолади. Натижада, кўз атрофида қорамтир ҳалқалар пайдо бўлади. КУЗ АТРОФИДАГИ

Ushbu maqolalarni ham o’qing:

tushda olgan

chayon tushda

toshbaqa tushda

tushda tuxum

Қорамтир ҳалқалар ҳавода мавжуд бўлган турли нарсаларга (масалан, гул чанги, чанг-тўзон, ҳайвонлар жуни ва ҳоказо) аллергик таъсирлар, нотўғри қабул қилинган дори-дармонларнинг натижаси бўлиши ҳам мумкин.

Кашандалик, овқат рационида шўр ва аччиқ маҳсулотларнинг кўплиги, юрак-қон томир тизими касалликлари, қалқонсимон без, жигар ва буйрак фаолиятининг бузилиши, организмда темир моддасининг танқислиги, сув миқдорининг етишмаслиги, тўйиб ухламаслик ҳам қорамтир ҳалқаларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Уларнинг олдини олиш учун биринчи навбатда шифокбрга учрашинг ва унинг кўрсатмаларига амал қилинг. Қўшимча равишда еса бир неча қават тахланган докани кўк ёки қора (совуқ) чойга ботириб, кўз соҳасига қўйиш ёки паррак қилиб кесилган бодрингларни кўз соққасига 15 дақиқага қўйиб қўйиш ҳам яхши самара беради. КУЗ АТРОФИДАГИ

Камроқ туз истеъмол қилиш, қовурилган, аччиқ маҳсулотлар истеъмолини чеклаш тавсия етилади. Қора смородина, кўк ва қора чой, черника, голубика, брусника, клюква, дуккаклилар ҳамда петрушка маҳсулотларининг таркибида қон томири деворларини мустаҳкамлайдиган антиоксидантлар мавжуд.

КЎЗ АТРОФИ ТЕРИСИНИ ПАРВАРИШЛАШ

Гўзал, маъноли, соғлом кўзлар юзга алоҳида жозиба, бетакрорлик бағишлайди. Кўзларга нигоҳ ташлаб, инсоннинг ички олами, соглиғи, кайфияти, ҳатто фикрхаёлини илғаш мумкин. Кўз — енг сезувчан ва нозик аъзо.

Юз териси 2 миллиметр қалинликка ега бўлса, кўз атрофи ва қовоқ териси атиги 0,5 миллиметр бўларкан. Кўз атрофидаги тери юпқа қатламдан иборатлиги боис унинг парваришига алоҳида ёндашилади. Кўз соҳаси териси учун алоҳида махсус кремлар харид қилиш лозим.

Бу воситалар ҳам бармоқ ёстиқчасида оз-оздан кўз бурчагидан тепага айлана шаклида суртиб ёки пайпаслаб уқалаб чиқилади. Кўз атрофидаги тери доимо қуруқ, юпқа ва осон чўзилиш хусусиятига ега.

Ushbu maqolalarni ham o‘qing:

tush tabiri kitobi

tushda ilon

tushda tish tushsa

Шу боис бармоқлар ҳаракати ўта енгил ва майин бўлишига алоҳида аҳамият бериш керак. Бир-икки дақиқадан сўнг юз терисидаги ортиқча намлик ва крем қоғоз салфетка ёки тампон билан олиб ташланади.

Киприкларни махсус чўтка билан тараш ўринли, касторка ёғини суртиш натижасида улар чиройли ва қалин усади. Касторка ёғи кўзни ачиштирса ёки қизартирса, бу аллергиядан дарак бериб, уни қўллаш тўхтатилади.

Бундай пайтда гиёҳ дамламаларидан фойдаланган маъқул. Кўзларга мойчечак, ялпиз дамламаларига шимдирилган тампонлар қўйилади. КУЗ АТРОФИДАГИ

(Visited 2 605 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика