ЁШАРТИРУВЧИ НИКОБЛАР УЙ ШАРОИТИДА ТАЙЁРЛАШ

ЁШАРТИРУВЧИ AYOLLAR UCHUN
Содержание
  1. ЁШАРТИРУВЧИ НИКОБЛАР УЙ ШАРОИТИДА ТАЙЁРЛАШ ХАКИДА МАЛУМОТЛАР
  2. Оҳсиллн никоб
  3. Тухумли никоб
  4. Ёшартирувчи никоб
  5. Шифобахш гиёҳлар
  6. Картошкали никоб
  7. Тери қуришига ҳарши бўлган лосон
  8. Ноёб ниқоб
  9. Асал ва сули ёрмасидан тайёрланган  ЁШАРТИРУВЧИ ниқоб
  10. Асал -лимонли ниқоб
  11. Тухум сариғидан тайёрланган ниқоб (қуруқ тери учун)
  12. “Геркулес”дан тайёрлаяган ниқоб
  13. Хамиртурушли  ЁШАРТИРУВЧИ ниқоб
  14. Бананли ниқоб
  15. Узумли ниқоб
  16. Сиетана-творогли никоб
  17. Кўкатли  ЁШАРТИРУВЧИ ниқоб
  18. Қуруҳ тери учун творогли ниқоб
  19. Глицеринли комиросс
  20. Намлантирувчи компресс
  21. Терини таранглаштирувчи ниқоб
  22. Таъсирчан тери учун никоб
  23. Гуручлн ниқоб
  24. Махсус лосон
  25. Қовоклар учун никоб
  26. Сутли ниқоб
  27. Карамли пиқоб (ёғли юз териси учуп)
  28. Карамли ниқоб (таъсирчан юз териси учун)
  29. Сариқ ниқоб (мўътадил юз териси учун)
  30. Зайтуи ёгили ниқоб (қуруқ юз териси учуи)
  31. Олмали ниқоб (ёгли юз териси учун)

ЁШАРТИРУВЧИ НИКОБЛАР УЙ ШАРОИТИДА ТАЙЁРЛАШ ХАКИДА МАЛУМОТЛАР

Ҳар бир аёл қанча ёш бўлишидан қатъи назар териси таранг, ёш ва соглом кўринишга ега бўлишини орзу қилади. ЁШАРТИРУВЧИ

Аммо афсуски, илм-фан ҳанузгача абадий ёшлик. сирларини кашф ета олганича йўқ. Вақт ўтиб, ёшингизга ёш қўшилиб борар екан, кўз, лаб атрофи соҳасида майда-майда чизиқлар, яъни ажинлар пайдо бўла бошлайди.

Шундай екан, терида пайдо бўладиган ўзгаришларга қарши мустақил курашишга тўғри келади.
Қуйида таклиф етилаётган ниқоблар тозалаш ва озиқлантириш орқали тери сўлғинлигининг олдини олади.

Оҳсиллн никоб

Оқсилли ниқоб тери тортилишига ёрдам беради. Ниқобни тайёрлаш учун тухум оқи кўпиртирилиб, унга чой қошиқда лимон шарбати қўшилади. Тайёр аралашмани юзга суртиб, 2-3 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювиб ташланади.

Тухумли никоб

Тухум сариғига 15 грамм ўсимлик ёги ва 10 томчи лимон шарбати қўшилади. 20 дақиқага юзга суртилганидан сўнг аввал илиқ, кейин совуқ сувда ювиб ташланади.

Ёшартирувчи никоб

Бир ош қошиқ ун сут билан аралаштирилади. Унга тухум сариғи қўшилади. (Ниқоб сметана каби қуюқ бўлишига аҳамият бериш керак.) Яхшилаб аралаштирилгач, юзга суртилади. 20 дақиқадан кейин юз лимон шарбати (бир стакан сувга бир чой қошиқ лимон шарбати) қўшилган сувда ювилади.
Ниқоб терини яхши текислайди ҳамда ажойиб тарзда озиқлантиради. ЁШАРТИРУВЧИ

Ushbu maqolalarni ham o’qing:

tushda olgan

chayon tushda

toshbaqa tushda

tushda tuxum

Шифобахш гиёҳлар

Дасторбош, липа гуллари, зубтурум барги, маймунжон ва қорагат тенг миқдорда олиниб, устига қайиоқ сув қуйилади. Тайёр бўлган қуюқ бўтқа совитилиб, юзга ва бўйинга суртилади. 15-20 дақиқадан кейин совуқ сувда ювиб ташланади.

Картошкали никоб

Қуруқ юз терисини текислаш ва ажинлардан халос қилиш учун картошкали ниқоб ёрдам беради. Илитилган картошка пюресини юзга суртиб, 20 дақиқага қолдирилади. Сўнг совуқ сувда ювиб ташланади.

Тери қуришига ҳарши бўлган лосон

Тухум сариғи ярим стакан сметана билан аралапггирилади. Унга 1 чой қошиқ сув ва ярим чой қошиқ апелсин шарбати қўшилади. Пахта лосонда ҳўлланиб, юз ва бўйин соҳаси артилади. Устидан ёғли крем суртилади.

Ноёб ниқоб

Майдаланган лимон пўчоғига бир чой қошиқ лимон шарбати, 1 дона тухум оқи ва 1,5 чой қошиқ янчилган бодом қўшилади. Тайёр масса яхшилаб аралаштирилиб юзга суртилади.

Айтиш жоизки, ниқобли муолажа усули бир ойда кўпи билан 1 ёки 3 марта ўтказилади.

Асал ва сули ёрмасидан тайёрланган  ЁШАРТИРУВЧИ ниқоб

1 ёки 2 чой қошиқ сули ёрмасига 1 чой қошиқда суюқ асал ва яримта кўпиртирилган тухум оқи қўшилади. Аралашма юзга суртилиб, 20 дақиқадан кейин совуқ сувга ботирилган пахтада артиб олинади.

Асал -лимонли ниқоб

Сепкил ва пигмент доғлар учун асал-лимонли ниқоб жуда фойдали ҳисобланади.
1 дона лимон суви сиқиб олиниб, 4 чой қошиқ асал билан аралаштирилади. Бир хил масса ҳосил бўлгунича аралаштирилиб, косметик салфеткачаларга шимдирилиб, 20 дақиқа мобайнида 2-3 марта юзга тахлаб қўйилади.

Аралашмани 7 кунгача музлаткичда сақлаш мумкин. Агар юз териси қуруқ бўлса, бу ниқобдан фойдаланилмайди. ЁШАРТИРУВЧИ

Мабодо юзингизни оқартирмоқчи бўлсангиз, ниқобдан аввал юзга ёғли крем суртиш тавсия етилади.

Тухум сариғидан тайёрланган ниқоб (қуруқ тери учун)

Сўлғин, қуруқ терига 1 чой қошиқ сули ёрмаси ва битта тухум сариғи аралашган ниқоб мос келади. Ниқоб юзга суртилиб, 15 дақиқага қолдирилади. Сўнг юз аввал илиқ, сўнг совуқ сувда ювилади.

Ниқоб суртишдан аввал юз макияждан тозаланади. Агар буғли ванна қабул қилинса, натижа самаралироқ бўлади. Ушбу муолажа юз териси қатламларини ўлик ҳужайралардан тозалайди, юздаги тешикчаларнинг очилишига ёрдам беради. Шундан сўнг тортилган ниқоб юзга яхши сингади.

“Геркулес”дан тайёрлаяган ниқоб

100 грамм “Геркулес” ёрмаси кофемайдалагичда кукун ҳолига келтирилади. Унга 1 стакан қайноқ сув ва 1 ош қошиқ ўсимлик ёки зайтун ёғи қўшилади. Яхши аралаштирилгач, бир оз совитилади.

Аралашма бўйин ва юзга суртилади. 15-20 дақиқадан сўнг ювиб ташланиб, юз терисига намлантирувчи крем суртилади. Ниқоб терини нафис қилади, шунингдек, таранглигини ҳам оширади.

Хамиртурушли  ЁШАРТИРУВЧИ ниқоб

2 ош қошиқ хамиртуруш сметана ҳолига келгунича илиқ сув билан аралаштирилади. Унга бир ош қошиқ зайтун ёғи қўшилади. Ниқоб юзга 5 дақиқадан оралатиб қават-қават қилиб суртилади. 20 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювиб ташланади. Бу ниқоб қон айланишини яхшилаб, ажинларни текислайди.

Бананли ниқоб

2 ош қошиқ яхши пишган банан 1 чой қошиқ сут билан санчқи ёрдамида езилади. Ниқоб 20 дақиқа давомида юзда қолдирилгач, сутга ботирилган пахта билан артиб ташланади.

Бананли ниқоб майда ажинларни текислашга, тери тонусини ошириб, яхши намланишига ёрдам беради. Бир неча марта қўлланилган ниқобдан сўнг юз тиниқ кўринишда бўлади.

Узумли ниқоб

Пахтали салфетка 1-1,5 ош қошиқ узум шарбатида ҳўлланиб, 15-20 дақиқа давомида юзга қўйилади. Сўнгра юз териси илиқ сувда ювилади. Шунингдек, тенг иккига бўлинган узумларни юзга қўйиб чиқиш ҳам мумкин.

Ниқоб юзда 20 дақиқа туради. Илиқ сувда ювиб ташлагандан сўнг юзга намлантирувчи крем суртиб қўйилади.

Сиетана-творогли никоб

Бир чой қошиқ творог 2 чой қошиқ сметана билан аралаштирилади. Унга бир чимдим туз қушилади. Тайёр аралашма бўйин ва юзга суртилади. 15-20 дақиқадан сўнг юз териси илиқ сутга ботирйлган пахта билан тозаланади ёхуд оддий минерал сувда ювиб ташланади.

Сўнг намлантирувчи крем суртилади. Ниқоб юз териси таранглигини оширади ва яхши намлантиради. Бу ниқобни ҳафтада 1-2 марта қўллаш мумкин.

Ushbu maqolalarni ham o‘qing:

tush tabiri kitobi

tushda ilon

tushda tish tushsa

Кўкатли  ЁШАРТИРУВЧИ ниқоб

Бир боғ петрушка ҳовончада езилади. Унга 1 ош қошиқ ёғли қаймоқ ёки сметана қўшиб аралаштирилади. Тайёр ниқоб бўйин ва юзга суртилади. 20 дақиқадан кейин ювиб ташланиб, озиқлантирувчи крем суртилади.
Ушбу ниқоб терини тетиклаштириш хусусиятига ега. 1

Қуруҳ тери учун творогли ниқоб

2 ош қошиқ творог тухум сариги ва зайтун ёғи билан аталанади. Қуюқ масса ҳосил бўлгач, аралашма юзга суртилади. 15-20 дақиқадан сўнг қайнатилган илиқ сувда ювиб ташланади.

Бир бўлак ошқовоқ сувда қайнатилади. Яхшилаб езилгач, 1 чой қошиқ сметана билан аралаштирилади. Ниқоб 15-20 дақиқа юзда қолдирилиб, сўнг қайнаган илиқ сувда ювиб ташланади.

Глицеринли комиросс

Глицерин, зайтун ёғи, асал ва картошкадан тайёрланган компресс юз терисини майинлаштириб, яхши озиқлантиради.
Асалга аллергияси борлар компресс таркибига асал қўшмайди.

Намлантирувчи компресс

Кўк чойдан тайёрланган компресслар сўлғин юзлар учун самарали восита ҳисобланади. Кўк чой барглари докали халтачаларга солиниб, катталашгунча қайнаган сувда ушланади. Бир оз совутилиб юзга суртилади, устидан сочиқ билан ёпиб қўйилади. Компресс буги юзга таъсир қилгунча 10 дақиқа ушланиши лозим.

Терини таранглаштирувчи ниқоб

Юмшоқ хурмо езилиб, 1 ош қошиқ сметана ва ўсимлик ёги билан аралаштирилади. Аралашма қуюқ бўлиши учун унга бир оз крахмал ёки ун қўшилади. Ҳаммаси яхшилаб аралапггирилиб, бўйин ва юзга суртилади. 20-30 дақиқадан кейин тери илиқ сувда ювиб ташланади. Совуқ сувда чайилгач, бирор крем суртиб қўйилади.

Таъсирчан тери учун никоб

Таъсирчан терини тозалаш учун ҳар куни тухум сариги ва сметанали аралашма тайёрланади. Ҳар иккиси тенг миқдорда қўшилади. Бу ниқобни олдиндан тайёрлаш тавсия етилмайди.

Гуручлн ниқоб

Бир чой қошиқ қайнатилмаган гуруч кофе майдалагичда кукун ҳолига келтирилади. Унга 2 ош қошиқ творог ва 1 чой қошиқ зайтун ёғи қўшиб аралаштирилади. Аралашма илитилиб, юзга суртилади. 15 дақиқадан сўнг ниқоб ювиб ташланади.

Махсус лосон

Ёгли юз терисининг асосий муаммоси ҳуснбузарлар ҳисобланиб, бундай юз терисида макияж ҳам узоқ сақланмайди. Бунинг олдини олиш учун кўк чойдан махсус лосон тайёрлаш мумкин. 2 ош қошиқ қуруқ кўк чойни қайнатилган маъданли сув билан дамлаб қўйилади. Унга бир неча томчи лимон шарбати қўшилади. Юз териси ҳар куни ана шу лосон билан артилади.

Қовоклар учун никоб

Компютер билан ишлаганда қовоқлар огрийди ва кўзлар чарчайди. Бу ҳолатни енгиллаштириш учун 1 ош қошиқ қирқбўгин гиёҳига 1 стакан қайноқ сув қуйилади. 30 дақиқа тиндирилгач, ушбу дамламага ботирилган пахталар 20-30 дақиқа қов“оқларга қўйилади. Вақти-вақги билан тампонлар янгилаб туриғади.

Кўз атрофига хом картошка бўтқасини қўйиш ҳам қовоқлар таранглигини ошириб, кўз остидаги қопчалар ва кўкаришлардан халое етади.

Сутли ниқоб

1 ош қошиқ сутга 1 ош қошиқ қирғичдан чиқарилган картошка ва 1 ош қошиқ бугдой уни аралаштирилади. Кўз атрофи терисига суртилгач, 10 дақиқадан сўнг ювиб ташланади.

Карамли пиқоб (ёғли юз териси учуп)

Тухум оқи кўпиртирилиб, 2 ош қошиқ майдаланган карам барглари, 1 ош қошиқ буғдой уни ёки гуруч уни билан аралаштирилиб, 5-10 дақиқага юзга суртилади.

Карамли ниқоб (таъсирчан юз териси учун)

Карам барглари майдаланиб, езилади. Унга 3 чой қошиқ творог, пгунча лимон шарбати, асал ва 2 ош қошиқ қайноқ сув қўшиб аралаштирилади. Сўнгра 5 -10 дақиқага юзга суртилганидан сўнг ювиб ташланади.
Карамли ниқоб (қуруқ юз териси учун)

Бир боғлам салат барги майдаланиб, бир стакан қайноқ сув солинади. Усти беркитилиб, 5 дақиқа давомида қайнатилади. Сўнгра совитилиб, юзга суртилади.

Сариқ ниқоб (мўътадил юз териси учун)

Тухум сариғи 4 ош қошиқ сметана ва 2 ош қошиқ алое шарбати билан аралаштирилиб, 5-10 дақиқага юзга суртиб қўйилади. Сўнгра аввал илиқ, кейин совуқ сув билан ювиб ташланади.

Зайтуи ёгили ниқоб (қуруқ юз териси учуи)

1 чой қошиқ зайтун ёғи 1 ош қошиқ майдаланган шивит билан аралаштирилиб, озгина сули ёрмасидан қўшилади. Унчалик қуюқ бўлмаган бўтқа 15-20 дақиқага юзга суртилади.

Олмали ниқоб (ёгли юз териси учун)

Кичикроқ олма тозаланиб, кичик кубик шаклида кесилади ва озгина сутда қайнатилади. Олмалар мағзи езилиб, бир оз совитилади ва терига суртиб қўйилади. 20 дақиқа ўтгач, илиқ сувда ювиб ташланади.

Малоҳатли аёлларимиз юқорида кўрсатиб ўтилган ниқоблардан ташқари, халқ орасида ажинларга қарши қўлланиладиган бир қанча самарали усуллардан ҳам фойдаланишлари мумкин.

(Visited 8 011 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика