АЖИННИ ЙУКОТИШ АЖИН ПАЙДО БЎЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ
Кексайиш табилй жараён, уни тухтатишнинг иложи юқ. “Ёшлик еликсири” деб номланган сирли ҳаёт суви ҳали ўйлаб топилмаган. Аммо ажинларнинг пайдо булишини кечиктириш мумкин. Бу борада енг яхши
муолажа
— профилактикадир. Профилактик чораларни қуллаш еса куз атрофидаги ажинларга боғлиқ. Аввало, терини намлантириш талаб етилади. Енгил намлантирувчи воситалардан усмирлик чогиданоқ фойдаланса булади.
Шунингдек, тунги уйқуга кетишдан аввал куз атрофига қулланилган макияжни махсус воситалар билан артиб ташлаш талаб етилади. Ана шунда куз атрофи иложи борича камроқ зарарланади. Декоратив косметика, яъни қовоқ учун суртиладиган тен ва тушларнинг сифатига алоҳида еътибор бериш лозим.
Қуёш нури куз атрофининг нозик терисини қуритади.
Бундан ташқари, қуёш нури тушар екан, биз кузимизни қисиброқ юришга мажбур буламиз. Натижада, терида майда-майда чизиқлар пайдо була бошлайди. Вақт утиши билан чуқурлашиб, ажинларга айланади.
Бу ҳол юз бермаслиги учун ёз мавсумида соябонли шляпа ҳамда қора кузойнак тақиб юриш фойдадан холи булмайди. Ёзги косметика воситаларида қуёшнинг зарарли нурларидан асровчи қушимчалар булиши керак.
Афсуски, жуда кўп аёлларимиз косметикадан умуман фойдаланишмайди ёки туй, баъзи зиёфатлардагина қуллашлари мумкин. Уларнинг фикрича, косметик воситалар ёш тери учун фақат зарар келтиради.
Айтиш жоизки, бундай фикрловчи аёллар қаттиқ адашадилар. Замонавий яшаш шароити, носоғлом еко- логия ва атмосферанинг умумий ҳолати, мегополис инсонларга уз салбий таъсирини утказмай қолмайди.
Айрим аёллар махсус косметика воситаларисиз ҳам йиллар мобайнида ёш ва гузал куринишлари билан фахрланишади. Аммо бу истисно ҳолатдир. Тери биз уйлагандан ҳам кура тезроқ қарийди — кексаяди.
Ushbu maqolalarni ham o‘qing:
Шунинг учун ҳам ҳимоя чоралари ҳақида ертароқ қайғуриш даркор. Ёшликданоқ крем, лосон, ниқоблардан фойдаланишга урганиш зарур. Купгина қиз ва аёлларимиз бу каби косметик воситалар терига зарар етказади, улардан фойдаланган сайин тери куникма ҳосил қилиб, кейинчалик яна талаб қила бошлайди, охир-оқибат, тери фаол косметик воситаларига нисбатан сезувчанликни юқотади, деган фикрни олға суришади. АЖИННИ ЙУКОТИШ
Шуни айтиб утиш лозимки, бугунги кунда ёш билан боғлиқ тери муаммоларининг олдини олиш билан бирга, терини ерта ажин тушишдан ҳимоя қиладиган косметика воситалари ҳам талайгина. Шунингдек, тўгри танланган косметик воситалар, муолажалар тери учун фақат фойдалидир.
Тери 20 ёшдан сўнг қарий бошлайди.
Шунинг учун ҳам айнан ана шу ёшдан бошлаб барча турдаги юз териси алоҳида парваришни талаб етади. Агар тери туғри парвариш қилинса, у узоқ вақтгача қаримайди.
Тери узоқ вақт ёш куриниши, хусусан, куз ва лаб атрофида пайдо буладиган ажинларнинг олдини олиш учун қуйидаги профилактик чораларни қуллаш тавсия етилади.
Намлантириш
Агар терига намлик етишмаса, у ултрабинафша нурлар ва атроф-муҳитнинг ножуя (иссиқ, совуқ, шамол, чанг ва ҳоказо) таъсири оқибатида сулишни бошлайди.
Профилактика учун ёш терига зардоб ва чуқур намлантирувчи кремлар мос келади. Уй шароитида мавжуд булган воситалардан фойдаланиш ҳам яхши самара беради. Масалан, қовоқ терисини мойчечак, магнолия (йирик, хушбуй гулли доимий яшил бута) дамламаси, бодринг шарбатидан тайёрланган компресслар ёрдамида намлантириш мумкин. АЖИННИ ЙУКОТИШ
Бунинг учун тайёрланган уткир дамламага пахта ботирилиб, 15-20 дақиқа давомида қовоқларга қуйилади. Шундан сўнг, зайтун ёғи шимдирилган пахта яна 15-20 дақиқа мобайнида қовоқларга қўйиб турилади.
Агар ушбу муолажа ҳафтада 1-2 марта такрорланса, терида узоқ вақт мимик ажинлар кузатилмайди. Бундан ташқари, кундалик таомномангизда, албатта, Е ва С витаминларига бой бўлган маҳсулотлар бўлиши лозим. Улар нафақат терига, балки бутун организмга ижобий таъсир кўрсатади.
Ushbu maqolalarni ham o’qing:
Озиқлантириш
Озиқлантириш — тери парваришининг муҳим босқичи. Ажин пайдо бўлишининг олдини олувчи воситалар сифатида озиқлантирувчи тунги кремлар ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Уларнинг таркибида ретинол, витаминлар, оқсиллар мажмуаси — коллаген бўлиши шарт.
Ниқоблар АЖИННИ ЙУКОТИШ
Ниқоблар ҳам терини озиқлантиришнинг бир тури булиб, улар таркибидаги витаминлар терига керакли озуқа бериб, кўринишини яхшилайди. Аммо ниқоблардан 7-10 кунда бир марта фойдаланиш тавсия етилади.
Массаж
Ажинлар пайдо бўлишига қарши профилактика комплекс ҳолда амалга оширилиши лозим. Фақат бир усулнинг ўзи кутилган натижани бермаслиги мумкин. Шунинг учун профилактика давомида уқалаш курси ўтказилиши ҳам талаб етилади. Уқалаш мутахассис томонидан салонда ёки мустақил ҳолда амалга оширилади.
Уқалаш олдидан юз териси тозаланиб, тери чуқур намлантирилади, сўнгра крем билан озиқлантирилади. Уқалаш юз ўртасидан чекка ва юқори қисмига томон енгил силаш билан бошланади. Уқаланаётганда терини қаттиқ тортмасликка аҳамият бериш лозим.
Уқалаш муолажаси
Уқалаш муолажаси 10 дақиқадан ярим соатгача давом етиши мумкин. Қоидага мувофиқ муолажа бир ой мобайнида ҳар 3-4 кунда 1 марта бажарилади. Уқалашдан сўнг крем қолдиқлари тоник билан артиб ташланади.
Уқалашнинг яна бир ажойиб тури механик уқалаш бўлиб, ушбу муолажа турли уқалаш аппаратлари ёрдамида фақат салонлардагина амалга оширилади. Уларнинг аксариятида ултратовуш ёки ток кучидан фойдаланилади. АЖИННИ ЙУКОТИШ
Бундай уқалаш терининг енг чуқур қатламларигача таъсир қилади ва уни текислаш хусусиятига ега. Агар ножўя таъсири бўлмаса, бундай уқалаш кўпи билан 1 йилда 2 марта ўтказилади.
Ажин пайдо бўлишига қарши профилактика терига фақат механик ва косметик воситалар орқали таъсир ўтказишдан иборат емас. Тўғри овқатланиш, тўйиб ухлаш, соғлом турмуш тарзи ҳам ажин пайдо бўлишининг олдини олишда катта ёрдам беради. Турмуш тарзимиз қолдираётган барча асоратлар, истеъмол қилган егуликларимизнинг ҳаммаси терида ўз аксини топади.
Соғлом озуҳа Нотуғри овқатланиш ҳам терига салбий таъсир кўрсатади. Организмга керакли озуқа моддалари етишмаслиги терида намоён бўлади. Тери қуруқшаб қолади ёки ундан кўп миқдорда ёғ қатлами ажралиб чиқа бошлайди.
Организм етарли миқдорда сув билан таъминланганда тери ўз меъёрий намлигини сақлайди, шу билан бирга, организм ҳам керакли намликка тўйинади. Намланган тери еса ажин пайдо бўлишига камроқ мойил бўлади. Чунки намлик тери еластиклигини сақлаб туради.
Қуёш нурларипинг терига таъсирини камаётириш
Юзда пайдо бўладиган ажинларнинг деярли 90 фоизини тик тушиб турган қуёш нурлари ҳосил қилар екан. ДНК ва ҳужайра мембраналарини ҳисобга олмаганда, қуёш ултрабинафша нурлари тери тузилишига зарар етказади. Қуёш нурлари таъсирида шундай ферментлар ҳосил бўладики, улар оқсил-коллагенни парчалаб ташлайди. АЖИННИ ЙУКОТИШ
Шифокорларнинг таъкидлашларича, соат 10:00 дан 11:00 гача бўлган қуёш нурлари организмни О витамини билан тўйинтирса, ундан кейинги тик тушиб турган қуёш нурлари юз терисига ажин, доғ тушишига сабаб бўлар екан.
Шунинг учун ҳам кўчага чиқишдан олдин ҳимояловчи махсус кремлардан фойдаланиш зарур.
Тозаланган юз терисига суртилган намлантирувчи кремлар ҳам юз терисини майин қилиш хусусиятига ега.
Бундай кремлар таркибида кўпинча қуёшдан ҳимояловчи қўшимчалар ҳам мавжуд бўлади. Афсуски, намлантирувчи кремлардан фойдаланиш ажинлар пайдо бўлишига вақтинча барҳам беради, улар узоқ вақт самара кўрсатиши қийин. Шунингдек, ултрабинафша нурларидан сақланиш учун қора кўзойнак тақиб юриштавсия етилади.
Бунда кўз атрофининг сезувчан қисми зарар кўрмайди.
Тўйиб ухлаш
Киши бир суткада 7-8 соат ухлаши нормал ҳолат ҳисобланади. Айтишларича, ёнбошлаб ёки қорин билан ухлаш ҳам юздаги ажинларга сабаб бўлар екан. Чунки бунда юз ёстиққа тегиб ғижимланади ва ўз-ўзидан тери бужмайишни бошлайди. АЖИННИ ЙУКОТИШ
Бу ҳол аввалига сезилмаса-да, кейинчалик кўзга яққол ташлана боради. Чалқанча ётилса, юздаги ажинлар ҳам камроқ бўлади. Шу билан бирга, атлас ва шойидан тикилган ёстиқ жилдлари юзга камроқ босим ўтказади.
Юқоридаги тавсияларга амал қилсангиз, терингиз узоқ йиллар давомида соғлом ва яхши кўринишга ега бўлади.